Ғуламов Обиджон Ғайратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий-маданий омилларнинг ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги ўрни” 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal 1137
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бердалиев Низомиддин Шералиевич сиёсий фанлар номзоди, доцент
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори, профессор Назаров Насириддин Атақулович, фалсафа фанлари номзоди, доцент Маматов Обидхон Ваққосович.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон жамиятида ёшлар маънавиятини юксалтиришда ижтимоий-маданий омилларнинг ўрнини очиб бериш, бунда ижтимоий- маданий омиллардан унумли фойдаланиш бўйича назарий жиҳатдан асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар маънавияти, ижтимоий, маданий омиллар каби тушунчалар методологик жиҳатдан очиб берилиб, бугунги кун реалликлари асосида парадигмали воқеликка айланган ижтимоий тараққиётнинг квинтессенсиясида маънавий омиллар устуворлиги, яъни маънавият ва моддий ҳаётнинг ўзаро боғлиқлиги консептосфераси назарий жиҳатдан асосланган;
баркамол авлодни шакллантириш консепсиясининг ижтимоий аҳамияти, унинг ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги ўрни масалаларига эътибор қаратилиб, стратегик аҳамиятдаги вазифалар ечими бевосита таълим ва тарбиянинг кластер, яъни ўқув машғулотлари, ижтимоий ҳаёт ва ишлаб чиқаришнинг боғлиқлигини таъминлаш ҳамда креатив ёндашувлар, яъни миллий қадриятларимиз, жадид тараққийпарварларининг таълим-тарбия соҳасидаги ғоялари, шунингдек дунёвий таълим ва тарбиянинг ижобий жиҳатларини уйғунлаштиришнинг муҳимлиги масалалари очиб берилган;
тасвирий санъат асарлари халқ маданий ҳаётининг инъикоси сифатида тарихийлик, анъанавийлик ва замонавийлик талқинидаги миллий ментал хусусиятларни ифодаловчи рангтасвирлар Янги Ўзбекистон шароитида ёшлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилиши, уларда ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ осойишталигини таъминлашга ҳисса қўшиши каби ижтимоий масъулиятларни оширишга хизмат қилишига асосланган;
учинчи Ренессанс асослари мустаҳкамланаётган бугунги кунда маданий таъсирларнинг муҳим жиҳати бўлган амалий санъатда халқимизга хос қаҳрамонлик, ғайрат-шижоат, матонат ва бағрикенглик ифодаланганлиги ёшларнинг маънавий юксалишига ижобий таъсир этиб, улар дунёқарашида мардлик, жасорат ва матонат каби қадриятларимиз билан боғлиқликдаги позитив жиҳатларнинг ўсишига хизмат қилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий-маданий омилларнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш бўйича ишлаб чиқилган ижтимоий-сиёсий таклифлар асосида:
ёшлар маънавияти, ижтимоий, маданий омиллар каби тушунчаларнинг назарий-методологик жиҳатлари, баркамол авлодни шакллантириш консепсиясининг аҳамияти, унинг ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги ўрни масалалари, ёшлар баркамоллигига доир консепсиялардаги вазифалар ечими, ёшлар таълими ва тарбиясини оптималлаштириш воситалари эканлиги каби консептуал илмий янгилик ва хулосаларидан Республика ижтимоий-маданий тадқиқотлар институти фаолиятида, хусусан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг бир нечта йўналишларида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи, Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Марказнинг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маданий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 13-апрелдаги № 134-сонли Далолатномаси). Натижада, Янги Ўзбекистон жамиятида ёшлар маънавиятини юксалтиришда ижтимоий-маданий омилларнинг ўрнини очиб беришга хизмат қилган;
ёшлар маънавияти тушунчасининг диссертациядаги таҳлилидан келиб чиққан ҳолда баркамол авлодни шакллантириш консепсияси ва ижтимоий ҳаётдаги амалий аҳамияти, унинг ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги ўрни, ёшлар баркамоллигини таъминлашга доир вазифалар ечими бевосита ёшлар таълими ва тарбиясини оптималлаштириш воситалари эканлиги каби фикр, ғоялар, илгари сурилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий Тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган сайловолди дастуридаги ВИ. “Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлар”да келтирилган вазифалар ижросини таъминлашга йўналтирилган фаолиятда, жумладан партия тизимидаги ходимларнинг ижтимоий-маънавий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий Тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2024-йил 27-мартдаги №02/02-23-сонли Далолатномаси). Натижада, партиянинг дастурий вазифаларини жамият аъзолари орасида жорий этиб, миллий тараққиётни таъминлашга йўналтирилган ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
тасвирий санъат асарларидаги тарихийлик, анъанавийлик ва замонавийлик талқинидаги миллий ментал хусусиятларни ифодаловчи рангтасвирлар Янги Ўзбекистон шароитида ёшлар маънавиятини юксалтиришга доир таклиф ва тавсияларидан Республика ижтимоий-маданий тадқиқотлар институти фаолиятида, хусусан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг бир нечта йўналишларида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи, Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Марказнинг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маданий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 13-апрелдаги №134-сонли Далолатномаси). Натижада, ёшларда ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ осойишталигини таъминлашга доир масъулиятларини оширишга хизмат қилган;
учинчи Ренессанс асослари мустаҳкамланаётган бугунги кунда маданий таъсирларнинг муҳим жиҳати сифатида амалий санъатда ҳамда тасвирий санъат асарларидаги тарихийлик, анъанавийлик ва замонавийлик талқинидаги миллий ментал хусусиятларни ифодаловчи тасвирлар ва мужассамалар Янги Ўзбекистон шароитида ёшлар маънавиятини юксалтириб, уларда ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ осойишталигини таъминлашга ҳисса қўшиш лозимлиги каби масъулиятларни оширишга хизмат қилиши конкрет натижалар талқини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маърифат телеканали фаолиятини тарғиб этишда диссертация материалларидан кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниянинг “Маданият ва маърифат” телеканалининг 2024-йилнинг 18-апрелдаги №01-09/91-сонли Маълумотномаси). Натижада ёшлар дунёқарашида миллий қадриятларимиз тарғиби билан боғлиқликдаги позитив жиҳатларнинг юксалишига хизмат қилган.