Соатов Элмурод Махмарайимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда кураш бўйича амалий кўникмаларни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.04-Жисмоний тарбия, спорт машгʻулотлари, согʻломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ҳамда 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4397.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбарлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Холмуродов Лазиз Зарифбоевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Марданов Шукурулло Кулдашевич педагогика фанлари доктори, профессор, Хамиджонов Абдулазиз Усубжон ўғли педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларида курашнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:  
талаба-курашчиларнинг ҳимоя ва хужум усулларини ривожлантириш учун техник ҳаракат шаклланганлик даражалари бўйича баҳолаш мезонларидан ташкил топган техникани тизимли ривожланланганлиги ҳамда тезкор қарор қабул қилиш каби жисмоний беқарор ҳолат моделларини (мувозанат сақлаш ва организм жисмоний ҳолати бўйича) якка ва жамоавий ҳаракатларига шахсий дифференциалликда қўллаш ҳисобига мусобақаларга мақсадли тайёрлаш имкониятлари кенгайтирилган;   
талаба-курашчилар билан олиб бориладиган машгʻулотларни такомиллаштириш учун курашнинг махсус усулларини интеграл ёндашув усули ёрдамида консептуал асосни ўз ичига олган таркибий, жараёнли, баҳолаш ва натижа каби компонентларини умумий ва махсус тайёргарлик даражаси бўйича мослаштирувчи моделини ишлаб чиқиш ҳисобига мусобақадан олдинги назорат синовлари ва натижалар динамикаси яхшиланган;  
талаба-курашчиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш учун жисмоний, психологик ва физиологик ҳолати бўйича қатъиятлилик ҳамда иродавийлик сифатларини шакллантиришга қаратилган конгнитив, мотивацион, фаолиятли ва шахсий тайёргарлик компонентларини ихтисосликка хос назарий ва амалий тайёргарликни интеграция қилган ҳолда машгʻулотларга киритиш ҳисобига усулларни техник жиҳатдан тўгʻри бажариш имкониятлари оширилган;   
талабаларнинг кураш бўйича махсус тайёргарлигини ошириш учун амалий кўникмаларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш моделини соғлом-турмуш тарзини оиладан таълимга, таълимдан мусобақагача муносабатида барқарорлаштирувчи якка ва жамоавий иш турларини курашнинг оммабоп элементлари комбинациясини валеологик мақсадларни (ақлий, психологик ва соматик қобилиятлар каби) даражалари бўйича машгʻулотларга киритиш ҳисобига техник ҳаракатларни амалий ўзлаштириш даражаси оптималлаштирилган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда кураш бўйича амалий кўникмаларни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
талаба-курашчиларнинг ҳимоя ва хужум усулларини ривожлантириш учун техник ҳаракат шаклланганлик даражалари бўйича баҳолаш мезонларидан ташкил топган техникани тизимли ривожланланганлиги ҳамда тезкор қарор қабул қилиш каби жисмоний беқарор ҳолат моделларини (мувозанат сақлаш ва организм жисмоний ҳолати бўйича) якка ва жамоавий ҳаракатларига шахсий дифференциалликда қўллаш услубияти “Кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси “(Миллий кураш)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғига асосан № 232-418 рақамли гувоҳнома). Натижада, мусобақага тайёрлаш самарадорлиги 12,5 % га ошган;
талаба-курашчилар билан олиб бориладиган машгʻулотларни такомиллаштириш учун курашнинг махсус усулларини интеграл ёндашув усули ёрдамида консептуал асосни ўз ичига олган таркибий, жараёнли, баҳолаш ва натижа каби компонентларини умумий ва махсус тайёргарлик даражаси бўйича мослаштирувчи моделни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Миллий университети талаба-курашчиларининг машгʻулотларига татбиқ этилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 1-февралдаги № 11-05-705/04-сон маълумотномаси). Натижада, мусобақадан олдинги назорат синовлари ва натижалар динамикаси 11,2 % га яхшиланган;
талаба-курашчиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш учун жисмоний, психологик ва физиологик ҳолати бўйича қатъиятлилик ҳамда иродавийлик сифатларини шакллантиришга қаратилган конгнитив, мотивацион, фаолиятли ва шахсий тайёргарлик компонентларини ихтисосликка хос назарий ва амалий тайёргарликни интеграция қилган ҳолда машгʻулотларга киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси “(Миллий кураш)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғига асосан № 232-418 рақамли гувоҳнома). Натижада, усулдан усулга ўтиш самарадорлиги 9,7 % га яхшиланган;
талабаларнинг кураш бўйича махсус тайёргарлигини ошириш учун амалий кўникмаларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш моделини соғлом-турмуш тарзини оиладан таълимга, таълимдан мусобақагача муносабатида барқарорлаштирувчи якка ва жамоавий иш турларини курашнинг оммабоп элементлари комбинациясини валеологик мақсадларни (ақлий, психологик ва соматик қобилиятлар каби) даражалари бўйича машгʻулотларга киритишга доир таклиф ва тавсиялар Қарши ва Термиз давлат университетлари талаба-курашчилари машгʻулотларига татбиқ қилинган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 1-февралдаги № 11-05-705/04-сон маълумотномаси). Натижада, техник ҳаракатларни амалий ўзлаштириш даражаси 10,4 % га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish