Рахимов Гайрат Бувахановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Абдулла Авлонийнинг педагогик мероси асосида талабаларнинг ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8273.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мадрахимова Феруза Рузимбаевна, педагогика фанлари доктори,доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01. 2020. Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Вохидова Норпошшахон Ҳабибуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахматова Феруза Абулқосимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдулла Авлонийнинг педагогик мероси асосида талабаларнинг ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абдулла Авлонийнинг педагогик мероси асосида талабалар ватанпарварлик туйғусини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ватанпарвар шахсни шакллантириш мазмунини қиёсий таснифлаш, гуманистик ғояларга асосланган шахсий сифатларни таълим мазмунига мақсадли интеграциялаш, маданий қадриятларга содиқлик ва онгли муносабатни таркиб топтириш, миллий менталитетининг ўзига хос тарбиявий хусусиятларига устуворлик бериш ҳамда умумбашарий анъаналар билан фронтал яхлитлигини таъминлаш асосида аниқланган;
Абдулла Авлонийнинг педагогик мероси асосида талабаларнинг ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш модели ватанпарварликни маданий ҳодиса сифатида ўқув жараёнида педагогик заруратини асослаш, фаол қадриятли муносабатлар барқарорлигини изчил таъминлаш, ёш авлодни тарбиялашга оид педагогик қарашларни таълим мазмунига мақсадли интеграциялаш ҳамда ўз-ўзини англаш жараёнларида устувор хусусиятини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
Абдулла Авлонийнинг педагогик мероси асосида талабалар ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш методикаси халқ мероси дурдоналарининг таълимий-тарбиявий функсияларини иерархик аниқлаштириш ва имкониятларини прагматик таснифлаш, инновацион, рефлексив методлар ва СТЕАМ технологияларинининг тадбиқий асосларини вариатив мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
Абдулла Авлонийнинг педагогик мероси асосида талабалар ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш самарадорлиги фуқаролик бурч позициясини шакллантиришга қаратилган босқичлар мазмунини реал тарихий воқеалар асосидаги вазиятларга модификациялаш, ижтимоий-маданий талқин қилиш, ҳамда когнитив ва ҳиссий жиҳатларни аниқ акс эттирувчи мезонларни баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдулла Авлонийнинг педагогик мероси асосида талабаларнинг ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
Абдулла Авлонийнинг педагогик мероси асосида талабалар ватанпарварлик туйғусини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ватанпарвар шахсни шакллантириш мазмунини қиёсий таснифлаш, гуманистик ғояларга асосланган шахсий сифатларни таълим мазмунига мақсадли интеграциялаш, маданий қадриятларга содиқлик ва онгли муносабатни таркиб топтириш, миллий менталитетининг ўзига хос тарбиявий хусусиятлари устуворлик бериш, ҳамда умумбашарий анъаналар билан фронтал яхлитлигини таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 13-майдаги 11-05-3063/04-сонли маълумотномаси). Натижада Абдулла Авлонийнинг дидактик меросини ўрганиш унинг таълим жараёнида ватанпарварлик тарбиясини ривожлантиришга ҳисса қўшадиган асосий ғоя ва ёндашувларини аниқланган. 
Абдулла Авлонийнинг педагогик мероси асосида талабаларнинг ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш модели ватанпарварликни маданий ҳодиса сифатида ўқув жараёнида педагогик заруратини асослаш, фаол қадриятли муносабатлар барқарорлигини изчил таъминлаш, ёш авлодни тарбиялашга оид педагогик қарашларни таълим мазмунига мақсадли интеграциялаш ҳамда ўз-ўзини англаш жараёнларида устувор хусусиятини ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 13-майдаги 11-05-3063/04-сонли маълумотномаси). Натижада Абдулла Авлоний томонидан яратилган дидактик тамойил ва методлар асосида Олий таълим муассасалари талабаларида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг услубий функсионал моделини ишлаб чиқилган.
Абдулла Авлонийнинг педагогик мероси асосида талабалар ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш методикаси халқ мероси дурдоналарининг таълимий-тарбиявий функсияларини иерархик аниқлаштириш ва имкониятларини прагматик таснифлаш, аксиологик, шахсга йўналтирилган ёндашув ва интегратив, узлюксизлик тамойилининг амалий натижадорлигига эришиш, рефлексив методлар ва СТЕАМ технологияларинининг тадбиқий асосларини вариатив мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 13-майдаги 11-05-3063/04-сонли маълумотномаси). Натижада Абдулла Авлонийнинг дидактик мероси тамойилларига асосланган талабаларда ватанпарварлик туйғуси даражасини аниқлаш мезонлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқилган.
Абдулла Авлонийнинг педагогик мероси асосида талабалар ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги фуқаролик бурч позициясини шакллантиришга қаратилган босқичлар мазмунини реал тарихий воқеалар асосидаги вазиятларга модификациялаш, ижтимоий-маданий талқин қилиш, когнитив, ҳамда ҳиссий жиҳатларни аниқ акс эттирувчи мезонларни баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган методик тавсиялар (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 13-майдаги 11-05-3063/04-сонли маълумотномаси). Натижада Замонавий таълим муаммолари шароитида талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда Абдулла Авлонийнинг педагогик ғояларидан фойдаланиш бўйича профессор-ўқитувчи ва Олий таълим муассасалари талабалари учун тавсиялар яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish