Талипджанов Аскар Имамджанович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали футболчиларнинг оʻқув-машгʻулот жараёнини бошқаришда педагогик назорат”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машгʻулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Ped366.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий маслаҳатчи: Керимов Фикрат Азизович педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар Рахматова Дилноза Нигбаевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Кошбахтиев Илдар Ахмедович педагогика фанлари доктори, профессор, Коробейников Георгий Валеревич биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали футболчилар учун комплекс педагогик назорат тизимини яратиш ва машғулот жараёнини бошқариш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
юқори малакали футболчилар тайёргарлик самарадорлигини ошириш учун комплекс педагогик назорат тадбирларини (юкламаларни кумулятив машғулот самарадорлиги ва спортчининг перманент ҳолатини таҳлил қилиш каби) ўтказиш алгоритми бўйича мусобақа ва машғулот фаолиятини тезкор назорат қилиш ҳисобига жисмоний тайёргарлик даражаси ва функсионал ҳолати динамикасини бошқариш тизими такомиллаштиришган;
юқори малакали футболчиларнинг мусобақа фаолиятини назорат қилиш учун техник-тактик ҳаракатларни баҳолашнинг миқдорий мезонларини беллашув жараёнида ўйинчиларнинг майдондаги амплуаси бўйича минимал ва максимал ҳамда оптимал ҳаракатлар нисбатини белгилаб бериш ҳисобига ўйин натижадорлик кўрсаткичлари оширилган;
футболчиларнинг машғулот ва мусобақа жараёнларини самарали режалаштириш учун педагогик назоратни янада обективлаштиришга қаратилган ўйинчилар амплуаси бўйича 5 та шиддат зонасида ҳаракат фаоллигини спринт ва максимал имкониятлари бўйича тезлик кўрсаткичларини белгилаб бериш ҳисобига ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчилар ҳаракати интеграцияси такомиллаштирилган;
юқори малакали футболчилар функсионал тайёргарлигини назорат қилиш учун ўқув-машғулотларида физиологик ва жисмоний юкламалар параметрлари ўртасидаги нисбатлари ҳамда тезкор машғулот таъсирининг сифат кўрсаткичлари (ЮҚС, лактат, квадрат, саккизлик каби тестлар) ишончлилиги ва ахборотлилигини илмий асослаб бериш ҳисобига фойдали иш қобилиятини намойиш этиш жараёни оптималлаштирилган; 
футболчилар тайёргарлигини модернизациялаш учун тезкор ва қолдиқли машғулот самарадорлиги (машгʻулот олдига қоʻйилган вазифаларни бажарилиши ёки тоʻлиқ бажарилмаслигини таҳлил қилиш каби) асосида навбатдаги юкламаларни коррексиялаган ҳолда параллел режалаштириб қўллаш ҳисобига янги машғулот юкламаларини тўғри режалаштириш ҳамда мақсадли бошқариш имкониятлари кенгайтирилган; 
юқори малакали футболчилар йиллик тайёргарлигини замонавий асосда ташкил этиш ва бошқариш учун жисмоний тайёргарлик даражаси ва динамикаси бўйича мавсумнинг боши, ўртаси ва охирида функсионал ҳолатнинг барқарорлик динамикасини сақлаб қолишга қаратилган моделни машғулотларга киритиш ҳисобига йиллик мусобақаларга мақсадли тайёрлаш ва ўйин жараёнини натижавий якунлаш имкониятлари кенгайтирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали футболчиларнинг машғулот жараёнини бошқаришда комплекс педагогик назорат бўйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида:
юқори малакали футболчилар тайёргарлик самарадорлигини ошириш учун комплекс педагогик назорат тадбирларини (юкламаларни кумулятив машғулот самарадорлиги ва спортчининг перманент ҳолатини таҳлил қилиш каби) ўтказиш алгоритми бўйича мусобақа ва машғулот фаолиятини тезкор назорат қилиш боʻйича таклиф ва тавсиялар “Пахтакор” футбол клуби машгʻулотлар жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 23-июлдаги 03-16/7378-сонли маълумотномаси). Натижада, футболчиларнинг мусобақа ва машғулот фаолиятини тез назорат қилиш, жисмоний юкламанинг машғулот таъсирини баҳолаш, юкламаларнинг ташқи ва ички томонлари нисбатларини аниқлаш, жисмоний тайёргарлик даражаси ва футболчиларнинг жорий функсионал ҳолати динамикасини кузатишга имкон берган;
юқори малакали футболчилар функсионал тайёргарлигини назорат қилиш учун ўқув-машғулотларида физиологик ва жисмоний юкламалар параметрлари ўртасидаги нисбатлари ҳамда тезкор машғулот таъсирининг сифат кўрсаткичлари (ЮҚС, лактат, квадрат, саккизлик каби тестлар) ишончлилиги ва ахборотлилигини илмий асослаш боʻйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчилари машғулотлар жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 23-июлдаги 03-16/7378-сонли маълумотнома). Натижада, 34,6%, футболчида жисмоний юкламаларга бўлган реакция яхшиланган; 48,7% футболчида юрак-қон томир, вегетатив ва нафас олиш тизимларининг тикланиш кўрсаткичлари яхшиланган, 46,9% футболчида ЮҚС дақиқада 170 зарбадан юқори зонада ишлашга бўлган юқори даражадаги тайёргарлик аниқланган;
юқори малакали футболчиларнинг мусобақа фаолиятини назорат қилиш учун техник-тактик ҳаракатларни баҳолашнинг миқдорий мезонларини беллашув жараёнида ўйинчиларнинг майдондаги амплуаси бўйича минимал ва максимал ҳамда оптимал ҳаракатлар нисбатини белгилаб бериш боʻйича таклиф ва тавсиялар “Бунёдкор” (Тошкент ш.) футбол клуби машғулотлар жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 23-июлдаги 03-16/7378-сонли маълумотнома). Натижада, ўйинчиларда спорт маҳорати даражасининг 11,4% га ошишига ёрдам берган, шунингдек, жамоанинг тайёргарлик жараёнини оптималлаштиришга имкон яратган; 
футболчилар тайёргарлигини модернизациялаш учун тезкор ва қолдиқли машғулот самарадорлиги (машгʻулот олдига қоʻйилган вазифаларни бажарилиши ёки тоʻлиқ бажарилмаслигини таҳлил қилиш каби) асосида навбатдаги юкламаларни коррексиялаган ҳолда параллел режалаштириб қўллаш боʻйича таклиф ва тавсиялар “Бунёдкор” жамоаси футболчиларининг машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 23-июлдаги 03-16/7378-сонли маълумотномаси). Натижада, футболчилар организмининг функсионал ҳолати тўғрисида обектив маълумотлар олишга, машғулот юкламаларининг режалаштирилишига ўз вақтида тузатишлар киритишга имкон яратган ва машғулот жараёнини бошқариш самарадорлиги 19,3% га, техник-тактик ҳаракатлар ҳажми 13,9% га, техник усулларни бажариш самарадорлиги 9,6% га ошган; 
футболчиларнинг машғулот ва мусобақа жараёнларини самарали режалаштириш учун педагогик назоратни янада обективлаштиришга қаратилган ўйинчилар амплуаси бўйича 5 та шиддат зонасида ҳаракат фаоллигини спринт ва максимал имкониятлари бўйича тезлик кўрсаткичларини белгилаб бериш боʻйича таклиф ва тавсиялар “Бунёдкор” (Тошкент ш.) футбол клуби малакали футболчиларининг машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 23-июлдаги 03-16/7378-сонли маълумотномаси) Натижада, қуйидаги йўналишдаги юкламалар ҳажмини оширишга муваффақ бўлинган: анаероб-алактат - 6,8% га, анаероб-гликолитик - 7,3% га, анаболик - 10,7% га ошган;
юқори малакали футболчилар йиллик тайёргарлигини замонавий асосда ташкил этиш ва бошқариш учун жисмоний тайёргарлик даражаси ва динамикаси бўйича мавсумнинг боши, ўртаси ва охирида функсионал ҳолатнинг барқарорлик динамикасини сақлаб қолишга қаратилган моделни машғулотларга киритиш боʻйича таклиф ва тавсиялар “Пахтакор” футбол клуби машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 23-июлдаги 03-16/7378-сонли маълумотномаси). Натижада, анаероб-гликолитик қобилиятлар 12,4% га, анаероб-алактат қобилиятлар 8,2% га, субмаксимал тезлик зонасида ҳаракатланиш кўрсаткичлари 22,3% ва максимал тезлик зонасида ҳаракатланишлар 6,4% га оʻсган, катта юкламалардан сўнг функсионал тизимларнинг тикланиши 24 соатгача қисқарган, оёқлар мушакларининг тикланиши 36 соатгача камайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish