Рахмонов Омаджон Мамасидиқ ўғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Виртуал технологиялар воситасида талабаларни касбий компетентлигини такомиллаштириш”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5135
Илмий раҳбар: Хасанов Шаробидин Азамович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети ва Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Андижон давлат техника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2020.Т.124.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Казиева Турғуной Турсунбоевна, педагогика фанлари доктори, профессор, Ханбабаев Ҳакиможон Икрамович педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Талабаларнинг касбий компетентлигини виртуал технологиялар воситасида такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитларини аниқлаш, уларнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда мазкур жараённинг самарадорлигини таъминловчи педагогик модел ва технологияларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда касбий компетентликни виртуал технологиялари воситасида такомиллаштиришнинг қайта таъсир этиш (интерактив) даражаси мутаносиблигини таъминлаш учун касбий тарбия (когнитив-мақсадли, фаолиятга доир ва рефлексив) компонентлари дидактик талаблар (англаш, уқтириш, ўзлаштириш)ни жорий қилиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда касбий компетентликни виртуал технологиялари воситасида такомиллаштиришнинг касбий компетенсия компонентлари (билим, кўникма, малака, ижодкорлик, ташаббускорлик, ташкилотчилик, меҳнацеварлик) тарбиявий жараён динамикасига тарбия методлари (дебат, фасилитация)ни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда касбий компетентликни виртуал технологиялари воситасида такомиллаштириш жараёнининг самарадорлиги касбий маҳорат (ўқув машғулотини лойиҳалаш, педагогик жараённи бошқариш, педагогик техникага эга бўлиш), деентологик сифатлар каби акмеологик мотивация технологияларини жорий қилиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда касбий компетентликни ахборот технологиялари воситасида такомиллаштиришнинг анъанавий тизими (авторитар услубда педагогик тадбирларни уюштириш)дан фарқ қилувчи “Интенсив тарбия-тараққиёт гарови” номли янги технологик коучинг дастурини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида виртуал технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларга касбий компетентлик мазмунини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда касбий компетентликни виртуал технологиялари воситасида такомиллаштириш жараёнининг педагогик-психологик хусусиятларига қайта таъсир этиш даражаси мутаносиблигини таъминлашга қаратилган таклифлардан “Таълимда ахборот технологиялар” номли ўқув қўлланмани шакллантиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон маълумотномаси). Натижада ОТМ талабаларини касбий сифатга оид ахборот технологияларининг назарий билимларни амалиёт билан боғлаш усуллари бойитилган;
Олий таълим талабаларида ахборот технологияларига оид фанлар бўйича ташкил этишга, машғулотларни кузатиш ва таҳлил қилиш қилишга йўналтирилган тавсиялардан 2020-2021, 2021-2022-ўқув йиллари мобайнида, Андижон, Фарғона, ҳамда Гулистон давлат университетларида талабаларга “Таълимда ахборот технологиялари” фани доирасида виртуал технологияларини таълим жараёнига татбиқ этиш орқали таълим самарадорлигини оширишнинг аҳамияти ва уни такомиллаштириш, ривожлантириш ҳамда келажак авлод ва ёшларни ахборот компетентлигини шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни вужудга келтиришда амалий ёрдам кўрсатишни самарали моделини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Андижон давлат университети, Фарғона давлат университети, Гулистон давлат университетларининг 2022-2023-йиллардаги маълумотномаси). Натижада Олий таълим талабаларининг Ахборот технологияларига оид материаллардан фойдаланиш орқали, ахборот компетентлигини шакллантириш ва муҳим йўналиш сифатида таълим тизимида самарали ўрганилиши имкониятларини ёритиш, машғулотларни мазмунли танлашда тарихий, миллий, маҳаллий ва минтақавий хусусиятларини ҳисобга олиш юзасидан билим, кўникма ва малакалари сезиларли даражада ошган;
талабаларда виртуал компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган адаптив методлар рақамли таълим имкониятлари виртуал технологиялари ёрдамида талаба ёшларни касбий кўникмаларни шакллантириш орқали ўз касбига муносиб кадрлар тайёрлаш ва бу билан келажакда юзага келиши мумкин бўлган муаммоли оқибатларни олдини олишга қаратилган таклиф ва тавсиялардан “Ўзаро уланган, мослашувчан ва ақлли светофор бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳани бажаришда илмий-амалий лойиҳа сифатида фойдаланилган (Андижон давлат университетида 2022-2023-йилларда бажарилган 2022/7 рақамли маълумотномаси). Натижада таклиф ва тавсиялар асосида “Таълимда ахборот технологиялар” фанлари ўқув дастури такомиллаштирилган, назарий ва амалий жиҳатига кўра мазмунан бойитилган.
талабаларни виртуал технологиялардан фойдаланган ҳолда касбий кўникмаларни шакллантириш орқали ўз касбига муносиб тайёрлаш ва бу орқали келажакда юзага келиши мумкин бўлган муаммоли оқибатларнинг олдини олиш, шунингдек, рақамли технологияларни таълим тизимига киритиш заруриятини аниқлаш мақсади белгиланди. Ушбу тадқиқот натижалари фан ва амалиётни, жумладан, иқтисодиёт тармоқларини, ижтимоий соҳани ривожлантиришда, рақамли таълим ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш билан боғлиқ илмий йўналишларни ривожлантиришда, шунингдек, фан ва амалиётни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ” таълимни ривожлантириш маркази томонидан (Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ Германия таълимни ривожлантириш марказининг 2023-йил 12-апрелдаги 29/28207-сонли сертификати). Натижада таълим тизимининг назарий асосларини мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришга, шунингдек, ўқувчиларнинг ўз билимларини шакллантиришга қаратилган таълим ва таълим технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган.