Абдураҳманов Муроджон Сайитқуловичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “9-10 ёшли каратечиларда бўғимлар эгилувчанлигини тарбиялаш методикаси ва уни электрон ўлчов ускунаси ёрдамида баҳолаш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5235.
Илмий раҳбар: Қайпов Ниетбай Айтбаевич педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Пўлатов Лазиз Азамат ўғли педагогика фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 9-10 ёшли каратечиларда бўғимлар эгилувчанлигини тарбиялаш методикаси ва уни электрон ўлчов ускунаси ёрдамида баҳолаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёш каратечиларни бўғимлараро эгилувчанлигини аниқлаш учун ишлаб чиқилган ЭЎУ-М компутерлаштирилган электрон ўлчов ускунасидан фойдаланиб натижаларни катта тезлик ва аниқликда асосий бўғимларнинг эгиш ва ёзиш амплитудасини аниқлаш ва баҳолаш ҳисобига зарбалар диапозони ва кучига бўлган таъсири оптималлаштирилган;
9-10 ёшли каратечиларда тана қисмларини букиш ва ёзиш ҳаракатлари билан амалга ошириладиган машқларни фаол ёндашув асосида эрталаб тўлиқ, ҳар машғулот бошида ва якунида қисқартирилган ҳолда динамик тартибда машғулот методикасига киритиш ҳисобига бўғимлараро эгилувчанлик ривожлантирилган;
9-10 ёшли каратечиларда бўғимлараро эгилувчанликни ривожланиш суръатини ошириш учун уларни эрта ёшликдан қўллашда фаол машқлар асосида каратеда етакчи бўлган турли ҳолатларда “шпагат” ушлашда қайд этиладиган эгилувчанликни обектив баҳолашга мослаштирилган бўғимларни эгиш ва ёзишга бурчак градусини аниқлашга қаратилган тестлар блокини ишлаб чиқиш ҳисобига оёқларни кўндаланг чўзиб тос-сон ва гилам оралиқ юзасини оператив баҳолаш имкониятлари оширилган;
9-10 ёшли каратечиларда эгилувчанлик сифатини тарбиялаш учун “фаол-суст” машқлар ёрдамида бўғимлараро ҳаракатларни симметрик нисбатда шакллантиришга қаратилган ҳаракат амплутудасини кенг диапазонда зарба беришни шиддатли қўллаш (тос-сон тизза-бўғимлар эгилиш градуслар барқарорлиги ва заҳирасини аниқлаш) ҳисобига каратечиларни жисмоний тайёргарлигини ошириш модули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 9-10 ёшли каратечиларда бўғимлараро эгилувчанликни тарбиялаш методиаси ва уни замонавий электрон ускуналар ёрдамида аниқлаш ва баҳолашга қаратилган воситаларни қўллаш бўйича тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
ёш каратечиларни бўғимлараро эгилувчанлигини аниқлаш учун ишлаб чиқилган ЭЎУ-М компутерлаштирилган электрон ўлчов ускунасидан фойдаланиб натижаларни катта тезлик ва аниқликда асосий бўғимларнинг эгиш ва ёзиш амплитудасини аниқлаш ва баҳолаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон карате миллий федерацияси Қорақалпоғистон бўлимининг карате машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-февралдаги 4/420-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ёш гуруҳига мансуб каратечиларда бўғимлараро эгилувчанлик 19,89% гача ўсишига эришилган.
9-10 ёшли каратечиларда тана қисмларини букиш ва ёзиш ҳаракатлари билан амалга ошириладиган машқларни фаол ёндашув асосида эрталаб тўлиқ, ҳар машғулот бошида ва якунида қисқартирилган ҳолда динамик тартибда машғулот методикаси киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар 1-сон спорт мактаби карате машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-февралдаги 4/420-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ёш каратечилар гавдани олдинга эгиш 21,36% гача яхшиланишга эришилган.
9-10 ёшли каратечиларда бўғимлараро эгилувчанликни ривожланиш суръатини ошириш учун уларни эрта ёшликдан қўллашда фаол машқлар асосида каратеда етакчи бўлган турли ҳолатларда “шпагат” ушлашда қайд этиладиган эгилувчанликни обектив баҳолашга мослаштирилган бўғимларни эгиш ва ёзишга бурчак градусини аниқлашга қаратилган тестлар блокини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Нукус шаҳар Республика спортнинг якка кураш турлари бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби карате машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-февралдаги 4/420-сон маълумотномаси). Натижада, бўғимлараро эгилувчанликнинг умумий ўсиш суръати ёш каратечиларда 9,97% гача ошган.
9-10 ёшли каратечиларда эгилувчанлик сифатини тарбиялаш учун “фаол-суст” машқлар ёрдамида бўғимлараро ҳаракатларни симметрик нисбатда шакллантиришга қаратилган ҳаракат амплутудасини кенг диапазонда зарба беришни шиддатли қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар 1-сон спорт мактаби карате машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-февралдаги 4/420-сон маълумотномаси). Натижада, чап оёқни олдинга чўзиб, “шпагат” ушлаш бўйича 11,98% гача, ўнг оёқни олдинга чўзиб “шпагат” ушлаш 15,93% гача, яхшиланишга эришилган.