Бекбергенова Абадан Утеповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқ халқ достони “Эр Зийвар”: генезиси, типологияси, поетикаси”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil3218.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Баҳадıрова Сарıгул, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентлар: Жаримбетов Курбанбай Кудайназарович, филология фанлари доктори, профессор;
Алламбергенова Нодира Гулмурзаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзРФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қорақалпоқ халқ достони “Эр Зийвар”нинг генезиси, жанрий ўзига хосликлари, сужет ва мотивлар типологияси, образлар тизимини тадқиқ қилишлар асосида достоннинг қорақалпоқ эпик анъанасида тутган ўрни ва аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Эр Зийвар” достонининг миллий вариантини қиёсий таҳлил қилиш натижасида туркий халқларнинг мифик-фантастик, эртак сужетли достонларидаги архаик сужетлар ва миф-поетик тушунчаларнинг бадиий тадрижи билан боғлиқлиги далилланган;
достоннинг туркий халқлар эпослари, эртаклари, ривоят ва афсоналари билан ўзаро алоқаси, сужетлардаги муштараклик ва ўзига хос жиҳатлар таҳлил етилиб, уларнинг тарихий-генетик томондан яхлит манба асосида юзага келганлиги аниқланган;
Анъанавий эпик сужетларнинг, образлар тизимининг ривожланишига ва бадиий тасвир воситаларига бой миллий достоннинг пайдо бўлишида Қурбанбай жировнинг бадиҳагўйлик иқтидори ва якка ижро маҳорати асос бўлганлиги ойдинлаштирилган;
“Эр Зийвар”нинг эпик қаҳромонликни акс эттирган кейинги даврда яратилгани билан ўзида архаик мотив ва образларни жамлаган достон эканлигини аниқлашда қаҳрамонларнинг илоҳий кучга эга бўлиши, озъига қарши кучлар билан курашишда эртак мотивларининг акс этиши, мифологик қарашлар ва эътиқодлар турмуш реаллиги асосида тасвирларниши илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Эр Зийвар” достонининг миллий вариантини қиёсий таҳлил қилиш натижасида туркий халқларнинг мифик-фантастик, эртак сужетли достонларидаги архаик сужетлар ва миф-поетик тушунчаларнинг бадиий тадрижи билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда амалга оширилган ФА-Ф-1-005 раҳамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2024-йил 26-ноябрдаги № 545/1-сонли маълумотномаси). Натижада, қарақалпоқ фолклоршунослигида қаҳромонлик достонларнинг, жумладан, “Эр Зийвар” достонининг генезиси, жанрий хусусиятлари, типологик жиҳатларини ўрганилиш тарихига оид илмий-назарий қарашлар янги маълумотлар билан бойитилган.
достоннинг туркий халқлар эпослари, эртаклари, ривоят ва афсоналари билан ўзаро алоқаси, сужетлардаги муштараклик ва ўзига хос жиҳатлар таҳлил етилиб, уларнинг тарихий-генетик томондан яхлит манба асосида юзага келганлиги ҳақидаги илмий назарий фикр ва ечимлардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ оғзаки прозасини (жанрлар қурилиши, генезиси, образлар, сужет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2024-йил 26-ноябрдаги № 546/1-сонли маълумотномаси). Натижада, “Эр Зийвар” достонининг туркий халқлари эпик тизимидаги ўрнини белгилаш имконини яратган ва шунга асос лойиҳа мазмуни янги илмий-назарий қарашлар билан такомиллаштирилган;
Анъанавий эпик сужетларнинг, образлар тизимининг ривожланишига ва бадиий тасвир воситаларига бой миллий достоннинг пайдо бўлишида Қурбанбай жировнинг бадиҳагўйлик иқтидори ва якка ижро маҳоратини асослаб берилиши бўйича илмий хулосалардан ёш ижодкорларга бағишланган амалий ва маҳорат дарсларини ўтказишда фойдаланилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 26-ноябрдаги № 107-сонли маълумотнамаси). Натижада, ёш ижодкорлар Қурбанбай жировнинг достондаги поетик усуллари билан танишиш, органиш орқали ўз асарларида қаҳрамонлик, ватанпарварлик руҳини шакллантириб, ижодий истеъдодининг янада ривожланишини таъминлаган;
“Эр Зийвар”нинг эпик қаҳромонликни акс эттирган кейинги даврда яратилгани билан ўзида архаик мотив ва образларни жамлаган достон эканлигини аниқлашда қаҳрамонларнинг илоҳий кучга эга бўлиши, озъига қарши кучлар билан курашишда эртак мотивларининг акс этиши, мифологик қарашлар ва эътиқодлар турмуш реаллиги асосида тасвирларнишига оид назарий хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Ассалаwма алейкум Қарақалпақстан”, “Руwҳийлиқ бостанı”, “Мийрас” номли кўрсатув ва радиоешиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2024-йил 22-ноябрдаги № 05-22/ 508-сонли маълумотнамаси). Натижада, ушбу телекўрсатув ва радиоешиттиришларнинг илмий оммабоплиги таъминланган ва миллий қадриятларимизнинг руҳий-маданий ривожланишида тутган ўрнини ёшлар орасида кенг оммалаштиришга эришилган.