Абдусаматова Шахло Саидмуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғИ номи): «Талабаларда толерантлик намоён бўлишининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/P1020. 
Илмий раҳбар:  Каршиева Дилафруз Суюновна, психология фанлар доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Назаралиева Мархабо Хайитбоевна, психология фанлари бўйича фалсафа (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро халқаро университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда толерантлик намоён бўлишининг психологик хусусиятларини тадқиқ қилиш  орқали уни ривожлантириш бўйича психологик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалардаги толерантликнинг намоён бўлишида ўғил болаларда кишининг ўзаро ижтимоий-психологик жиҳатдан мақсадларини амалга оширишда ўзаро тушуниш, ўз ҳаракатлари, муносабатларини бошқа шахслар жамиятга бўлган муносабатларини борича қабул қилишнинг юқорилиги қизларда эса ижтимоий муносабатлар аффилятив эҳтиёжларни қондиришга йўналганлиги билан ажралиб туриши ижтимоий таъсирларга боғлиқлиги туфайли когнитив, ижтимоий, оилавий омилларнинг аҳамияти устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган.
талабалардаги толерантликнинг намоён бўлишида этник толерантликнинг ютуқларга эришиш, меҳрибонлик, конформлилик билан, сосиал толератликнинг мустақиллик билан ўзар уйғун шаклланиши туфайли шахс қадриятлари тизими устувор ҳарактерга эга эканлиги асосланган.
талабаларда толерантликни намоён бўлиши ҳиссий билимдонлик ҳамда эмпатиянинг этник, ижтимоий, ўз кечинмаларини бошқариш ва ўзига мотивасия беришнинг шахсий толерантлик билан интегратив ривожланишига асосланиб эмосионал интеллектнинг шаклланганлигига боғлиқ эканлиги исботланган.
талабаларда толерантликни ривожлантириш учун шахслараро муносабатлардаги рефлекция, ижтимоий персепсия, масъулият, ахлоқий бурч, когнитив ва рефлексив эмпатияни этник хусусиятларга боғлиқ ҳолда шаклланишига асосланиб “ижтимоий-когнитив”. “эмосионал”, “мотивасион” соҳага таъсир этиш муҳимлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Талабаларда толерантлик намоён бўлишининг психологик хусусиятларини ўрганиш асосида:
талабалардаги толерантликнинг намоён бўлишида ўғил болаларда кишининг ўзаро ижтимоий-психологик жиҳатдан мақсадларини амалга оширишда ўзаро тушуниш, ўз ҳаракатлари, муносабатларини бошқа шахслар жамиятга бўлган муносабатларини борича қабул қилишнинг юқорилиги қизларда эса ижтимоий муносабатлар аффилятив эҳтиёжларни қондиришга йўналганлиги билан ажралиб туриши ижтимоий таъсирларга боғлиқлиги туфайли когнитив, ижтимоий, оилавий омилларнинг аҳамияти устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-213 сон буйруғига кўра “Онтогенез рсихологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-213а сон маълумотнома). Натижада талабаларда толерантлик намоён бўлишининг психологик хусусиятлари очиб берилган.
талабалардаги толерантликнинг намоён бўлишида этник толерантликнинг ютуқларга эришиш, меҳрибонлик, конформлилик билан, сосиал толератликнинг мустақиллик билан ўзар уйғун шаклланиши туфайли шахс қадриятлари тизими устувор ҳарактерга эга эканлиги асосланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-213 сон буйруғига кўра “Онтогенез рсихологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-213а сон маълумотнома) Натижада толерантликнинг психологик хусусияти шахс қадриятларига боғлиқлигини асослаш имконияти яратилган.
талабаларда толерантликни намоён бўлиши ҳиссий билимдонлик ҳамда эмпатиянинг этник, ижтимоий, ўз кечинмаларини бошқариш ва ўзига мотивасия беришнинг шахсий толерантлик билан интегратив ривожланишига асосланиб эмосионал интеллектнинг шаклланганлигига боғлиқ эканлиги исботланган янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-213 сон буйруғига кўра “Психокоррексия” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-213а сон маълумотнома). Натижада толерантликни намоён бўлишига эмоционал интеллектнинг таъсирини аниқлаш имконияти яратилган.
талабаларда толерантликни ривожлантириш учун шахслараро муносабатлардаги рефлекция, ижтимоий персепсия, масъулият, ахлоқий бурч, когнитив ва рефлексив эмпатияни этник хусусиятларга боғлиқ ҳолда шаклланишига асосланиб “ижтимоий-когнитив”. “эмосионал”, “мотивасион” соҳага таъсир этиш муҳимлиги далилланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-213 сон буйруғига кўра “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-213а сон маълумотнома). Натижада толерантликни ривожлантирининг психологик дастур ва психологик тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish