Эсемуратова Улзада Хожаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Қорақалпоқ халқ достони “Давлатёрбек” (генезиси, типологияси ва поетикаси), 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil.4906.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Палимбетов Камалбай Сарсенбаевич, филология фанлари доктори(DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус  давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентлар: Бахадирова Саригул, филология фанлари доктори, профессор; 
Низамаддинов Жениз Минажатдиновоч, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қорақалпоқ халқ достони “Давлатёрбек”нинг яратилиши ва шаклланиш тарихи, сужет тузилиши, образлар тизими, мотивлар генезиси, қорақалпоқча вариантларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, бахшилар репертуаридаги ўрни, шунингдек, ўзбек ва туркман версияларининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Давлатёрбек” достонининг қорақалпоқ, ўзбек ва туркман халқларининг эпик меросидаги вариантлари қиёсий-таҳлилий асосда ўрганилиб, унинг генезиси, ижро анъаналари ва тарқалиш тарихига доир янги белгилари очилган;
Достоннинг қорақалпоқча варианти таҳлилида унинг Хоразм ва туркман версиялари билан услуб, сюжет ва образлар тизимидаги умумийлик ва фарқлар илмий жиҳатдан аниқланиб, ХВИИИ аср тарихий воқеаларининг достон шаклланишига бўлган таъсири, шунингдек, қаҳрамонлик эпоси доирасидаги миллий ўзига хосликлар илк бор ёритилган;
Бадиий тасвир воситалари, назм ва насрнинг уйғунлиги, достоннинг поетик тузилишидаги ўзига хос жиҳатлар, ижрочининг актерлик маҳорати, мусиқий ифода ва бадиий ижро шакллари илмий асосда таҳлил этилиб, ижрочилик анъаналарига оид янги кашфиётлар илгари сурилган;
Достоннинг шаклланишида Оролбўйи эпик анъаналари ва турли достонларнинг сюжет тизими билан бог'лиқликлари ҳамда Давлатёрбекнинг муаллифлик қўшиқлари асосида юзага келгани илмий жиҳатдан асосланиб, Қўнг'ирот, Хоразм ва Туркманистон ҳудудларида кенг тарқалиш жараёнининг сабаблари биринчи марта очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Давлатёрбек” достонининг қорақалпоқ, ўзбек ва туркман халқларининг эпик меросидаги вариантлари қиёсий-таҳлилий асосда ўрганилиб, унинг генезиси, ижро анъаналари ва тарқалиш тарихига доир янги белгилари ва бадиий тасвир воситалари, назм ва насрнинг уйғунлиги, достоннинг поетик тузилишидаги ўзига хос жиҳатлар, ижрочининг актерлик маҳорати, мусиқий ифода ва бадиий ижро шакллари илмий асосда таҳлил этилиб, ижрочилик анъаналарига оид янги кашфиётларга оид илмий-назарий хулосалардан ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ оғзаки прозаси (жанрлар тузилиши, генезиси, образлар тизими, сужет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими 2024-йил 26-июндаги 247/1-сонли маълумотномаси). Натижада «Давлатёрбек» достони қорақалпоқ версиясининг образлар тизими шаклланиш тарихи ва бадиий эволюциясига оид янги назарий фикрлар ишлаб чиқилган; 
Достоннинг қорақалпоқча варианти таҳлилида унинг Хоразм ва туркман версиялари билан услуб, сюжет ва образлар тизимидаги умумийлик ва фарқлар илмий жиҳатдан аниқланиб, ХВИИИ аср тарихий воқеаларининг достон шаклланишига бўлган таъсири, шунингдек, қаҳрамонлик эпоси доирасидаги миллий ўзига хосликлар илк бор ёритилганлигига оид илмий-назарий фикрлардан Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг “Уллı зибан” дастури, “Мийрас” каби эшиттиришларида фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2024-йил 4-апрелдаги 05-22/178-сонли маълумотномаси). Натижада “Давлатёрбек” достонининг қорақалпоқ, ўзбек ва туркман версияларининг қиёсий-тарихий таҳлили натижасида ушбу асарнинг дастлабки варианти Қўнғирот минтақасида яратилгани эълон қилинди.
Достоннинг шаклланишида Оролбўйи эпик анъаналари ва турли достонларнинг сюжет тизими билан бог'лиқликлари ҳамда Давлатёрбекнинг муаллифлик қўшиқлари асосида юзага келгани илмий жиҳатдан асосланиб, Қўнг'ирот, Хоразм ва Туркманистон ҳудудларида кенг тарқалиш жараёнининг сабаблари биринчи марта очиб берилганлигига доир илмий-назарий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023-йилга мўлжалланган иш режаларининг бир қатор бандларининг бажарилишини таъминлашда, жумладан “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш ҳақида”ги ўзбек ва қорақалпоқ миллий бахшичилик ва достончилик санъатининг нодир намуналарини сақлаш ва ривожлантириш, уни кенг тарғиб қилиш вазифаларини бажаришда фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги 2024-йил 27-мартдаги 2-04/722-сонли маʼлумотномаси). Натижада муаллифнинг илмий ишидаги янгиликлар ўрта махсус таълим муассасаларида ўтказилаётган маънавият дарсларида, мусиқа фанидан талабалар учун ўтказилаётган маърузалар сифатини оширишда, ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий фозилатларини шакллантиришда, ёшларни ватанпарварлик, миллий ғурур руҳида тарбиялашда миллий ўзликни англашни шакллантириш каби таълим жараёнларига киритилди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish