Абдуллаева Умидахон Ғуломидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак кимё ўқитувчиларини экологик таълим-тарбияни амалга оширишга тайёрлашнинг илмий-методик асослари», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (кимё)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped3507.
Илмий раҳбар: Урманов Соли Мусаевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.К.05.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хушвақтова Хуснобод Солиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Шахўджаев Махмудхон Ахмедович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак кимё ўқитувчиларини экологик таълим-тарбияни амалга оширишга тайёрлашнинг илмий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак кимё ўқитувчиларини экологик таълим-тарбияни амалга оширишга тайёрлашнинг педагогик имкониятлари анъанавий таълим машғулотларига муқобил равишда ностандарт вазиятларни яратиш, илғор ва педагогик технологияларга адаптив мослаштириш ҳамда замонавий экологик кимовий таълим муаммоларига мос таълимий муҳитини яратишнинг алгоритмик босқичларини ишлаб чиқиш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларини экологик таълим-тарбияни амалга оширишга тайёрлаш методикаси интегратив таълим парадигмаси ташкилий функционал элементларнинг экологик муаммоларни ечиш стратегияларини шакллантиришга таъсирини аниқлаш ва уларни мониторинг қилишнинг таъсирчан усулларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларини экологик таълим-тарбияни амалга оширишга тайёрлаш методикаси фанлараро интегративликни таъминлашга йўналтирилган ўз-ўзини баҳолашнинг табиий-илмий саводхонликни ошириш имкониятларига пропорционал мослигини таснифлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларини экологик таълим-тарбияни амалга оширишга тайёрлаш модели ва амалий-технологик тизими экологик компетентликни шакллантиришга йўналтирилган интегратив-модулли ёндашувларнинг босқичма-босқич амалий механизмларини педагогик жараён талабларига мувофиқлаштиришнинг дидактик алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий тадқиқот натижаларига кўра, бўлажак кимё ўқитувчиларини экологик таълим-тарбияни амалга оширишга тайёрлашнинг илмий-методик асослари бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
бўлажак кимё ўқитувчиларини экологик таълим-тарбияни амалга оширишга тайёрлашнинг педагогик имкониятлари анъанавий таълим машғулотларига муқобил равишда ностандарт вазиятларни яратиш, илғор ва педагогик технологияларга адаптив мослаштириш ҳамда замонавий экологик кимовий таълим муаммоларига мос таълимий муҳитини яратишнинг алгоритмик босқичларини ишлаб чиқиш асосида аниқлаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 01.02.2021-31.01.2023 давомида бажарилган А-ОТ-2021-133 сонли "Кимё фанидан 3Д технологияларига асосланган интерактив ўқув қўлланма яратиш" мавзудаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 7 июндаги 04/11-4952-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак кимё ўқитувчиларини экологик таълим-тарбияни амалга оширишга тайёрлашга доир мустақил таълимни ташкил этиш методикасини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларини экологик таълим-тарбияни амалга оширишга тайёрлаш методикаси интегратив таълим парадигмаси ташкилий функционал элементларнинг экологик муаммоларни ечиш стратегияларини шакллантиришга таъсирини аниқлаш ва уларни мониторинг қилишнинг таъсирчан усулларини қўллаш асосида такомиллаштирилган ва “Аналитик, физколлоид ва биоорганик кимё” номли ўқув қўлланмага сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024 йил 4 мартдаги 55-сонли буйруғи). Натижада, бўлажак кимё ўқитувчиларини экологик таълим-тарбияни амалга оширишга тайёрлаш технологиялари такомиллаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларини экологик таълим-тарбияни амалга оширишга тайёрлаш методикаси фанлараро интегративликни таъминлашга йўналтирилган ўз-ўзини баҳолашнинг табиий-илмий саводхонликни ошириш имкониятларига пропорционал мослигини таснифлаш асосида такомиллаштирилган ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 01.02.2021-31.01.2023 давомида бажарилган А-ОТ-2021-133 сонли “Кимё фанидан 3Д технологияларига асосланган интерактив ўқув қўлланма яратиш” мавзудаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган (Ўзбекистон миллий университетининг 2024 йил 7 июндаги 04/11-4952-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак кимё ўқитувчилари учун интегративлик асосида ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларини экологик таълим-тарбияни амалга оширишга тайёрлаш модели ва амалий-технологик тизими экологик компетентликни шакллантиришга йўналтирилган интегратив-модулли ёндашувларнинг босқичма-босқич амалий механизмларини педагогик жараён талабларига мувофиқлаштиришнинг дидактик алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган ва “Аналитик, физколлоид ва биоорганик кимё” номли ўқув қўлланмага сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024 йил 4 мартдаги 55-сонли буйруғи). Натижада, бўлажак кимё ўқитувчиларининг экологик компитентлиги самарадорлигини оширишга эришилган.