Рахимова Лайло Муминбаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Оғзаки дискурснинг функсионал-формал ва лингвокултурологик хусусиятлари (ўзбек ва инглиз тиллари мисолида)”, 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4197.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Норбаева Шукуржон Хайитбаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори, профессор; Жумамуратова Рамиза Адилмуратовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги оғзаки дискурснинг функсионал-формал ҳамда лингвокултурологик хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз дискурс турлари яралишидаги мулоқот тенденсияларининг когнитив-коммуникатив тартибли тизими, тил бирликлари ва нутқ фаолиятининг когнитив-коммуникатив механизмлари, мулоқот контекстида янги мазмун ва маъно яратиш имкониятларининг мазмунли мулоқотни ташкил этиши назарий манбалар асосида аниқланган;
инсон тафаккури фаолияти маҳсули бўлган ранг-баранг нутқий тузилмалар иштирокидаги турли мақсадларга ёʻналтирилган оғзаки дискурснинг муайян лингвистик ва экстралингвитик омиллар таъсирида шаклланиши ўзбек ва инглиз лингвомаданий ҳамда дискурс прагматикаси, нутқнинг ижтимоий, маданий ва коммуникатив жиҳатлари нуқтайи назаридан асосланган;
оғзаки дискурсда хосланувчи лисоний бирликларнинг прагматик ва лингвокултурологик хусусиятлари, нутқ ва матнни лингвистик бирликлар ва уларнинг контекстуал ўзаро таъсири асосида тизимли равишда ўрганишни ўз ичига олган дискурснинг лисоний моделлашув жараёни, уларнинг лингвистик хусусиятларига алоқадор назарий маълумотлар ўзбек ва инглиз тилларидаги материаллар мисолида очиб берилган;
ўзбек ва инглиз оғзаки дискурсидаги лисоний воситалар (синтактик, лексик-семантик, паралингвистик), нутқий услублар муайян ижтимоий, маданий ва психологик контекстга мос қўлланилиши, инсонларнинг турли мақсадлари ва нутқ ниятларига эришишида асосий омил бўлиб хизмат қилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оғзаки дискурс, унинг функсионал-формал ва лингвокултурологик хусусиятларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек ва инглиз оғзаки дискурсидаги лисоний воситалар (синтактик, лексик-семантик, паралингвистик), нутқий услублар муайян ижтимоий, маданий ва психологик контекстга мос қўлланилиши, инсонларнинг турли мақсадлари ва нутқ ниятларига эришишида асосий омил бўлиб хизмат қилишига оид фикрлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлимининг 2025-йил 30-январдаги 46/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий, илмий-амалий аҳамияти янада ортган;
инсон тафаккури фаолияти маҳсули бўлган ранг-баранг нутқий тузилмалар иштирокидаги турли мақсадларга ёʻналтирилган оғзаки дискурснинг муайян лингвистик ва экстралингвитик омиллар таъсирида шаклланиши ўзбек ва инглиз лингвомаданий ҳамда дискурс прагматикаси, нутқнинг ижтимоий, маданий ва коммуникатив жиҳатлари нуқтайи назаридан асосланганлигига доир тадқиқот натижаларидан Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бўлими фондидаги манбаларни шарҳлашда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2025-йил 9-апрелдаги №38-67-сон маълумотномаси). Натижада бўлим фондида сақланаётган қадимги Хоразм ва зардуштийлик дини тарихига оид экспонатлар янада янги маълумотлар билан бойиган;
ўзбек ва инглиз дискурс турлари яралишидаги мулоқот тенденсияларининг когнитив-коммуникатив тартиб=ли тизими, тил бирликлари ва нутқ фаолиятининг когнитив-коммуникатив механизмлари, мулоқот контекстида янги мазмун ва маъно яратиш имкониятларининг мазмунли мулоқотни ташкил этишига ҳамда оғзаки дискурсда хосланувчи лисоний бирликларнинг прагматик ва лингвокултурологик хусусиятлари, нутқ ва матнни лингвистик бирликлар ва уларнинг контекстуал ўзаро таъсири асосида тизимли равишда ўрганишни ўз ичига олган дискурснинг лисоний моделлашув жараёни, уларнинг лингвистик хусусиятларига алоқадор назарий маълумотлар ўзбек ва инглиз тилларидаги материаллар мисолида очиб берилишига оид назарий хулосалардан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2025-йилда эфирга узатилган “Тилимизни ўрганамиз” эшиттириши ҳамда “Ассалом Ўзбекистон” теледастурларда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилояти телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 3-апрелдаги 312-сон маълумотномаси). Натижада оғзаки дискурснинг нутқий фаолият жараёнида ижтимоий-маданий контекст, коммуникатив вазият ва тил ишлатилишидаги муҳим маълумотларни қамраб олувчи тушунча сифатидаги аҳамияти кенг оммага етиб бориши осонлашган, халқимиз кўплаб илмий маълумотлардан баҳраманд бўлишига эришилган.