Разикова Феруза камилджановна
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаси талабаларининг касбий-нутқий компетенсияларини ривожлантириш методикаси такомиллаштириш” 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Хорижий тил), (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Аҳмедова Нодира Мухторжоновна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.11.2024.Ped.26.04.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна. педагогика фанлари доктори, профессор Абдуллаева ДилфузаМуҳиддиновна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаси талабаларининг касбий-нутқий компетенсияларини ривожлантириш методикаси такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаси талабаларининг касбий-нутқий компетенсияларни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари тил маданияти ва нутқий мулоқотга оид билимларни ошириб боришда нутқнинг тўғрилиги, аниқлиги, изчиллиги, софлиги, ифодалилиги, бойлигини интенсивлаштириш ҳамда коммуникатив-рефлексив таркибий қисмларига тизимли мослаштириш ва эврестик таълим технологиясини лойиҳалаш асосида аниқлаштирилган;  
олий таълим муассасаси талабаларида касбий-нутқий компетенсияни такомиллаштириш модели эврестик таълим технологиясининг педагогик лойиҳалаш иерархиясининг консептуал, дастурий ва технологик даражаларини дидактик яхлитлаш, касбий билимларни ўзлаштириш, мулоқот қобилиятлари, жамоада ўзаро муносабатда бўлиш қобилиятларининг потенсиал имкониятлари ва умумий маданий жиҳатларини  мақсадли уйғунлаштириш асосида такомиллаштирган; 
олий таълим муассасаси талабаларининг касбий-нутқий компетенсияларни ривожлантириш методикаси коммуникатив, таълимий квестлар рефлектив усуллар, гуруҳли, жуфтликда ишлаш, индивидуал таълим шакллари, кўргазмали,  матнли ва мултимедиа ўқув воситаларидан фойдаланиш натижадорлигини оширишга қаратилган нутқий компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитларини асослашга кўра такомиллаштирилган;
талабаларнинг  касбий-нутқий компетенсиянинг самарадорлиги кўникма ва малакаларнинг зарур миқдорини ўзлаштириш, касбий ва коммуникатив  функсияларини стохастик, асосий, интенсив ва ижодий даражада бажариш, касбий-нутқий мулоқотнинг турли вазиятларида мустақил ҳаракат қилиш ва адекват қарорлар қабул қилишга тадрижий устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим  жараёнида талабаларнинг касбий-нутқий компетенсияларни такомиллаштириш натижалари:
олий таълим муассасаси талабаларининг касбий-нутқий компетенсияларни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари тил маданияти ва нутқий мулоқотга оид билимларни ошириб боришда нутқнинг тўғрилиги, аниқлиги, изчиллиги, софлиги, ифодалилиги, бойлигини интенсивлаштириш ҳамда коммуникатив-рефлексив таркибий қисмларига тизимли мослаштириш ва эврестик таълим технологиясини лойиҳалаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар Леарнинг лангуаге степ бй степ” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025 йил 8 майдаги 11-05-2971/04-сонли далолатномаси). Натижада тил ўрганиш истагида бўлган талабаларнинг  таълим технологиялари жараёнида нутқий саводхонлигини ўсишига хизмат қилган;
олий таълим муассасаси талабаларида касбий-нутқий компетенсияни такомиллаштириш модели эврестик таълим технологиясининг педагогик лойиҳалаш иерархиясининг консептуал, дастурий ва технологик даражаларини дидактик яхлитлаш, касбий билимларни ўзлаштириш, мулоқот қобилиятлари, жамоада ўзаро муносабатда бўлиш қобилиятларининг потенсиал имкониятлари ва умумий маданий жиҳатларини  мақсадли уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Леарнинг лангуаге степ бй степ” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025 йил 8 майдаги 11-05-2971/04-сонли далолатномаси). Натижада, талабаларнинг грамматик компетенсияларни ривожлантиришга ва нутқий мулоқотга киришиш имкониятини оширишга хизмат қилган;
олий таълим муассасаси талабаларининг касбий-нутқий компетенсияларни ривожлантириш методикаси коммуникатив, таълимий квестлар рефлектив усуллар, гуруҳли, жуфтликда ишлаш, индивидуал таълим шакллари, кўргазмали,  матнли ва мултимедиа ўқув воситаларидан фойдаланиш натижадорлигини оширишга қаратилган нутқий компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитларини асослашга кўра такомиллаштиришга оид таклифлар Леарнинг лангуаге степ бй степ” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025 йил 8 майдаги 11-05-2971/04-сонли далолатномаси). Натижада, талабаларнинг эврестик таълим технологияси жараёнида касбий фаолиятни ўзлаштириш  орқали нутқ кўникмалари ривожланишига хизмат қилган;  
талабаларнинг  касбий-нутқий компетенсиянинг самарадорлиги кўникма ва малакаларнинг зарур миқдорини ўзлаштириш, касбий ва коммуникатив  функсияларини стохастик, асосий, интенсив ва ижодий даражада бажариш, касбий-нутқий мулоқотнинг турли вазиятларида мустақил ҳаракат қилиш ва адекват қарорлар қабул қилишга тадрижий устуворлик бериш асосида  такомиллаштиришга оид тавсиялар Леарнинг лангуаге степ бй степ” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025 йил 8 майдаги 11-05-2971/04-сонли далолатномаси). Натижада, талабаларнинг қизиқишлари ва ижтимоий-коммуникатив, ўқув фаолияти ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish