Ходжибабаев Хусан Абдусалом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимоя ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Тошкент шаҳар экотизимидаги техноген ифлосланишларни манзарали дарахтларга таъсирини ўрганиш, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий русурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Gr296.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Исмаилхаджаев Баходирходжа Шарипходжаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.18/30.11.2022.Т.153.01 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турабоев Акмал Нормўминович, биология фанлари доктори, профессор; Келдиярова Гулмира техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот – Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракатланиш интенсивлик кўрсаткичлари билан атмосферага чиқадиган зарарли моддаларнинг сифати ва миқдорини инобатга олган ҳолда манзарали дарахтларга таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент шаҳри кўчаларида автотранспортдан атмосфера ҳавосига чиқадиган заҳарли газларнинг жойнинг релефи ва шамол йўналишини ҳисобга олган ҳолда атроф-муҳитга таъсири баҳолашни ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
Тошкент шаҳар автотранспорт чорраҳаларидаги Шарқ чинори дарахт барглари таркибидаги пигментлар миқдори Янги Сергели кўчасида баҳор фаслида 9,36 мг/г дан Ботаника боғида ушбу кўрсатгич 26,36 мг/г ўзгарган автотранспорт миқдорини боғлиқлиги аниқланган;
Тошкент шаҳрида транспорт воситалари томонидан автомагистралларда чиқариладиган зарарли оғир металл моддаларнинг атмосфера ифлосланиш кўрсатгичлари аниқлашда чорраҳалардаги дарахатларни тури ва биомассасига боғлиқлиги исботланган;
Илк бор ГАТ технологияси асосида атмосферани ифлослантирувчи ташламаларнинг Тошкент шаҳри ҳудудидаги охирги 3 йиллик умумий ифлосланиш маълумотларини инобатга олган ҳолда барг пигментлари ва оғир металлар миқдорини баҳоловчи базаси ва майдон бўйича тарқалиш харитаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент шаҳар экотизимидаги техноген ифлосланишларни манзарали дарахтларга таъсирини ўрганишнинг илмий асослари бўйича олинган натижалар асосида:
Тошкент шаҳар атмосфера ифлосланиш даражаси, танлаб олинган обектларнинг тупроқ намуналаридаги оғир металлар миқдор кўрсатгичлари ҳамда обектлардаги манзарали дарахт баргларидаги пигментлар миқдори Арc-Гис технологияси ёрдамида таққослаш ишлари олиб борилиб Тошкент шаҳарининг Сергиле, Учтепе тумаларлари ҳудудига жорий этилган. (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 7-январдаги 03-03/1-03/3-138-сонли маълумотномаси). Натижада Тошкент шаҳрида автотранспорт воситаларидан чиқадиган турли хил ташланмалар атроф-муҳитга биринчи навбатда ҳавонинг сифат кўрсатгичларига ҳамда манзарали дарахт баргларидаги пигментлар миқдорига салбий таъсир кўрсатиши ва бу таъсир манзарали дарахт турига боғлиқ ҳолда ҳамда йилнинг мавсумига қараб ўзгариб туриши аниқланган;
Тошкент шаҳридаги асосий экологик муаммолардан бири транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли моддаларнинг атроф муҳитга таъсири ва автотранспорт воситалари серқатнов йўллар четига манзарали дарахтларни танлаб экиш орқали атмосфера ифлосланишини олдини олиш мақсадида “Автотранспорт воситаларидан чиқадиган ифлослантирувчи ташланмаларнинг манзарали дарахтларга таъсирини баҳолаш” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва Тошкент шаҳарига жорий этилган. (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 7-январдаги 03-03/1-03/3-138-сонли маълумотномаси). Натижада Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бошқармаларида ҳамда унинг тизимида амалиётда фойдаланиш орқали Тошкент шаҳрининг экологик ҳолат яхшиланишига эришилган.