Тиркашов Мухиддин Сафаровичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интегратив таҳлилий ёндашув асосида эмпирик тушунчаларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5173
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Илмий раҳбар: Нуруллаева Шахло Уктамовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Чоршанбиев Зафар Эсонпўлатович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. Шахмуродова Дилжаҳон Алмардоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив таҳлилий ёндашув асосида ўқувчиларда эмпирик тушунчаларни шакллантириш методикасини такомллаштириш ва илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
таълим жараёнига интегратив таҳлилий ёндашувнинг аниқ билиш обектига йўналтирилган прагматик аспектлари ахборотларни тўғри танлай олиш, тизимли таҳлил қилиш, қайта ишлаш, тизимлаштиришнинг оптимал методларини танлаш имконини берувчи англаш компонентларига кўра аниқлаштирилган;
эмпирик тушунчаларнинг ассоциатив, коллекцион, занжирли, псевдо тушунчалар каби турларининг мантиқий мазмуни муҳим ва муҳим бўлмаган хусусиятларни вербаллаштириш орқали аниқлаш, маъно ва боғланишларни англаш ҳамда адекват мулоҳазаларнинг пайдо бўлиши каби босқичлар асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда эмпирик тушунчаларни шакллантириш жараёнининг тизимли-функсионал модели мотивацион, ташкилий ва тажриба босқичларида амалга ошириладиган машғулотларнинг педагогик таъминотини “Қувноқ тадқиқотчи” интеграцион дастури, эксперимент ўтказишга доир виртуал ва реал таълим воситалари ҳамда методик тавсиялар билан бойитиш орқали такомиллаштирилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда интегратив таҳлилий ёндашув асосида эмпирик тушунчаларни шакллантириш методикаси табиий фанларни ўқитиш жараёнига индивидуаллик, табиат билан боғлиқлик, тадқиқийлик тамойиллари асосида тайёрланган топшириқлар тизимини татбиқ этиш ҳамда муаммо ечимига диққатнинг қаратилганлиги, тадқиқот усулларини ўзлаштирганлиги, эмпирик тушучаларнинг таркиб топганлиги каби мезонлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
эмпирик тушунчаларнинг ассоциатив, коллекцион, занжирли, псевдо тушунчалар каби турларининг мантиқий мазмуни муҳим ва муҳим бўлмаган хусусиятларни вербаллаштириш орқали аниқлаш, маъно ва боғланишларни англаш ҳамда адекват мулоҳазаларнинг пайдо бўлиши каби босқичлар асосида аниқлаштирилганлигига доир хулосалардан 2020 йилда бажарилган АИФ-2/17 “Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўқув жараёнини ташкил этишда янги технологиялар” амалий лойиҳада фойдаланилган (Қарши давлат университети Ўқув ишлари бўйича проректор томонидан тасдиқланган 2023 йил 02 июн кунидаги № 03/2058 рақамли маълумотнома). Натижада, ОТМда таълим технологияларини татбиқ этиш жараёни тизимли ташкил этилишига эришилган;
эмпирик тушунчаларнинг ассоциатив, коллекцион, занжирли, псевдо тушунчалар каби турларининг мантиқий мазмуни муҳим ва муҳим бўлмаган хусусиятларни вербаллаштириш орқали аниқлаш, маъно ва боғланишларни англаш ҳамда адекват мулоҳазаларнинг пайдо бўлиши каби босқичлар асосида аниқлаштирилганлигига доир маълумотлардан “Бошланғич таълим педагогикаси, интеграцияси ва инновацияси” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (ОЎМТВнинг 2024-йил 04-мартдаги 55-сон буйруғи билан тасдиқланган 55103-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида интегратив ёндашув асосида эмпирик тушунчаларни тизимли шакллантиришга доир кўникмалар таркиб топтирилишига хизмат қилган;
ўқувчиларда эмпирик тушунчаларни шакллантириш жараёнининг тизимли-функсионал модели мотивацион, ташкилий ва тажриба босқичларида амалга ошириладиган машғулотларнинг педагогик таъминотини “Қувноқ тадқиқотчи” интеграцион дастури, эксперимент ўтказишга доир виртуал ва реал таълим воситалари ҳамда методик тавсиялар билан бойитиш орқали такомиллаштирилганлигига доир маълумотлардан “Она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (ОЎМТВнинг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи билан тасдиқланган 391201-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф она тили дарслари методик таъминоти такомиллашувига хизмат қилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда интегратив таҳлилий ёндашув асосида эмпирик тушунчаларни шакллантириш методикаси табиий фанларни ўқитиш жараёнига индивидуаллик, табиат билан боғлиқлик, тадқиқийлик тамойиллари асосида тайёрланган топшириқлар тизимини татбиқ этиш ҳамда муаммо ечимига диққатнинг қаратилганлиги, тадқиқот усулларини ўзлаштирганлиги, эмпирик тушучаларнинг таркиб топганлиги каби мезонлар асосида такомиллаштирилганлигига оид тавсиялардан Қашқадарё, Жиззах, Сурхондарё вилоятларидаги умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган педагогик эксперимент давомида амалиётга жорий этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023 йил 22 июндаги 01/11-1-562-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида таълим-тарбия жараёнида эмпирик тушунчаларни шакллантиришда кўникмаларни ташкил этишга оид билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш имконини берган.