Обиджанов Умиджон Исожоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак биология ўқитувчиларини касбий-амалий фаолиятга тайёрлашда лаборатория машғулотларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (зоология фани мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (биология)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped1565.
Илмий раҳбар: Нишонов Миркозимжон, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.06.2021.B.05.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашева Гулрухсор Сурхониддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Нажмиддинов Элдор Халилович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак биология ўқитувчиларининг зоологиядан лаборатория машғулотларида касбий-амалий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга доир методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак биология ўқитувчиларини касбий-амалий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик имкониятлари рақамли таълим муҳитида зоологиядан лаборатория машғулотларини визуаллаштиришга хизмат қиладиган  виртуал фаоллигини оширишда амалий-фаолиятли ва когнитив-мотивацион ёндашувларга  устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак биология ўқитувчиларини касбий-амалий фаолиятга тайёрлашда лаборатория машғулотларидан фойдаланиш методикаси касбий-амалий фаолиятда фойдаланиладиган интерактив симуляцияларни таълимий мақсадлар мазмунига мос равишда идентификациялаш ва профессионал имижини шакллантириш тажрибаларига уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак биология ўқитувчиларини касбий-амалий фаолиятга тайёрлашда лаборатория машғулотларидан фойдаланиш модели каѕбій фаоліятінінг інваріант характерига кўра ідеаллаѕҳтірілган профессиограммасини назарий ва методик тайёргарлик босқичларини аниқлаштириш ҳамда ўз-ўзини бошқариш технологиялари билан мақбул интеграциялаш ва адаптив мослаштириш асосида  такомиллаштирилган;
бўлажак биология ўқитувчиларини касбий-амалий фаолиятга тайёрлашда лаборатория машғулотларидан фойдаланиш самарадорлиги маълумотларни анализ ва синтез қилиш ва натижалар якунига кўра когнитив-ривожлантирувчи дидактик материаллар ишлаб чиқиш ҳамда фанга оид билимларни реал ҳаётда қўллашга хизмат қиладиган амалий кўникмаларни эгаллашга мақсадли йўналтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий-амалий фаолиятга тайёрлаш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
бўлажак биология ўқитувчиларини касбий-амалий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик имкониятлари рақамли таълим муҳитида зоологиядан лаборатория машғулотларини визуаллаштиришга хизмат қиладиган  виртуал фаоллигини оширишда амалий-фаолиятли ва когнитив-мотивацион ёндашувларга  устуворлик беришга оид тавсиялари “Умуртқасиз ҳайвонлар зоологиясидан лаборатория машғулотлари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024 йил 21 сентябрдаги 11-05-5283/04-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак биология ўқитувчиларнинг касбий-амалий тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари ортган ҳамда касбий педагогик фаолият самарадорлигини ошириш имкони кенгайтирилган;
бўлажак биология ўқитувчиларини касбий-амалий фаолиятга тайёрлашда лаборатория машғулотларидан фойдаланиш методикаси касбий-амалий фаолиятда фойдаланиладиган интерактив симуляцияларни таълимий мақсадлар мазмунига мос равишда идентификациялаш ва профессионал имижини шакллантиришга оид тавсиялар “Умуртқали ҳайвонлар зоологиясидан лаборатория машғулотлари” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг  2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи асосида берилган 218-753 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг касбий-амалий тайёргарлигини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган; 
бўлажак биология ўқитувчиларини касбий-амалий фаолиятга тайёрлашда лаборатория машғулотларидан фойдаланиш модели каѕбій фаоліятінінг інваріант характерига кўра ідеаллаѕҳтірілган профессиограммасини назарий ва методик тайёргарлик босқичларини аниқлаштириш ҳамда ўз-ўзини бошқариш технологиялари билан мақбул интеграциялаш ва адаптив мослаштиришга оид тавсиялар “Методика фанларини ўқитиш технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи асосида берилган 233-2089 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг касбий-амалий компетентлигини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган; 
бўлажак биология ўқитувчиларини касбий-амалий фаолиятга тайёрлашда лаборатория машғулотларидан фойдаланиш самарадорлиги маълумотларни анализ ва синтез қилиш ва натижалар якунига кўра когнитив-ривожлантирувчи дидактик материаллар ишлаб чиқиш ҳамда фанга оид билимларни реал ҳаётда қўллашга хизмат қиладиган амалий кўникмаларни мақсадли йўналтиришга оид тавсиялар “Методика фанларини ўқитиш технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи асосида берилган 233-2089 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак биология ўқитувчиларини касбий-амалий тайёргарлигини рақамли таълим шроитларига мослаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish