Жолıмбетова Ширин Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Г.Давлетова асарларининг лингвопоетик таҳлили”, 10.00.03. – Қорақалпоқ тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4090.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентлар: Ўринбоева Дилбар Бозоровна, филология фанлари доктори, профессор;
Прекеева Амангул Ансатбаевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университет.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Г.Давлетова асарлари тилининг лингвопоетик хусусиятларини, матндаги лексик тил бирликларининг поетик семантикасини, бадиий-эстетик вазифасини аниқлаш орқали шоирнинг поетик индивидуаллигини кўрсатишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Г.Давлетованинг ўзига хос поетик ижоди асосида қўлланилган метафора, метонимия, синекдоха, ўхшатиш каби турларининг эстетик аҳамиятини белгилашдаги хусусиятлари очиб берилган;
Г.Давлетова асарларидаги фонетик троплар, лексик бирликлар, бадиий тасвирлаш воситаларининг асарнинг эстетик аҳамиятини белгилашдаги роли, поетик матнни яратиш имкониятлари, поетик индивидуаллик тизимида шоира томонидан тил бирликларини қўллаш маҳорати ўрганилган;
қароқалпоқ тилида услубий-жиҳатдан ўзига хос бадиий тасвирий воситалар, илмий-назарий хулосалари, лексик, нутқий синоним ва антонимларнинг лингвопоетика вазифаси сифатида қўлланилиши аниқланган;
шойирнинг лингвопоетик ҳусусияти сифатида фойдаланиш маҳорати ўрганилган, шунингдек, фразеологизмлар ва нақл-мақолларнинг лингвопоетик жиҳати асосида нутқни иҳчамлаштириш, тушунчани образли аташ, психологик ҳолатни ифодалаш, эмоционал-экспрессив функцияларни бажариши далилланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Шойир Г.Давлетова асарлари тилини лингвопоетик тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Г.Давлетованинг ўзига хос поетик ижоди асосида қўлланилган метафора, метонимия, синекдоха, ўхшатиш каби турларининг эстетик аҳамиятини белгилашдаги хусусиятлари билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 8-майдаги 291-сон Қарорига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгашининг Раиси томонидан 2024-йил 31-январ куни тасдиқланган 01-12/15-27-сонли иш режасига мувофиқ “Саҳро булбули” мавзусидаги Республика кўрик-танловининг ташкиллаштирилишида фойдаланилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 20-январ 04/04-105-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тадқиқот хулосалари шоирлар маҳоратини оширишда, ёш ижодкорларнинг етишиб чиқишида, ўқувчи ёшлар, талабалар, бадиий адабиётга қизиқувчи кенг халқ оммасига тарғиб этишда самарали фойдаланилган;
Г.Давлетова асарларидаги фонетик троплар, лексик бирликлар, бадиий тасвирлаш воситаларининг асарнинг эстетик аҳамиятини белгилашдаги роли, поетик матнни яратиш имкониятлари,поетик индивидуаллик тизимида шоира томонидан тил бирликларини қўллаш маҳорати билан боғлиқ хулосалардан Қорақолпоғистон телеканалининг «Ота макон», «Олтин ҳудуд», «Мерос» кўрсатувлари ҳамда эшиттиришларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2024-йил 7-августдаги 05-22/355-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу кўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммалашган, илмий далиларга бой бўлиши таминланган.
қароқалпоқ тилида услубий-жиҳатдан ўзига хос бадиий тасвирий воситалар, илмий-назарий хулосалари, лексик, нутқий синоним ва антонимларнинг лингвопоетика вазифаси сифатида қўлланилиши ва шойирнинг лингвопоетик ҳусусияти сифатида фойдаланиш маҳорати ўрганилган, шунингдек, фразеологизмлар ва нақл-мақолларнинг лингвопоетик жиҳати асосида нутқни иҳчамлаштириш, тушунчани образли аташ, психологик ҳолатни ифодалаш, эмоционал-экспрессив функцияларни бажариши далилланган (Қорақалпоғистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси 2025-йил 29-январ, №8 даги 01-02/03-132-сонли маълумотномаси). Натижада, шойирнинг қаҳрамон образини яратишдаги адабий-бадиий маҳоратининг очилишига асос бўлган.