Юсупова Гулрух Набиевна
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Дифференциал ёндашув асосида талабаларнинг комуникатив маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”
13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Инглиз тили), (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мамаражабова Зулфия Норбоевна. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (DSc), профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.11.2024.Ped.26.04.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Содиқова ирода Илҳом қизи педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дифференциал ёндашув асосида талабаларнинг комуникатив маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дифференциал ёндашув асосида талабаларнинг коммуникатив маданиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари инглиз тилини ўқитишда интеллектуал даража, тил билиш босқичи, коммуникатив эҳтиёжлар каби индивидуал фарқларни психолингвистик хусусиятлар, ўрганиш мотивацияси ва тил компетенсияси даражасини белгилайдиган ўзини-ўзи баҳолашга йўналтирилган инновацион ёндашувларни босқичма-босқич киритиш асосида аниқлаштирилган;
дифференциал ёндашув асосида талабаларнинг коммуникатив маданиятини ривожлантириш модели тилни ўрганиш жараёнини шахсга йўналтирилган дидактик хусусиятларнинг мотивацион, когнитив, операцион-амалий ва рефлексив компонентларини ўзаро дифференциялаш ҳамда коммуникатив маданиятни ривожлантиришга комплекс таъсир кўрсатишнинг педагогик шарт-шароитларини таълимий мақсадлар мазмунига идиентив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
дифференциал ёндашув асосида талабаларнинг комуникатив маданиятини ривожлантириш методикаси маданий хусусиятларни ҳисобга олиб ўқитиш бўйича илғор тажрибаларнинг педагогик имкониятларидан рационал фойдаланиш, коммуникатив малакалар, муаммолли фикрлаш кўникмалари ва ҳамкорлик қилиш малакаларини динамик ошириб бориш ва диагностик лойиҳалашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
дифференциал ёндашув асосида талабаларнинг инглиз тилидаги коммуникатив маданиятини ривожлантириш самарадорлиги равон мулоқот, ижтимоий-маданий мослашувчанлик, ижодий фикрлаш бўйича аниқлик киритилган мезон кўрсаткичларининг амалий тажриба натижадорлигига пропорсионал боғлиқлигини мониторинг қилиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дифференциал ёндашув асосида талабаларнинг комуникатив маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш тизимига доир тадқиқот натижалари:
дифференциал ёндашув асосида талабаларнинг коммуникатив маданиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари инглиз тилини ўқитишда интеллектуал даража, тил билиш босқичи, коммуникатив эҳтиёжлар каби индивидуал фарқларни психолингвистик хусусиятлар, ўрганиш мотивацияси ва тил компетенсияси даражасини белгилайдиган ўзини-ўзи баҳолашга йўналтирилган инновацион ёндашувларни босқичма-босқич киритиш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Интегратед скиллс” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025 йил 8-майдагидаги 11-05-2974/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларнинг коммуникатив маданияти инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг индивидуал фарқларини дидактик имкониятлари аниқлаштирилган;
дифференциал ёндашув асосида талабаларнинг коммуникатив маданиятини ривожлантириш модели тилни ўрганиш жараёнини шахсга йўналтирилган дидактик хусусиятларнинг мотивацион, когнитив, операцион-амалий ва рефлексив компонентларини ўзаро дифференциялаш ҳамда коммуникатив маданиятни ривожлантиришга комплекс таъсир кўрсатишнинг педагогик шарт-шароитларини таълимий мақсадлар мазмунига идиентив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Интегратед скиллс” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025 йил 8-майдагидаги 11-05-2974/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларнинг коммуникатив маданиятини ривожлантириш мотивацион, когнитив, операцион-амалий ва рефлексив компонентлари модели такомиллаштирилган;
дифференциал ёндашув асосида талабаларнинг комуникатив маданиятини ривожлантириш методикаси маданий хусусиятларни ҳисобга олиб ўқитиш бўйича илғор тажрибаларнинг педагогик имкониятларидан рационал фойдаланиш, коммуникатив малакалар, муаммолли фикрлаш кўникмалари ва ҳамкорлик қилиш малакаларини динамик ошириб бориш ва диагностик лойиҳалашга устуворлик бериш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Интегратед скиллс” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025 йил 8-майдагидаги 11-05-2974/04-сон далолатномаси). Натижада, тил ўрганиш истагида бўлган талабалар турли хил усуллар ва технологиялар орқали нутқ фаолияти турлари интеграцияси асосида коммуникатив тайёргарлиги ўсишига хизмат қилган;
дифференциал ёндашув асосида талабаларнинг инглиз тилидаги коммуникатив маданиятини ривожлантириш самарадорлиги равон мулоқот, ижтимоий-маданий мослашувчанлик, ижодий фикрлаш бўйича аниқлик киритилган мезон кўрсаткичларининг амалий тажриба натижадорлигига пропорсионал боғлиқлигини мониторинг қилиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Интегратед скиллс” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025 йил 8-майдагидаги 11-05-2974/04-сон далолатномаси). Натижада, тил ўрганиш истагида бўлган талабалар турли хил ёндашувлар ва тамойиллар орқали коммуникатив тайёргаплиги ўсишига хизмат қилган.