Дадабоева Одинахон Арабджановна 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дзюдочи қизларни тайёрлашнинг ўқув-машғулот босқичида ушлаш учун курашиш кўникмаларини ўзаро боғлиқликда шакллантириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped3718. 
Илмий раҳбар: Элипҳанов Салман Байсултанович педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти. 
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01. 
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шуҳратулла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор, Юсупов Зафар Зоирович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва  амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув-машғулот босқичида дзюдочи қизларнинг ушлаб олиш учун курашиш кўникмаларини ўзаро боғлиқликда шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ёш дзюдочи қизларнинг машғулот жараёни ва мусобақа фаолиятида ҳаракатланишнинг барча ушлаш турлари учун ишлаб чиқилган классификацияни (қоʻл бармоқлари ва боʻгʻимларни ҳужум ва ҳимояланишга боғлиқлиги тартибида зарур даражадаги кучланишлар боʻйича техник ҳаракатларни бажариш каби) тайёргарлик жараёнига киритиш ҳисобига ушлаш техникаси  тизимлаштирилган;
ёш дзюдочи қизларнинг техник-тактик ҳаракатларини самарали амалга ошириш учун барча ушлаш турларини тизимлаштирилишида бармоқ ва билак кучларини ривожлантирувчи тренажёр ва махсус машқлар комплексини (узлюксиз-стандарт, оралиқ, ўзгарувчан-оралиқ, айланма машғулот, ўйин ва мусобақа машқларидан иборат комплекс ёндашиш каби) машғулот жараёнига киритиш ҳисобига курашиш кўникмаларини ўзаро боғлиқликда шакллантириш методикаси такомиллаштирилган;   
ёш дзюдочи қизларнинг машғулот ва мусобақа фаолиятида рақиб кимоносидан ушлаб олиш техникасини комплекс ривожлантириш учун бошланғич, базавий шакллантирувчи, курашиш кўникмасини, умумий ва махсус тайёргарлик босқичларида интеграцион қоʻллашга қаратилган машғулотлар жараёнига киритиш ҳисобига техник ва тактик ҳаракатларни аниқ бажариш имкониятлари кенгайтирилган; 
ёш дзюдочи қизларни мусобақага тайёрлашнинг ўқув-машғулот босқичида ушлаб олиш техникасини курашиш кўникмалари билан ўзаро боғлиқликда шакллантириш, илмий-назарий, амалий ва шахсий-фаолиятли, коррексион ҳамда натижавий блоклар асосида ишлаб чиқилган моделни (беллашувларда энг мақбул усулларни тезкор танлаш ва уни фаол бажариш орқали рақиб устидан устунликка эришиш ёки рақибга огоҳлантириш олиб бериш каби) тайёргарлик жараёнига киритиш ҳисобига тайёргарлик кўрсаткичлари яхшиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш дзюдочи қизларнинг ушлаб олиш учун курашиш кўникмаларини жисмоний ва техник тайёргарлик билан ўзаро боғлиқликда шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёш дзюдочи қизларнинг машғулот жараёни ва мусобақа фаолиятида ҳаракатланишнинг барча ушлаш турлари учун ишлаб чиқилган классификацияни (қоʻл бармоқлари ва боʻгʻимларни ҳужум ва ҳимояланишга боғлиқлиги тартибида зарур даражадаги кучланишлар боʻйича техник ҳаракатларни бажариш каби) тайёргарлик жараёнига киритиш боʻйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти, “Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби” тасарруфидаги “Самурай дзюдо клуби”да ўқув-машғулот босқичида шуғулланувчи 14-16 ёшли дзюдочи қизларнинг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 03-16/11201-сон маълумотномаси). Натижада, ёш дзюдочи қизларнинг ушлаш техникаси самарадорлиги 14% га, умумий жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари 11,6% га ошган, функсионал ҳолати бўйича кўрсаткичлар ўртача 11 % га яхшиланган;
ёш дзюдочи қизларнинг техник-тактик ҳаракатларини самарали амалга ошириш учун барча ушлаш турларини тизимлаштирилишида бармоқ ва билак кучларини ривожлантирувчи тренажёр ва махсус машқлар комплексини (узлюксиз-стандарт, оралиқ, ўзгарувчан-оралиқ, айланма машғулот, ўйин ва мусобақа машқларидан иборат комплекс ёндашиш каби) машғулот жараёнига киритиш боʻйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти, “Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби” тасарруфидаги “Самурай дзюдо клуби”да ўқув-машғулот босқичида шуғулланувчи 14-16 ёшли дзюдочи қизларнинг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 03-16/11201-сон маълумотномаси). Натижада, ёш дзюдочи қизларнинг куч сифатлари ўртача 11% га, махсус жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари эса 12% га ошган; 
ёш дзюдочи қизларнинг машғулот ва мусобақа фаолиятида рақиб кимоносидан ушлаб олиш техникасини комплекс ривожлантириш учун бошланғич, базавий шакллантирувчи, курашиш кўникмасини, умумий ва махсус тайёргарлик босқичларида интеграцион қоʻллашга қаратилган машғулотлар жараёнига киритиш боʻйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти, “Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби” тасарруфидаги “Самурай дзюдо клуби”да ўқув-машғулот босқичида шуғулланувчи 14-16 ёшли дзюдочи қизларнинг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 03-16/11201-сон маълумотномаси). Натижада, дзюдочи қизларнинг куч сифатлари 9,7% га, мусобақа фаолияти кўрсаткичлари ўртача 7,6% га, бармоқ ва билак кучи кўрсаткичлари 9,9% га ошган;
ёш дзюдочи қизларни мусобақага тайёрлашнинг ўқув-машғулот босқичида ушлаб олиш техникасини курашиш кўникмалари билан ўзаро боғлиқликда шакллантириш, илмий-назарий, амалий ва шахсий-фаолиятли, коррексион ҳамда натижавий блоклар асосида ишлаб чиқилган моделни (беллашувларда энг мақбул усулларни тезкор танлаш ва уни фаол бажариш орқали рақиб устидан устунликка эришиш ёки рақибга огоҳлантириш олиб бериш каби) тайёргарлик жараёнига киритиш боʻйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти, “Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби” тасарруфидаги “Самурай дзюдо клуби”да ўқув-машғулот босқичида шуғулланувчи 14-16 ёшли дзюдочи қизларнинг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 03-16/11201-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув-машғулот босқичи 14-16 ёшли дзюдочи қизларининг махсус жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 8,7% га ўсган, мусобақа фаолияти кўрсаткичлари самарадорлиги 11,8% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish