Хамдамов Шоҳ-Жахон Раҳмат ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий иқтисодиётда барқарор ривожланишни таъминлаш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.02 – Макроиқтисодиёт ва 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Iqt523.
Илмий раҳбар: Усманов Анвар Саидмахмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт  университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Абдураҳмонов Қаландар Ходжаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Насирходжаева Дилафруз Сабитхановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “барқарор ривожланиш” тушунчаси моҳияти демографик-ижтимоий ўзгаришларга кўра эҳтиёжни сифат жиҳатдан янада тўлароқ қондириш, гендер тенглиги, экологик талаблар устуворлиги ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда технологик-инновация ва иқтисодий механизмлардан самарали фойдаланишга кўра иқлим ўзгаришига мослашувчи ҳамда маҳаллий ва глобал интеграциянинг чуқурлашувининг узоқ муддатли ривожланиши асосида такомиллаштирилган;
услубий ёндашувга кўра ҳудуднинг экологик барқарорлик даражасини “юқори даражадаги мувофиқлик” (0<ГҲА ≤ 0,3),  “ўртачадан юқори даражали мувофиқлик” (0,3<ГҲА ≤ 0,5),  “ўрта даражали мувофиқлик” (0,5<ГҲА ≤ 0,7), “паст даражали мувофиқлик” (0,7<ГҲА ≤ 1) гуруҳлари орлиғига  кўра таснифлаш асосида баҳолаш асосланган ҳамда экологик изнинг экологик сиғимга нисбати барқарорлик мезонларидан ошмаслиги учун ўрта муддатларга мўлжалланган яшил иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда эколигик барқарорлик даражаси ва улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш индикаторлари таклиф этилган;
ресурсга бой минтақаларда иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига таъсир этувчи барқарор ривожланиш омиллари ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделларга кўра табиий ресурслардан ортиқча фойдаланишнинг салбий оқибатлари ва экологик мустаҳкамликнинг ижобий таъсири асосланган ҳолда экологик мустаҳкамликни ошириш имкониятлари ишлаб чиқилган;
иқтисодиёт назариясида эгри чизиқ гипотезаси асосланиб, унга биноан ташкилотларда бошқарув ходимлари таркибидаги гендер хилма-хиллиги, мустақил бошқарувчилар мавжудлиги, маданий ва тажриба хилма-хиллиги орқали барқарор ривожланишда яшил иқтисодий ўсишга эришилиши имкониятлари асосланган;
иқтисодиётнинг реал секторини рағбатлантиришга йўналтирилган қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналари, сув насос станциялари ҳамда кўчма генераторларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан молиялаштириладиган субсидия ва тақдим этиладиган имтиёзларнинг иқтисодий самарадорлигидан келиб чиқиб тартибга солиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ЭИЗни ташкил қилишнинг назарий асослари ва самарали фаолият юритиш механизмларини такомиллаштириш бо'йича олинган натижалар асосида:
Миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “барқарор ривожланиш” тушунчаси моҳияти демографик-ижтимоий ўзгаришларга кўра эҳтиёжни сифат жиҳатдан янада тўлароқ қондириш, гендер тенглиги, экологик талаблар устуворлиги ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда технологик-инновация ва иқтисодий механизмлардан самарали фойдаланишга кўра иқлим ўзгаришига мослашувчи ҳамда маҳаллий ва глобал интеграциянинг чуқурлашувининг узоқ муддатли ривожланиши асосида такомиллаштиришга оид назарий хулоса ва услубий тавсиялардан 5230600 –“Финанcе анд финанcиал течнологиес” ва 5231300 –“Budget control and treasury” бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Treasury management” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 26-июндаги 211-сон буйруғи). Мазкур илмий натижа талабаларда барқарор ривожланиш тушунчасини унинг мақсадлари билан уйғунлашган ҳолда тўлақонли тушуниш имкониятини кенгйтиришга хизмат қилган;
услубий ёндашувга кўра ҳудуднинг экологик барқарорлик даражасини “юқори даражадаги мувофиқлик” (0<ГҲА ≤ 0,3),  “ўртачадан юқори даражали мувофиқлик” (0,3<ГҲА ≤ 0,5),  “ўрта даражали мувофиқлик” (0,5<ГҲА ≤ 0,7), “паст даражали мувофиқлик” (0,7<ГҲА ≤ 1) гуруҳлари орлиғига  кўра таснифлаш асосида баҳолаш ҳамда экологик изнинг экологик сиғимга нисбати барқарорлик мезонларидан ошмаслиги учун ўрта муддатларга мўлжалланган яшил иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда эколигик барқарорлик даражаси ва улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш индикаторлари бўйича таклифдан “2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”  24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни”ни ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 12-мартдаги 05/1051-сонли маълумотномаси) ва 5230100 –“Иқтисодиёт” бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “Интродуcтион то эcономиc полиcй” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 26-июндаги 212-сон буйруғи). Мазкур таклиф  ҳудудларнинг экологик барқарорлик даражасини баҳолаш аниқлигини оширишга ҳамда талабаларда экологик барқарорлик методологиясини замонавий талабларга кўра амалий-назарий фаолиятда фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.
ресурсга бой минтақаларда иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига таъсир этувчи барқарор ривожланиш омиллари ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделларга кўра табиий ресурслардан ортиқча фойдаланишнинг салбий оқибатлари ва экологик мустаҳкамликнинг ижобий таъсири асосланган ҳолда экологик мустаҳкамликни ошириш имкониятлари бўйича  таклифдан “2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 12-мартдаги 05/1051-сонли маълумотномаси). Таклиф яшил энергияга ўтишни рағбатлантириш дастакларини фаол қўллаш ва бундай иқтисодиётга ўтиш йўлларини илмий асослашга муайян даражада хизмат қилган;
иқтисодиёт назариясида эгри чизиқ гипотезаси асосланиб, унга биноан ташкилотларда бошқарув ходимлари таркибидаги гендер хилма-хиллиги, мустақил бошқарувчилар мавжудлиги, маданий ва тажриба хилма-хиллиги орқали барқарор ривожланишда яшил иқтисодий ўсишга эришилиши имкониятлари бўйича таклиф “2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 12-мартдаги 05/1051-сонли маълумотномаси) ҳамда 5230600 –“Финанcе анд финанcиал течнологиес” ва 5231300 –“Будгет cонтрол анд треасурй” номли бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “Треасурй манагемент” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 26-июндаги 211-сон буйруғи). Таклиф яшил иқтисодий ўсишга эришилиш йўлларининг кенгайтиришга ва таълим сифатини амалий-назарий ишланмалар сифатини оширишга кўра кўтаришга муайян даражада хизмат қилган;
иқтисодиётнинг реал секторини рағбатлантиришга йўналтирилган қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналари, сув насос станциялари ҳамда кўчма генераторларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан молиялаштириладиган субсидия ва тақдим этиладиган имтиёзларнинг иқтисодий самарадорлигидан келиб чиқиб тартибга солиш таклифи “2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга (24.12.2024-й., ЎРҚ-1011) киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 12-мартдаги 05/1051-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатда яшил иқтисодиётни таъминлашда яшил энергияга ўтишни рағбатлантириш ва кўламини ошириш имкониятларини  кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish