Худайкулов Зафар Бекназаровичнинг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида енгил атлетика воситаларидан фойдаланган ҳолда талаба-ёшларни саломатлигини мустаҳкамлаш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped3258.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. 
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Олимов Мухсинбек Сотиволдиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович биология фанлари доктори, профессор, Раҳманов Рауф Расулович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талаба-ёшларини енгил атлетика воситаларидан фойдаланиш асосида саломатлигини мустаҳкамловчи ҳаракат фаоллигини оширишга қаратилган методика бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
         талаба-ёшларни жисмоний сифатларини ривожлантиришда махсус эгилувчанлигини оширишга қаратилган бўғимлар ҳаракатчанлигини кичик, ўрта ва катта амплитудада бажариладиган оёқ, қўл ва бел мушакларини ривожлантирувчи (эластлик хусусиятларини умуртқа пағонасини ҳаракатчанлигини такомиллаштириш каби) машқларни қўллаш ҳисобига кунлик соғлом турмуш тарзи ва ҳаракат фаоллигини ошириш имкониятлари кенгайтирилган; 
    талаба-ёшларни жисмоний ривожланиши ва функсионал ҳолатини яхшилаш учун кўкрак қафаси, қўллар ва елка бўғимларини букувчи ва ёзувчи мушакларини чўзиш машқларини ўқув машғулотлар жараёнида мослаштирилган енгил атлетика ҳаракатлари (югуриш, сакраш, тўп билан машқлар), майдон бўйлаб айланиб ҳаракатланишда (чўзилиш, куч, тезлик, координация каби) махсус машқларни қўллаш ҳисобига узоқ муддат ишчанлик қобилиятини сақлаб туриш имкониятлари кенгайтирилган; 
          талаба-ёшларни ҳафталик тайёргарлик машғулотларида тезкорлик, тезкор-куч, махсус чидамлилик сифатларини ривожлантиришда оёқни букиб-ёзувчи переферик мушакларини турли сакраш машқлари ёрдамида ва қисқа масофаларни такрорий, ўзгарувчан бажариш ҳисобига уларни махсус тайёргарлик даражаси такомиллаштирилган; 
         талаба-ёшлар турмуш тарзини модернзациялаш учун соғломлаштирувчи юриш ва югуриш ҳафталик машғулотлар режасини уларни индивидуал хусусиятидан келиб чиқиб ишлаб чиқиш ва эрталабки соғломлаштирувчи машғулотлар таркибига киритиш ҳисобига уларда кунлик соғлом турмуш тарзи такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талаба ёшларини жисмоний тарбия ҳамда соғломлаштириш машғулотларига қизиқиши ва эҳтиёжини шакллантириш ҳамда талабаларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
талаба-ёшларни жисмоний сифатларини ривожлантиришда махсус эгилувчанлигини оширишга қаратилган бўғимлар ҳаракатчанлигини кичик, ўрта ва катта амплитудада бажариладиган оёқ, қўл ва бел мушакларини ривожлантирувчи (эластлик хусусиятларини умуртқа пағонасини ҳаракатчанлигини такомиллаштириш каби) машқларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат техника университети талаба-ёшларини дарсдан ташқари машғулот жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2024-йил 14-декабрдаги 03-16/12863-сон далолатномаси). Натижада, талабаларнинг жисмоний тарбия ва спортга қизиқиш даражасини 11,2% га ошишга эришилган; 
талаба-ёшларни жисмоний ривожланиши ва функсионал ҳолатини яхшилаш учун кўкрак қафаси, қўллар ва елка бўғимларини букувчи ва ёзувчи мушакларини чўзиш машқларини ўқув машғулотлар жараёнида мослаштирилган енгил атлетика ҳаракатлари (югуриш, сакраш, тўп билан машқлар), майдон бўйлаб айланиб ҳаракатланишда (чўзилиш, куч, тезлик, координация каби) махсус машқларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Урганч давлат университети жисмоний тарбия машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2024-йил 14-декабрдаги 03-16/12863-сон далолатномаси). Натижада, талабалар ҳаракат фаоллигининг умумий ҳажми 11,3% га яхшиланишга эришилган; 
талаба-ёшларни ҳафталик тайёргарлик машғулотларида тезкорлик, тезкор-куч, махсус чидамлилик сифатларини ривожлантиришда оёқни букиб-ёзувчи переферик мушакларини турли сакраш машқлари ёрдамида ва қисқа масофаларни такрорий, ўзгарувчан бажариш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат техника университети Қўқон филал дарсдан кейинги жисмоний тарбия машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2024-йил 14-декабрдаги 03-16/12863-сон далолатномаси). Натижада, талабаларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги умумий ҳисобда 10,5% га яхшиланишга эришилган; 
талаба-ёшлар турмуш тарзини модернзациялаш учун соғломлаштирувчи юриш ва югуриш ҳафталик машғулотлар режасини уларни индивидуал хусусиятидан келиб чиқиб ишлаб чиқиш ва эрталабки соғломлаштирувчи машғулотлар таркибига киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Урганч давлат университети соғломлаштирувчи машғулотларга татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2024-йил 14-декабрдаги 03-16/12863-сон далолатномаси). Натижада, олий таълим муассасаси талабаларининг жисмоний сифатлари 12,3% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish