Эримбетов Байрамбай Карлибаевич
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Курашчиларнинг кўп йиллик тайёргарлигида педагогик назорат қилишнинг назарий-услубий асослари”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Ped130.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий маслаҳатчи: Керимов Фикрат Азизович педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Иштаев Жавлон Мовлонбоевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, Коробейников Георгий Валеревич биология фанлари доктори, профессор, Юсупов Зафар Зоировичлар педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади курашчиларнинг кўп йиллик тайёргарлигида педагогик назорат қилишнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
курашчиларнинг тайёргарлигини модернизациялаш учун ёши ва тайёргарлик даражасига қараб мусобақа беллашувларида юқори малакали спортчиларнинг дастлабки тайёргарлик давомийлиги, вазн тоифаси ҳамда спорт разрядларини инобатга олган ҳолда кўп йиллик тайёргарлик босқичларида комплекс педагогик назорат дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига, шуғулланувчиларнинг мусобақаларга тайёрлик ҳолатини обектив баҳолаш, оптимал спорт формасини шакллантириш ва уларнинг мусобақаларда юқори натижалар кўрсатишини таъминлаш имконияти кенгайтирилган;
кураш спорт тури билан шуғулланувчиларнинг мусобақа фаолиятини назорат қилиш учун тайёргарлик босқичларини (бошланғич, чуқурлаштирилган, спорт такомиллашуви ҳамда олий спорт маҳорати) инобатга олган ҳолда курашчиларни кўп йиллик тайёргарлик тизими кураш техникаси асосларини ўзлаштириш (ушлаб олишлар, ҳаракатланиш, курашнинг оддий усуллари, оддий ҳужум ҳаракатлари)ларни ишлаб чиқиш ҳисобига машғулот юкламаларини мақсадли бошқариш самарадорлиги оширилган;
ёш курашчиларни спортга жалб қилиш, уларни изчил тайёрлаш ва юқори спорт ютуқларига эришиш учун спорт тайёргарлиги тизимини босқичма-босқич шакллантиришда спорт тайёргарлиги бўйича ўқув-тренеровка жараёнида махсус-руҳий тайёргарлик ҳамда техник-тактик тайёргарлик тизимини такомиллаштиришда кураш техникасини эгаллашни чуқурлаштириш, ҳимоя, ҳужум ва қарши ҳужум ҳаракатларини эгллаш методикасини оптималлаштириш ҳисобига шуғулланувчиларнинг мусобақаолди техник-тактик ҳаракатларини мақсадли баҳолаш имконияти кенгайтирилган;
курашчиларнинг жисмоний сифатларини ёшга мос ҳолда ривожлантириш учун курашчиларнинг кўп йиллик тайёргарлик босқичларида ҳаракат функсияси босқичма-босқич ривожлантириш учун сезиш (афферант) фазалари ёш даврларига нисбатан тактик ҳужум, ҳимоя ва қарши ҳужум базавий ҳаракатларини такомиллаштириш асосида курашчининг шох усуллар тўпламини шакллантиришда диффиренсиал равишда ажратиб машғулотларда қўллаш ҳисобига спортчининг тезкорлик, мувозанат, координация, чидамлилик каби муҳим жисмоний сифатларини ривожлантириш имканияти оширилган;
курашчиларни мақсадли тайёрлаш учун биологик ва функсионал ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, машғулот юкламалари, жисмоний тайёргарлик ва мусобақа фаолиятини назорат қилиш талабларини инобатга олган ҳолда шуғулланувчиларнинг кўп йиллик тайёргарлик босқичларида жисмоний сифатлар ва вазн-бўйи ривожланишининг сенситив (сезгир) даври асосида юкламаларни инобатга олиш асосида шакллантириш ҳисобига тайёргарлик босқичларини мажмуавий интеграл баҳолаш шкаласи такомиллаштирилган;
ёш курашчилар учун кўп йиллик тайёргарлик жараёнининг бошланғич тайёргарлик ва ўқув-машғулот босқичи бўйича тузилган ўқув режаларига таянган ҳолда техник-тактик тайёргарлик даражасини тизимли мониторинг қилувчи шох усулларини тактик ҳужум, ҳимоя ва қарши ҳужум ҳаракатлари самадорлигини ошириш асосида комбинациялар тўпламини ўқув режасини ишлаб чиқиб машғулотлар жараёнига интеграция қилиш ҳисобига мусобақаолди тайёргарлик турларини чуқур ва обектив баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабалари жисмоний тарбийасининг табақалаштирилган модулли технологийасини ишлаб чиқиш боъйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида:
