Ачилов Ўткир Исомитдиновичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дидактик тамойиллар асосида педагогик таълимий ресурсларни такомиллаштириш методикаси” 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8615 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Илмий раҳбар: Марданов Эшим Мурадович, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Расмий оппонентлар: Турдиев Шохруҳ Раззоқович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. Умаров Лутфилло Муродиллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика институтлари талабалари учун педагогик таълимий ресурсларини яратишнинг дидактик тамойилларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
таълим ресурсларини конструксиялаш жараёнининг мазмуни педагогика ихтисосликлари талабалари учун яратиладиган педагогик таълимий ресурсларини конструксиялаш босқичларини ишлаб чиқиш, мазкур босқичларни амалга оширишда аниқлаштирувчи ва меёрлаштирувчи дидактик принципларга устуворлик бериш асосида очиб берилган;
дидактик тамойиллар асосида педагогик таълимий ресурсларни такомиллаштириш методикаси ўқув материаллари оптимал вариантларини танлаб олишнинг дидактик талабларини аниқлаштириш ҳамда вариативлик, адаптивлик, синхронлик тамойилларга кўра таълим ресурсларини дифференциаллаш асосида такомиллаштирилган;
дидактик тамойиллар асосида педагогик таълимий ресурсларни такомиллаштириш модели таълим ресурсларини таркиблаштиришга доир талабалар индивидуал таълим траекторияларини прогностик лойиҳалаш ҳамда мустақил таълимни конструксиялаш имкониятларини таъминловчи ассоциатив ва интегратив педагогик ёндашувлардан рационал фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
дидактик тамойиллар асосида педагогик таълимий ресурсларни такомиллаштириш  самарадорлиги педагогик таълим ресурсларини конструксиялаш, талабалар мустақил ўқув-билиш фаолиятини ташкиллаштириш ҳамда уларнинг функсионаллигини таъминловчи иллюстрасиялар ва мултимедиялар каби дидактик интерфаол дастурий тизимларни таълимий мақсадларга кшра модификациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Педагогик таълимий ресурсларини яратишнинг дидактик тамойилларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
таълим ресурсларини конструксиялаш жараёнининг мазмуни педагогика ихтисосликлари талабалари учун яратиладиган педагогик таълимий ресурсларини конструксиялаш босқичларини ишлаб чиқиш, мазкур босқичларни аниқлаштирувчи ва меёрлаштирувчи дидактик принциплари ажратиб кўрсатиш орқали очиб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан “Педагогик маҳорат” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи билан тасдиқланган 391201-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, педагогик таълим жараёнида талабалар педагогик, психологик ва методик тайёргарлигини такомиллаштириш жараёнини электрон ахборот таълим ресурслари орқали лойиҳалаш имкониятлари оширилган; 
дидактик тамойиллар асосида педагогик таълимий ресурсларни такомиллаштириш методикаси ўқув материалларини оптимал вариантларини танлаб олишнинг дидактик талабларини аниқлаштириш ҳамда вариативлик, адаптивлик, синхронлик тамойилларга кўра таълим ресурсларини дифференциаллаш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий методик натижалардан А-1-173 “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш техналогияси ва методикасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2023-йил 02-августдаги 04/2749-сонли малумотномаси). Натижада,  бўлажак ўқитувчиларининг касбий компетенсияларини шакллантириш жараёнини умуммиллий қадриятларга мувофиқ педагогик таълимий ресурслари билан бойитиш имконияти пайдо бўлган; 
дидактик тамойиллар асосида педагогик таълимий ресурсларни такомиллаштириш модели таълим ресурсларини таркиблаштиришга доир талабалар индивидуал таълим траекторияларини прогностик лойиҳалаш ҳамда мустақил таълимни конструксиялаш имкониятларини таъминловчи ассоциатив ва интегратив педагогик ёндашувлардан рационал фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий методик натижалардан “Бошланғич таълим педагогикаси, интеграцияси ва инновацияси” номли дарсликни тайёрлшда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг (2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи билан тасдиқланган 391201-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада,  талабалар мустақил таълими назоратини таъминловчи ўқув материаллари таркибий тузилмаси ҳамда якка тартибдаги таълим траекторияларини ишлаб чиқиш имкониятлари оширилган;
дидактик тамойиллар асосида педагогик таълимий ресурсларни такомиллаштириш  самарадорлиги педагогик таълим ресурсларини конструксиялаш, талабалар мустақил ўқув-билиш фаолиятини ташкиллаштириш ҳамда уларнинг функсионаллигини таъминловчи иллюстрасиялар ва мултимедиялар каби дидактик интерфаол дастурий тизимларни таълимий мақсадларга кшра модификациялаш асосида такомиллаштирилганлигига доир хулосалар 60110100-Педагогика таълим йўналишининг малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 21-февралдаги 02/01-01-70-рақамли маълумотномаси). Натижада, талабаларни педагогик таълим жараёнига тайёрлаш жараёнининг методик таъминотини электрон таълим ресурслари орқали такомиллаштириш имконияти ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish