Жумамуратов Ренат Есенбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи номи): «Компютер технологиялари асосида умумий ўрта таълим мактабларида кимё фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш (Қорақалпогʼистон Республикаси мактаблари мисолида)» 13.00.02 - “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” ихтисослиги (кимё) бўйича Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3547 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Каипбергенов Атабек Тулепбергенович, техника фанлари доктори (DSc)., профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/30.12.2019.Т.20.03 рақамли бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Пазилова Меруерт Ермекбаевна педагогика фанлари доктори., профессор
Нуримбетов Бахтияр Чимбергенович кимё фанлари номзоди., доцент 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Умумий ўрта таълим мактабларида кимё фанини ўқитиш методикасини компютер технологиялари асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кимё фанини ўқитишнинг методик тайёргарлигини дидактик таъминотини фаол ахборот алмашинишда электрон таълим ресурслар ишлаб чиқилган ва масофавий таълим имкониятларига мослаштирилган, кимиёвий даврий жадвалини тизимлаштириш кўникмаларини ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
мактаб таълимини рақамлаштириш шароитида ўқитиш методикасини мослаштириш, индивидуаллаштириш ва табақалаштириш тамойилларига асосланган компютер воситаларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг моделини ишлаб чиқиш орқали кимё таълими мазмунини интеграциялашнинг назарий-методологик асослари такомиллаштирилган;
кутоолс дастури асосида компютер технологиялари орқали кимё фанини ўқитишда асинхрон боғланиш орқали такомиллаштирилган ва кимё фанини ўқитишга доир методик қўлланма яратилган;
Қорақалпоғистон Республикаси умумий ўрта таълим мактабларида кимё фанини ўқитишда масаофавий таълим воситалари орқали инновацион ёндашув асосида «Опросник 2», «Адонис», «Супер тест», «ЭқуПихй» дастурлари негизида кимё фанини ўқитиш усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси умумий ўрта таълим мактабларида компютер технологиялари асосида кимё фанини ўқитишнинг методик тайёргарлигини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
мактабларда компютер технологиялари асосида кимё фани ўқувчиларнинг тайёргарлигини методик ва дидактик материаллардан фойдаланиб, компетентликни ривожлантирувчи хусусиятини ошириш йўллари модели, фаол ахборот алмашинишда электрон ресурслар ишлаб чиқилган ва масофавий таълим имкониятларига мослаштирилган, ўқув материалларини тизимлаштириш кўникмалари бўйича «Улıwма ҳáм органикалıқ эмес химия» Қорақалпоқ тилидаги ўқув қўлланмасин яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инноваcия вазирлигининг 2024 йил 25 июндаги 218-сонли буйруғи асосида рўйхатга олиш рақами 218-036) Натижада таълим тизимида компютер технологиялари орқали ўқитишнинг методик шарт - шароитлари такомиллаштирилган:
Қорақалпоғистон Республикаси умумий ўрта таълим мактабларида компютер технологиялари асосида кимё фанини ўқитишнинг методик тайёргарлигини ошириш орқали, фаол ахборот алмашинишда Д.И.Менделеевнинг даврий жадвалин ўқувчилар мустақил ўрганиши учун қорақалпоқ тилида ишлаб чиқилган ва масофавий таълим имкониятларига мослаштирилган, ўқув материалларини тизимлаштириш кўникмаларини ривожлантириш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан 7-10-синфлар учун “Кимё” дарслигини яратишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими Вазирлиги 2024-йил 23-августдаги 02-27-636-сонли маълумотномаси). Натижада Компютер технологиялари асосида умумий ўрта таълим Қорақалпоғистон Республикаси мактабларида кимё фанини ўқитишнинг методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг назарий-амалий асосларини таҳлил қилишга шароит яратилган:
умумий ўрта таълим мактабларида кутоолс компютер технологиялари асосида кимё фанини ўқитишда асинхрон боғланиш орқали, масаофавий алоқалар орқали инновацион ёндашив асосида «Опросник 2», «Адонис», «Супер тест», «ЭқуПихй», Д.И.Менделеев даврий жадвалининг қорақалпоқ тилидаги дастурлари ишлаб чиқилган ва ўқувчиларнинг компетентлигин ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялардан ДГУ № 26552 электрон таълим ресурсин яратишда фойдаланилган ва Ўзбекистон Республикасининг Дастурий маҳсулотлар давлат рейистерида рўйхатдан ўтказилган 09.08.2023 йил. (Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими Вазирлиги Республика таълим марказининг № 97 сонли маълумотномаси). Натижада кимёвий элементларнинг интерактив даврий жадвали ахборот тизими интерфейси сайити яратилган ҳттпс://химетод.уз ва кимё ўқитувчиларининг ўқувчиларни ўқитишдаги методик тизими такомиллаштирилган:
Қорақалпоғистон Республикаси мактабларида кимё фанини ўқитишнинг методик жараёнлари, ахборот таълим воситалари орқали интерфаол ва интегратив таълим технологиясини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ва «Компютер технологиялари асосида умумий ўрта таълим мактабларида кимё фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш» (Қорақалпоғистон Республикаси мактаблари мисолида)” мавзусидаги илмий тадқиқот иши натижаларидан, 2021-2023 йилларга 4-04/2021 ПЗ - «Юқори даражали сув ўсимликларидан фойдаланган ҳолда чиқиндиларни биотехнологик тозалаш бўйича тадқиқотлар» номли инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. Натижада илмий - назарий маълумотлардан кенг фойдаланиш, ўқув - методик таъминот, назарий ва амалий машғулотларини янги методика асосида такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish