Бекманова Гулбахар Бегдуллаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасаларида лаборатория дарсларини инновация технологиялари асосида такомиллаштириш (кимё фани мисолида)»
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3526
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Карлıбаева Гулжахан Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/30.12.2019.Т.20.03 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Айтимбетов Махсет Зинатдинович педагогика фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD) доцент
Алланиязов Давран Оразимбетович техника фанлари доктори (DSc),катта илмий ходим
Этакчи ташкилот: Урганч Давлат Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олий та'лим муассасаларида кимё фанидан лаборатория ишларини ташкил этишда реактивлар ва ускуналарнинг етишмаслиги реал тажрибаларни ўтказишга тўсқинлик қилмоқда. Бу муаммо инновацион технологиялар асосида такомиллаш ва та'лимга виртуал лабораториялар жорий қилиш. Ишлаб чиққан виртуал лаборатория дастури орқали талабалар реал лаборатория ўрнига виртуал муҳитда тажрибалар ўтказиш имкониятига эга бўлиш. Ушбу дастур ягона дарс циклини яратиш, кўникмаларни шакллантиришга қаратилган самарали методикани назарий жиҳатдан асослаб, амалиётга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Олий таълим муассасаларида кимё лаборатория машғулотлари рақамли технологиялар – виртуал лабораториялар, АР/ВР платформалари ва мултимедиа ЭТР воситалари асосида такомиллаштирилиб, матн, иллюстрация, видео ва товушли ресурслардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилган;
кимё фанини ўқитишда ва лаборатория машғулотларини медиатаълим асосида олиб бориш методикаси сифатида интерактив диалог ва мулоқот ёндашувлари ишлаб чиқилиб, ушбу методика замонавий технологиялар, хусусан, "Виртуал Кимё лабораторияси" иловасининг Wиндоwс платформасида C# ва WинФормс асосида интеграцияси орқали талабаларнинг когнитив, рефлектив ва амалий кўникмаларини такомиллаштирилган ва яратилган;
кимё лабораторияларида Далтон ва индивидуал ёндашув асосида рақамли муҳит консепсияси ишлаб чиқилиб, талабаларнинг илмий тафаккури ва таҳлилий кўникмаларини баҳолашга мўлжалланган инновацион мезонлар такомиллаштирилган;
фанини ўқитишда виртуал лаборатория ва веб-форумлар ёрдамида талабаларнинг мустақил тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, Проблем Басед Леарнинг ёндашуви ва рақамли технологиялар интеграциясининг самарадорлиги баҳоланди ва инновацион топшириқлар шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида лаборатория машғулотларини инновацион технологиялар асосида такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари асосида:
Олий таълим муассасаларида лаборатория машғулотларини инновацион технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида кимё фанининг лаборатория дарсларига мултимедиа электрон таълим ресурсларини (ЭТР) интеграция қилиш методикаси ишлаб чиқилди. Жумладан, матнли ахборот, график тасвирлар, аудио ва видео материаллар асосида яратилган “Аминокислоталар. Пептидлер ҳáм белоклар” номли электрон ўқув қўлланма орқали талабаларнинг амалий билим ва кўникмалари чуқурлаштирилди. (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 07-майдаги 149-сонли бўйриғи, 857318 рақамли гувоҳнома). Ушбу ёндашув натижасида талабаларда оқсиллар, нуклеин кислоталар ва коферментларнинг алмашинувдаги роли, шунингдек, витаминлар таркибидаги иштироки лаборатория машғулотлари орқали самарали ўзлаштирилган.
Кимё фанини ўқитишда ва лаборатория машғулотларини медиатаълим асосида олиб бориш методикаси ва интерактив диалог, интерактив мулоқот, интерактив ўқитиш усуллар ишлаб чиқишда “ЁА5-ХТ-1-31884-рақамли “Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” мавзуси асосида фойдаланилган. (Нукус давлат педагогика институти 2024-йил маълумотномаси). (ТДПУ 11-05-ҳ125/04-сонли далолатнома) Натижада дарс жараёнида интерактив усулларни фойдаланишнинг методик тайёргарлигини уйғунлаштириш имконияти яратилган.
Кимё лаборатория машғулатларида далтон-режаси, лаборотория режаси, индивидуализацияланган таълим тизими асосида ахборот технологияларини қўллаш механизмини такомиллаштиришда ЁА-1-22. “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизиминиишлаб чиқиш” (2015-2017 йй.), номли грант доирасида фойдаланган. (ТДПУ 16-июн 2024-йил.). (ТДПУ 11-05-ҳ125/04-сонли далолатнома). Натижада дарс жараёнида вертуал лаборотория, веб-форумлар асосида ахборот технологияларидан фойдаланишнинг методик тайёргарлигини уйғунлаштириш имконияти яратилган.