Темирханова Гулнара Утебаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “ХХ асрнинг охири ХХИ асрнинг бошларида қорақалпоқ тилига чет тиллардан кирган сўзлар”, 10.00.03. – Қорақалпоқ тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil1504.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентлар: Пирниязова Алима Қудияровна, филология фанлари доктори, профессор; 
Карлıбаева Гулмира Эрмекбаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Хорижий тиллардан кириб келган сўзлар лексикаси орқали қорақалпоқ тилининг луғат таркиби тизимида шу гуруҳдаги сўзларнинг ўрнини аниқлаш, ундаги лексик-семантик жараёнларни ўрганиш ҳамда луғат таркибининг бошқа лексик-семантик гуруҳлар билан умумий белгилари ва ўзига хос хусусиятларидан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қорақалпоқ миллий адабий тилининг ривожланиши ва лексикасининг ҳар томонлама бойишида, луғат фонди имкониятларининг кенгайишида четдан кириб келган сўзларнинг хизмати, аҳамияти, ўрни аниқланган;
қорақалпоқ тилига рус тили орқали, шунингдек, немис, инглиз, француз, лотин, юнон ва бошқа тиллардан кириб келган сўзларнинг ўз туб маъноларида қўлланиши билан бирга, семантик ўзгаришларга учраши, лексикага кириб бориши ва тилдаги бўшлиқларни тўлдиришдаги вазифалари кўрсатилган;
қорақалпоқ тилига хорижий тиллардан кириб келган сўзларнинг қўлланиш доираси ва семантик жиҳатлар далилланган;
хорижий тиллардан кириб келган сўзларнинг дастлабки номинатив маъноси ва қорақалпоқ тили грамматикасида пасайиши, структур уйғунлиги, деривацион қурилиши аниқланган;
ҳозирги қорақалпоқ тили лексикаси таркибидаги хорижий тиллардан кириб келган сўзларнинг мавзуий доирасини ўрганиш натижасида уларнинг қўлланиш доираси ва адабий тилни бойитишда имкониятлари кенглиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ тилига четдан кириб келган сўзларнинг хизмати ва тилда фаоллашувининг хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
қорақалпоқ миллий адабий тилининг ривожланиши ва лексикасининг ҳар томонлама бойишида, луғат фонди имкониятларининг кенгайишида четдан кириб келган сўзларнинг хизмати, аҳамияти, ўрни аниқлангангини далилловчи хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-Г003 – “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал луғат ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024 йил 4 октябрдаги №454/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилидаги хорижий тиллардан кириб келган сўзларнинг мулоқот жараёнида қўлланилиши, адабий тил мезонлари асосида ёзилиш имлоси таъминланган;
қорақалпоқ тилига рус тили орқали, шунингдек, немис, инглиз, француз, лотин, юнон ва бошқа тиллардан кириб келган сўзларнинг ўз туб маъноларида қўлланиши билан бирга, семантик ўзгаришларга учраши, лексикага кириб бориши ва тилдаги бўшлиқларни тўлдиришдаги вазифалари билан боғлиқ  хулосалардан “Энглиш фор тҳе еар студенц” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 277-сонли буйриғига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада илмий-техник йўналишда четдан кириб келган термин сўзларнинг қорақалпоқ тилида қўлланилиши, амалий фаолияти, маъноси олий таълим муассасаси талабаларига таништирилиши орқали уларнинг дарс жараёнида хорижий термин сўзларнинг маъно-мазмунини чуқур англашига ва амалий муомалага киришига, бу орқали фан бўйича назарий тушунчаларининг мустаҳкамланишига эришилган;
қорақалпоқ тилига хорижий тиллардан кириб келган сўзларнинг қўлланиш доираси ва семантик жиҳатлар далилланган ва хорижий тиллардан кириб келган сўзларнинг дастлабки номинатив маъноси ва қорақалпоқ тили грамматикасида пасайиши, структур уйғунлиги, деривацион қурилиши аниқланган хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Эркин фикр”, “Ассалому алайкум Қорақалпоғистон” ҳамда “Тилга эътибор-эълга эътибор”, “Мерос” радиоешиттиришлари орқали кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2024-йил 27-майдаги №05-22/259-сон маълумотномаси). Натижада мустақиллик йилларида қорақалпоқ тилидаги айрим сўзларнинг кенгайиши натижасида лексикамизга четдан кириб келган сўзларнинг қўлланилиши, фаолияти, уларни ўрганиш орқали қорақалпоқ адабий тилининг ривожланиш даражаси кенг жамоатчиликка танитилиши орқали кўрсатув ва эшиттиришларнинг маданий-маърифий аҳамияти ошишига эришилган;
ҳозирги қорақалпоқ тили лексикаси таркибидаги хорижий тиллардан кириб келган сўзларнинг мавзуий доирасини ўрганиш натижасида уларнинг қўлланиш доираси ва адабий тилни бойитишда имкониятлари кенглиги исботланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиалида бажарилган Ф3-2016-0908165532 “Қорақалпоқ тилининг янги алифбоси ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 9-октябрдаги №388-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда мустақиллик йилларида хорижий тилдан кириб келган сўзларнинг илм-фандаги ўрнини аниқлаш орқали қорақалпоқ тилини ривожлантиришда миллий тилни ўрганиш бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари мазмунини такомиллаштиришда амалий жиҳатдан ёрдам бериб, қорақалпоқ тилидан фойдаланувчиларнинг миллий қадриятларни чуқурроқ англашига, адабий тил мезонларини сақлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish