Бердамбетова Айгул Парахатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Инсон когнитив ўзига хосликларни гавдалантирувчи лингвомаданий хусусиятлар (инглиз ва қорақалпоқ тиллари мисолида)», 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4850.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори, профессор; Мусаев Абиш Абилгазиевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ тиллари мисолида инсон когнитив хусусиятларини ифодаловчи лингвомаданий ўзига хосликларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паремиологик бирликлар таркибидаги бинар оппозициялар ва уларнинг консептуал тизимдаги роли, “ақлли-аҳмоқ”, “билимли-билимсиз” каби бинар оппозицияларнинг паремиологик тизимда акс этиши орқали, миллий менталитет ва когнитив фаолиятнинг акс этишига асос яратилган;
консептуал тизим ва лингвомаданий тадқиқотлар, миллий консептларни лингвомаданиятшунослик аспектида ўрганиш орқали тил ва маданиятнинг ўзаро таъсир механизмлари, бир-бирини тўлдириши (“ақл” ва “интеллект” консептларининг универсал ва миллий хусусиятлари асосида) аниқланган;
когнитив ҳаракатларнинг лексик-семантик хусусиятларини гавдалантирувчи “интеллект” консептининг инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги номинацияларининг тил бирликлари орқали вербаллашуви фразеологик ва семантик таҳлил асосида очиб берилган;
фразеологик тизимда когнитив ҳаракатларнинг тавсифи, инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги ақлий фаолиятга оид фразеологик бирликларнинг структуравий ва семантик таққосланиши орқали инсон интеллектуал фаолиятининг турли босқичлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши инглиз ва қорақалпоқ тиллари мисолида инсон когнитив хусусиятларини ифодаловчи лингвомаданий ўзига хосликлар асосида олинган назарий ва амалий таклифлар асосида:
консептуал тизим ва лингвомаданий тадқиқотлар, миллий консептларни лингвомаданиятшунослик аспектида ўрганиш орқали тил ва маданиятнинг ўзаро таъсир механизмлари, бир-бирини тўлдириши (“ақл” ва “интеллект” консептларининг универсал ва миллий хусусиятлари асосида) ҳақидаги тадқиқотларнинг натижалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган “ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклорини ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 26-мартдаги 164/1-сон маълумотномаси). Натижада, ўрганилаётган тилларнинг тили ва маданияти ҳақидаги маълумотлар кенгайтирилган;
когнитив ҳаракатларнинг лексик-семантик хусусиятларини гавдалантирувчи “интеллект” консептининг инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги номинацияларининг тил бирликлари орқали вербаллашуви фразеологик ва семантик таҳлилига оид хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан муҳим манба сифатида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2025-йилнинг 7-апрелидаги 11-06/5-04/365-сон маълумотномаси). Натижада, “интеллект” консептининг вербаллашув хусусиятлари очиб берилди ва бу натижалар лингвистик фаолиятда кўп қўлланилган;
паремиологик бирликлар таркибидаги бинар оппозициялар ва уларнинг консептуал тизимдаги роли, “ақлли-аҳмоқ”, “билимли-билимсиз” каби бинар оппозицияларнинг паремиологик тизимда акс этиши орқали, миллий менталитет ва когнитив фаолиятнинг акс этиши ҳақидаги илмий янгилик Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи экспонатлари тавсифида кенг қўлланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг 2025-йил 19-мартдаги 01-02/03-59-сон маълумотномаси). Натижада, музейнинг янги биноси экспозициясида қўйиладиган экспонатлар этикеткаларини инглиз тилига таржима қилишда ушбу тадқиқот материалларидан фойдаланилган;
фразеологик тизимда когнитив ҳаракатларнинг тавсифи, инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги ақлий фаолиятга оид фразеологик бирликларнинг структуравий ва семантик таққосланиши орқали инсон интеллектуал фаолиятининг турли босқичлари ҳақидаги маълумотлар бўйича хулосалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг худудий Қорақалпоғистон телерадиоканалининг “Мийрас”, “Тилге итибар элге итибар” кўрсатувлари ва Қорақалпоғистон радиоканалининг “Кúш билимде” эшиттиришларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2025-йил 2-майдаги 05-22/263-сон маълумотномаси). Натижада, когнитив ҳаракатларнинг тавсифи, ақлий фаолиятга оид фразеологик бирликларнинг структуравий ва семантик таққосланиши орқали инсон интеллектуал фаолияти ҳақидаги маълумотларини коммуникация жараёнида тўғри фойдаланишга хизмат қилган.