Хуррамова Моҳидил Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш жараёнида рефлексив кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Нормуродова Нигора Абдусатторовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Усманова Умида Айбековна, педагогика фанлари доктори (DSc); Бобоёров Шухрат Сувонқулович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Бўлажак ўқитувчиларни педагогик маҳоратини ошириш жараёнида рефлексив кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларни педагогик маҳоратини ошириш жараёнида рефлексив кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари мослашувчан тафаккур, тез ўзгарувчи шароитлар ва ташаббускорликнинг узлюксиз ўсишини таъминлашга қаратилган педагогик компитентлигини ўз-ўзида тарбиялашнинг рационаллигини рефлексив кўникмалар мазмунига идиентив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш жараёнида рефлексив кўникмаларини ривожлантириш модели виртуал таълим ва гуруҳли муҳокама воситаларидан фойдаланиш натижадорлигини ошириш, менторлик ва индивидуал маслаҳатлар хизматини интенсивлаштириш ҳамда таълимий мақсадларга мос конкурслар, тақдимотлар, коллаборатив ўрганишлар ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни педагогик маҳоратини ошириш жараёнида рефлексив кўникмаларини ривожлантириш методикаси ижодий ёндашувни фаоллаштириш, вербал ва новербал воситаларнинг интегратив хусусиятларини педагогик яхлитлаш ҳамда субект-субект муносабатлари қайта алоқасини барқарор таъминлашга қаратилган фаол микромуҳит яратиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш жараёнида рефлексив кўникмаларни ривожлантириш самарадорлиги таълим мақсадларининг продуктив натижадорлигини таъминловчи педагогик инфратузилмани таъминлаш ҳамда дидактик имкониятларини ўз-ўзини фаоллаштириш, назорат қилиш ва бошқаришнинг тузилмавий мазмунига рационал мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларни педагогик маҳоратини ошириш жараёнида рефлексив кўникмаларини ривожлантиришга оид олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлиги мослашувчан тафаккурга эга, тез ўзгарувчи шароитларга мослашадиган ва ташаббускорликнинг узлюксиз ўсишини таъминлашга қаратилган педагогик қобилиятларни ўз-ўзида тарбиялашнинг рационаллигини рефлексив кўникмалари мазмунига киритиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар асосида “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма яратилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 3-майдаги 11-05-2681/04 рақамли маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни педагогик маҳоратини ошириш жараёнида рефлексив кўникмаларни ўрнини кўрсатишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларни педагогик маҳоратини ошириш жараёнида рефлексив кўникмаларини ривожлантириш, ўзини мунтазам таҳлил қилиш, ўзлигини англаш ва камол топтириш, ўзини ва бошқаларни тушунишга эҳтиёжни узлюксиз ривожлантириб бориш методлари интеграциясига амал қилишнинг дидактик шароитларини барқарорлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма яратилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 3-майдаги 11-05-2681/04 рақамли маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни педагогик маҳоратини ошириш жараёнида рефлексив кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини аниқлаш имкони оширилган;
бўлажак ўқитувчиларни педагогик маҳоратини ошириш жараёнида рефлексив кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги рефлексив кўникмаларини ривожлантиришнинг бошқариш имкониятини жадаллаштириш, вербал ва новербал воситаларнинг мослашувчанлиги, қатъий ҳукм чиқармасликка бўлган қобилиятларга асосланган ўқув вазиятидаги толерантлик ҳатти-ҳаракатнинг субект-субект муносабатларига таъсирини аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар асосида “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма яратилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 3-майдаги 11-05-2681/04 рақамли маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни педагогик маҳоратини ошириш жараёнида рефлексив кўникмаларини ривожлантириш жараёнини бошқаришда касбий рефлекциянинг имкониятини ўрганиш самарадорлиги ортган;
бўлажак ўқитувчиларни педагогик маҳоратини ошириш жараёнида рефлексив кўникмаларини ривожлантиришда баҳолаш мезонлари рефлексив-ижодий, функсионал-методик, ахборот-тезаурусли меъзонлари ва дастлабки, ўрта, юқори, максимал даражалари ҳамда рефлексив кўникмаларнинг продуктив самарадорлигини таъминловчи педагогик шароитларга идиентив мослаштириш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 3-майдаги 11-05-2681/04 рақамли маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни педагогик маҳоратини ошириш жараёнида рефлексив кўникмаларини ривожлантириш педагогик шароитларини такомиллаштириш имкони оширилган.