Мухамедиева Феруза Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жағлар деформациясига чалинган беморларнинг операциядан кейинги реабилитациясини такомиллаштириш» 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1244.
Илмий раҳбар: Абдуқодиров Абдусалом Абдуқодирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эсеркепов Асилбек Абдрасилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: НОА Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жағнинг деформацияси бўлган беморларда ортогнатик операцияларнинг асоратларини олдини олиш ва камайтиришга қаратилган операциядан кейинги реабилитация тадбирлари алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жағ деформацияларига чалинган 110 нафар бемор клиник-рентгенологик маълумотлари асосида тизимли ретроспектив таҳлил ўтказилиб, реабилитация алгоритмини жорий этиш яллиғланишли асоратларни 22,4 % дан 11,7 % гача, деформация рецидивларини эса 27 % дан 14%гача камайтиргани исботланган;
юқори адгезивликка эга антисептиклар комплексини қўллаш жағлараро иммобилизация даврида яллиғланишли асоратлар даражасини 11,7 % гача камайтиради ва оссеин-гидроксиапатит бирикмалари асосидаги препаратларни қўллаш регенерация жараёнини назорат гуруҳига нисбатан 1,6 баробар тезлаштиргани исботланган;
пастки жағ шохларининг вертикал ва L-симон модификацияланган остеотомияси ёрдамида 13,5 % ҳолатда кузатилган ЧПЖБ дисфункцияси камайиб, 86,5 % ҳолатда нормал бўғим конфигурацияси сақланган ҳолда нейромушак мувозанатини барқарорлаштириш имконияти аниқланган;
юқори жағнинг комбинацияланган остеотомиясида биологик асосланган кесмалар ва махсус эгилган остеотомлар қўлланилиши натижасида интраоперацион қон йўқотиш 400–600 мл гача, деформация рецидивлари эса 16–35 % дан 5,5 % гача камайгани ва жағ сегментларини 2–3 мм га гиперкоррекция қилиш ҳамда ортопедик ретенсион конструкциялардан фойдаланиш орқали эришилган эстетик-функционал натижаларни мустаҳкамлаш, деформацияларнинг рецидиви илгари қайд этилган 16–35 % дан 5,5% гача пасайгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жағ деформацияси бўлган беморларни операциядан кейинги реабилитациясини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2024 йил 8 июлдаги 02/20–сон якуний хулосаси асосида:
биринчи илмий янгилик: жағлар деформациялари бўлган беморларнинг касаллик тарихларини ретроспектив таҳлили ва асоратлар билан қайта мурожаат қилганларнинг клиник-рентгенологик кўринишларини ўрганиш натижасида уларда комплекс текширувнинг ўтказилмаганлиги, нотўғри ташхисот ва жарроҳлик даволаш усулларии хамда жарроҳликдан кейинги реабилитация чоралари алгоритмининг йўқлиги сабаб бўлганлиги аниқланди ва умумий ва маҳаллий профилактика чораларини қўллаш хамда Гунко ойнаси орқали юқори жағнинг дистал қисмларининг остеотомияси ўтказишда қон йўқотиш миқдори юқори жағнинг остеотомиясида, комбинациялашган жағлар остеотомиясида пасайишига олиб келади. Жағ деформациясида операциядан кейинги асоратларнинг олдини олишга қаратилган илмий натижалар асосида «Жағ суякларига жарроҳлик аралашувдан кейин яллиғланиш асоратларини олдини олиш ва даволаш» услубий тавсияси тасдиқланди (ТХКМРМ Координацион эксперт кенгашининг 27 феврал 2023 йилдаги №07-н-р/9 хулосаси). Олинган амалий натижалар Самарқанд Давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 04.04.2024 йилдаги 60-сонли буйруғи, Тошкент Давлат стоматология институти клиникасининг 24.12.2023 йилдаги 84-сон буйруғи билан, ушбу услубий тавсия яллиғланиш жараёнлари ва релапсларнинг операциядан кейинги асоратлари ҳолатларини кескин камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлик: Беморларда операциядан кейинги асоратлар ва қайта жарроҳлик эҳтимоли пасайди.Тўлиқ реабилитация имкони яратилди, руҳий ҳолат яхшиланди, жамиятга мослашиш тезлашди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: асосий жарроҳликдан кейинги даволаш харажатлари 3 баробаргача камайди. Қайта операция эҳтимолининг камайиши умумий харажатларни 35–40% гача тежайди.
