Дармонов Илҳомжон Каримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Ўзбек шомон афсоналари (ўрганилиши таснифи ва бадиияти), 10.00.08 – Фолклоршунослик. (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2023.2.PhD/Fil 3632
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қаюмов Олим Садриддинович филология фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Амалий фанлар университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекбергенова Зияда Утеповна, филология фанлари доктори, профессор; Керуенов Турганбай Аразмедович филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ўзбек шомон афсоналарининг ўзига хос хусусиятлари, жанр табиатини аниқлаш, уларнинг тасниф қилиш мезонларини ишлаб чқиш ва таснифотини яратиш, шомон афсоналарининг туркий халқлар шомон афсоналари контекстида тутган ўрнини аниқлаш, шомон мифологиясининг генезиси ва эволюцияси жараёнларини ёритиш ҳамда шомон афсоналари бадииятини ўрганишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
- ўзбек шомон афсоналарида шомоннинг қўл олишини изоҳлаш, шомон кароматлари, шомоннинг мифологик ҳомийлари(Пари, Хизр, Сўфи Оллоёр, Мавлона Зоҳид, Анбар она) кароматли шахс образлари, уларнинг мифологик арсеналда тутган ўрни борасидаги магик воқеликни бадиий ифодаланиши, қадимги одамларнинг ўлимдан кейинги ҳаёт, аждодлар култи билан алоқадор руҳ ва жон билан боғлиқ анимистик тасаввурларига бориб тақалиши исботланган;
ўзбек шомонларининг мифологик ҳомийлари каромарли тарихий шахслар эканлиги, мифологик тасаввурлар таъсирида тарихий шахслар вафотидан кейин илоҳий ҳомий сифатида тасаввур қилина бошлаганлиги сўз илоҳаси билан боғлиқ тушунчалар далилланган;
- ҳозирги тарихий-фолклорий жараёнда ўзбек шомон афсоналари ўзининг жонли ижро ҳолатини сақлаб келаётганлиги қадимги давр фолклори архетипларининг бардавомлиги ва фолклор жанрларининг ҳаётий-маиший функсиялари билан алоқадорлиги ўзбек шомонларининг номоддий маданий мерос ташувчиси сифатидаги ўрни кўрсатиб берилган,
- шомон афсоналарининг ижро ўрни ва ижро услуби, мавзу доирасидан келиб чиқиб уларнинг жанр табиати аниқланди, тасниф қилиш мезонлари ишлаб чиқилди, шунингдек, уларнинг таснифи хусусида назарий хулосалар қўлга киритилди;
- ўзбек мифологиясидаги мифик ҳомийлар (Хизр, Пари, пирлар) ва мифологик образлар(Пари, Сариқиз, жин, ажина, морту) тизимининг шаклланиши ҳамда тарихий-тадрижий тараққиёт босқичлари қадимги туркийларнинг ўлимдан кейинги ҳаёт, жон ва рух тўғрисидаги анимистик тасаввурлари, Ўрта Осиё туб этносининг маҳаллий эътиқодий қарашлари, жумладан, зардуштийлик ҳамда ислом дини таъсирида кириб келган авлиёлар борасидаги ўзлашма асотирий қатламни ўз ичига олиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек шомон афсоналари ўрганилиши, жанр табиати, таснифи ва поетикасини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек шомон афсоналарида шомоннинг қўл олишини изоҳлаш, шомон кароматлари, шомоннинг мифологик ҳомийлари(Пари, Хизр, Сўфи Оллоёр, Мавлона Зоҳид, Анбар она) кароматли шахс образлари, уларнинг мифологик арсеналда тутган ўрни борасидаги магик воқеликни бадиий ифодаланиши, қадимги одамларнинг ўлимдан кейинги ҳаёт, аждодлар култи билан алоқадор руҳ ва жон билан боғлиқ анимистик тасаввурларига боғлиқлиги, ўзбек шомонларининг мифологик ҳомийлари каромарли тарихий шахслар эканлиги, мифологик тасаввурлар таъсирида тарихий шахслар вафотидан кейин илоҳий ҳомий сифатида тасаввур қилина бошлаганлиги, сўз илоҳаси билан боғлиқ назарий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий университетида 2021-йил 1-февралдан 2023-йил 31-январгача бўлган муддатда бажарилган А-ОТ-2021-132-сонли "Сурхон воҳаси тарихий ва этномаданий манбаларига оид "и-турисм" платформасини ишлаб чиқиш"мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 9- апрелдаги 04/11- 2868-сон маълумотномаси). Натижада, Сурхон воҳасидаги Сўфи Оллоёр, Мавлона Зохид, Термиз Сайидлари, Иссо Термизий, Хўжа Рўшоний, Такия ота сингари кароматли шахс образлари, уларнинг мифологик арсеналда тутган ўрни ва шомонийлик этиқоди масалаларига доир хулосаларидан сайёҳлар учун маълумотномалар ҳамда аннотациялар тайёрланган.
Ҳозирги тарихий-фолклорий жараёнда ўзбек шомон афсоналари ўзининг жонли ижро ҳолатини сақлаб келаётганлиги, қадимги давр фолклори архетипларининг бардавомлиги ва фолклор жанрларининг ҳаётий-маиший функсиялари билан алоқадорлиги, ўзбек шомонларининг номоддий маданий мерос ташувчиси сифатидаги ўрни, шомон афсоналарининг ижро ўрни ва ижро услуби, жанр табиати, тасниф қилиш мезонлари ҳамда таснифи хусусидаги назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги халқ ижодиёти методик маркази Республика маданият муассасалари халқ ижодиёти бўлимлари фаолиятини йўлга қўйишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 3-апрелдаги 01/01- 59 - сон маълумотномаси).
Натижада, Маданият бўлимларининг фаолиятида халқ оғзаки бадиий ижодиёти намуналарини изчил тўплаш ва оммалаштириш борасидаги тажрибалар такомиллаштирилиб, ўзбек шомонлари номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи муҳим объект сифатида фолклор ахборитчилари рўйхатига киритилди
Ўзбек мифологиясидаги мифик ҳомийлар (Хизр, Пари, пирлар) ва мифологик образлар(Пари, Сариқиз, жин, ажина, морту) тизимининг шаклланиши ҳамда тарихий-тадрижий тараққиёт босқичлари қадимги туркийларнинг ўлимдан кейинги ҳаёт, жон ва рух тўғрисидаги анимистик тасаввурлари, Ўрта Осиё туб этносининг маҳаллий эътиқодий қарашлари, жумладан, зардуштийлик ҳамда ислом дини таъсирида кириб келган авлиёлар борасидаги ўзлашма асотирий қатламни ўз ичига олиши тўғрисидаги хулосаларидан Наманган вилояти телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 25-декабрдаги ПҚ-405-сонли "Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўраганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ташкил этилган "Мозийдан садо" телекўрсатуви, "Наврўз" умумхалқ байрами муносабати билан туркум кўрсатувлар, ташкил этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти “Ҳилқат телерадиоси”нинг 2024-йил 10-июндаги №01/01-Ҳ/Т- 04 - сон маълумотномаси). Натижада, Намангам вилояти телерадиокомпаниясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 25-декабрдаги ПҚ-405-сонли "Номоддий маданий меросни мухофаза қилиш, илмий ўраганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган "Қадрият" рукни остида телекўрсатувларни тайёрлаш, Наманган вилояти радиосида “Аждодлардан мерос қадрият" туркум эшиттиришлар, "Наврўз" умумхалқ байрами муносабати билан туркум кўрсатувлар ташкил этишда кенг фойдаланилган.