Донабоев Жаҳонгир Ҳусан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда солиқ маъмурчилиги орқали рақобат муҳитини яхшилаш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3479.
Илмий раҳбар: Нормурзаев Умид Холмурзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019. I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ташмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Пардаев Жамшид Музаффарович, иқтисодиётда фалсафа фанлари доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади солиқ маъмурчилиги орқали рақобат муҳитини яхшилаш йўллари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинадган фойда солиғи (0 фоиз) ва айланмадан олинадиган солиқ имтиёзларини бекор қилиш таклифи асосланган;
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчилар учун фойда солиғини 10 фоиз ва айланмадан олинадиган солиқни 3 фоиз ставкада белгилаш таклифи ишлаб чиқилган;
тадбиркорлик субектларига солиқларнинг адолатлилик принципи асосида ҳисобланишини таъминлаш учун уларга келгусида қўшимча солиқ ва божхона имтиёзларини бермаслик ҳамда бекор қилинганларини қайта тикламаслик тизимини жорий этиш таклифи асосланган;
солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субектларига қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш таклифи асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Солиқ маъмурчилиги орқали рақобат муҳитини яхшилаш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойда солиғи (0 фоиз) ва айланмадан олинадиган солиқ имтиёзларини бекор қилиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 24-декабрдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонунида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2024-йил 29-октябрдаги 16/1-110307-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида барча тоифадаги хўжалик юритувчи субектлар учун тенг рақобат шароити яратилишини давом еттириш, шунингдек, ҳисоб-китоб тизимининг шаффофлигини ошириш ва хўжалик юритувчи субектларнинг тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш имкони яратилган;
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчилар учун фойда солиғини 10 фоиз ва айланмадан олинадиган солиқни 3 фоиз ставкада белгилаш юзасидан берган таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 24-декабрдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонунида тасдиқланиб, амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2024-йил 29-октябрдаги 16/1-110307-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида солиқ хизмати органлари томонидан бу жараён натижаси юзасидан солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишда қулай имконият яратилган;
тадбиркорлик субектларига солиқларнинг адолатлилик принципи асосида ҳисобланишини таъминлаш учун уларга келгусида қўшимча солиқ ва божхона имтиёзларини бермаслик ҳамда бекор қилинганларини қайта тикламаслик тизимини жорий этиш бўйича берган таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 24-декабрдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонунида тасдиқланган. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2024-йил 29-октябрдаги 16/1-110307-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида бюджетга солиқ тўловларини ўз вақтида тушиши ва солиқларнинг йиғилувчанлик даражаси ошишни таъминланаш имкони яратилган;
солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субектларига қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш юзасидан берилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-январдаги ПҚ-39-сонли қарорида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2024-йил 29-октябрдаги 16/1-110307-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш орқали солиқ тўловчиларга янада қулайлик яратишга хизмат қилувчи адолатли солиққа тортиш имконини яратади.