иккинчи илмий янгилик: умумий ва маҳаллий тиббий чораларни қўллаш хамда вазоконстриктор қўшилган анестезик билан гидропрепаровкадан кейин юмшоқ тўқималарнинг биологик асосли кесиш, ва махсус остеотомлар ёрдамида юқори жағнинг бўртмаларини асосий суякнинг қанотсимон ўсиқларидан ажратиш юзнинг ўрта зонасининг катта томирларининг шикастланишини ва суяк бўлакларининг тартибсиз синишларини истисно қилиши «Жағ суякларига жарроҳлик аралашувдан кейин яллиғланиш асоратларини олдини олиш ва даволаш» услубий тавсияномасида аниқланди ва тасдиқланди (ТХКМРМ Координацион эксперт кенгашининг 27 феврал 2023 йилдаги №07-н-р/9 хулосаси). Олинган амалий натижалар Самарқанд Давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 04.04.2024 йилдаги 60-сонли буйруғи, Тошкент Давлат стоматология институти клиникасининг 24.12.2023 йилдаги 84-сон буйруғи билан, ушбу услубий тавсия яллиғланиш жараёнлари ва релапсларнинг операциядан кейинги асоратлари ҳолатларини кескин камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: регенерациянинг тезлашиши билан беморлар ўртасида шифохонада ётиб даволаниш муддати қисқарди. Инфекция ва асоратлар ҳолати камайиб, ҳаёт сифатини яхшилашга ҳисса қўшди. Илмий ишнинг иқтисодий самарадорлиги: даволаш давомийлиги 30–40% га қисқарди. Дори-дармон харажатларининг самарали тақсимланиши орқали харажатлар сезиларли камайди.
учинчи илмий янгилик: пастки жағ шоҳларининг тож-тўпиқча масофасини сақлайдиган остеотомияси ва тескари L- шаклидаги остеотомиясини қўллаш қон йўқотиш миқдорини ва ЧПЖБ томонидан бўғим бошчасининг чиқиши ва ва унинг элементлари муносабатларининг бузилиши пасайиши «Жағлар деформациясига чалинган беморларнинг операциядан кейинги реабилитациясини такомиллаштириш» олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизими Самарқанд Давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 04.04.2024 йилдаги 60-сонли буйруғи, Тошкент Давлат стоматология институти клиникасининг 24.12.2023 йилдаги 84-сон буйруғи билан, амалий фаолиятига жорий этилган (ТХКМРМ Координацион эксперт кенгашининг 31 март 2023 йилдаги №07-н-з/4 хулосаси). Олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш муддатидан олдин меҳнат лаёқатини тиклаш, стоматологик ёрдамдан ва шу билан жамиятдаги ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: беморларда чайнаш, гапириш ва эстетик фаолият тикланиши тезлашди. Тўлиқ нейромушак барқарорлик орқали реабилитация жараёни сифатли бўлди. Илмий ишнинг иқтисодий самарадорлиги: қайта жарроҳлик эҳтимоли камайгани боис, умумий харажатларда 20–25% тежамкорлик таъминланди. Эстетик ва ортопедик муолажаларга талаб пасайиб, индивидуал харажатлар камайди.
тўртинчи илмий янгилик: чайнаш мушакларининг тортувчи векторини сақлаб қоладиган, пастки жағ шохларини остеотомиясининг танланган ва модифицияланган усуллари, «Жағлар деформациясига чалинган беморларнинг операциядан кейинги реабилитациясини такомиллаштириш» олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизими Самарқанд Давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 04.04.2024 йилдаги 60-сонли буйруғи, Тошкент Давлат стоматология институти клиникасининг 24.12.2023 йилдаги 84-сон буйруғи билан, амалий фаолиятига жорий этилган (ТХКМРМ Координацион эксперт кенгашининг 31 март 2023 йилдаги №07-н-з/4 хулосаси) ва бўғим бошчаларининг унинг чуқурчалари ва бойлам-мушак аппарати билан муносабатларининг минимал ўзгаришига олиб келиши, бу ЧПЖБ дисфункцияси сонини ва жағлар деформацияси рецидивлар сонини камайтириши амалиётга тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Ижтимоий самарадорлик: Яроқлилик тез тикланиши билан беморнинг ижтимоий фаоллиги тикланади. Эстетик ва функсионал самарадорлик юқори бўлиб, бемор қониқиши ортди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Ҳар бир бемор учун реабилитация харажати: 16218,67 сўм. Бошқа клиникаларда: 135000000 сўм. Иқтисодий фарқ: 118781999,33 сўм, бу 80% дан ортиқ тежамкорликни кўрсатади.