курашчиларнинг тайёргарлигини модернизациялаш учун ёши ва тайёргарлик даражасига қараб мусобақа беллашувларида юқори малакали спортчиларнинг дастлабки тайёргарлик давомийлиги, вазн тоифаси ҳамда спорт разрядларини инобатга олган ҳолда кўп йиллик тайёргарлик босқичларида комплекс педагогик назорат дастурини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ўқув машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги 03-16/12932-сон маълумотномаси). Натижада, тренер, етакчи мутахассис (олим) ва спортчиларнинг ўзаро ҳамкорлик кўникмалари 16,2% га ошишига эришилган;
кураш спорт тури билан шуғулланувчиларнинг мусобақа фаолиятини назорат қилиш учун тайёргарлик босқичларини (бошланғич, чуқурлаштирилган, спорт такомиллашуви ҳамда олий спорт маҳорати) инобатга олган ҳолда курашчиларни кўп йиллик тайёргарлик тизимини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт маҳоратини ошириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги
438-сон буйруғига асосан 579243-сон гувоҳнома). Натижада, спорт турларининг долзарб ёʻналишлари доирасида илмий мактабларни ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;
ёш курашчиларни спортга жалб қилиш, уларни изчил тайёрлаш ва юқори спорт ютуқларига эришиш учун спорт тайёргарлиги тизимини босқичма-босқич шакллантиришда спорт тайёргарлиги бўйича ўқув-тренеровка жараёнида махсус-руҳий тайёргарлик ҳамда техник-тактик тайёргарлик тизимини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактаби ўқув машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги 03-16/12932-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон кураш бўйича асосий терма жамоасида ушбу кўрсаткичлар ўртасида яқин боғлиқлик аниқланди корреляция коеффиценти 0,86 % га ошди;
курашчиларнинг жисмоний сифатларини ёшга мос ҳолда ривожлантириш учун курашчиларнинг кўп йиллик тайёргарлик босқичларида ҳаракат функсияси босқичма-босқич ривожлантириш учун сезиш (афферант) фазалари ёш даврларига нисбатан тактик ҳужум, ҳимоя ва қарши ҳужум базавий ҳаракатларини такомиллаштириш асосида курашчининг шох усуллар тўпламини шакллантиришда диффиренсиал равишда ажратиб машғулотларда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт маҳоратини ошириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи асосида берилган 579243-сон гувоҳнома). Натижада, спорт фаолияти кураш ёʻналиши талабаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш жараёнларининг долзарб муаммолари, ушбу соҳада малакали мутахассисларга қўйиладиган замонавий талаблар ҳамда замонавий мутахассисларни тайёрлашнинг илмий-назарий тенденсиялари бўйича билимлари 17,2% га ошган;
курашчиларни мақсадли тайёрлаш учун биологик ва функсионал ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, машғулот юкламалари, жисмоний тайёргарлик ва мусобақа фаолиятини назорат қилиш талабларини инобатга олган ҳолда шуғулланувчиларнинг кўп йиллик тайёргарлик босқичларида жисмоний сифатлар ва вазн-бўйи ривожланишининг сенситив (сезгир) даври асосида юкламаларни инобатга олиш асосида шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Кураш ўқув-машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси
Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги 03-16/12932-сон маълумотномаси). Натижада, курашчиларнинг биологик ва функсионал ёш хусусиятлари ҳамда сезгир даврлари ҳисобга олинган ҳолда машғулотлар ташкил этилиши жисмоний тайёргарлик сифати ва спорт натижаларининг 11,7% ошишига олиб келган;
ёш курашчилар учун кўп йиллик тайёргарлик жараёнининг бошланғич тайёргарлик ва ўқув-машғулот босқичи бўйича тузилган ўқув режаларига таянган ҳолда техник-тактик тайёргарлик даражасини тизимли мониторинг қилувчи шох усулларини тактик ҳужум, ҳимоя ва қарши ҳужум ҳаракатлари самадорлигини ошириш асосида комбинациялар тўпламини ўқув режасини ишлаб чиқиб машғулотлар жараёнига интеграция қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактаби ўқув машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги 03-16/12932-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон асосий терма жамоаси курашчиларнинг жисмоний сифатлари куч сифати 12,7% га, чидамлилик сифати 13,6% га, тезкорлик сифати 15,2% га ошишига эришилган.