Эргашев Озодбек Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсон борлиғи ва унинг ижтимоий антропологик хусусиятлари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Fal774.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Назаров Мухиддин фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Ғаниев Баходиржон Садикжанович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор, Содиржонов Мухриддин Махамадаминович социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда замонавий инсон омилини шаклланишининг ижтимоий фалсафий асослари ва антропологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
дунёқараш ақлий фаолият ва ижтимоий онгининг динамик ўзаро таъсирини ифодаловчи параметр сифатида, инсоннинг ижтимоий антропологик ўзига хослигини  намоён этувчи маънавий борлиқ ва ахлоқий мўтадилликнинг фалсафий аспектлари очиб берилган;
инсоннинг ижтимоий-онтологик борлиғини экспликация қилишда стоик фалсафанинг атарахиа (вазминлик, ички мувозанат) ва тасаввуфий интроспексиянинг синергетик интеграциясига асосланган парадигмал хусусиятлар, инсоннинг ижтимоий моҳиятинининг аксиологик ва праксеологик функцияларини мустаҳкамлаб, глобаллашув даврида инсон маънавиятига нисбатан хавф туғдирувчи янги таҳдидлар (ахборот босими, социал алиенация, идентитетнинг йўқолиши) ни тизимлаштириш имкониятлари илмий асослаган;
жамиятда инсон борлиғини белгиловчи маънавий (дунёқараш, тафаккур), иқтисодий (мехнат, моддий эҳтиёжлар), ижтимоий (турмуш тарзи, фаолият) омиллари  ўртасидаги барқарорликни таъминлаш, ижтимоий глобаллашувнинг замонавийлик диалектикасида аксиологик тафаккурни мустаҳкамлаб, шахс-оила-жамият тизимида анъанавий қадриятларнинг рационал ривожлантириш ва инсоннинг креатив фаоллиги ва интеллектуал салоҳиятига ижобий таъсири далилланган;
ахборотлашиш шароитида инсоннинг маънавий-антропологик борлиғида юз бераётган виртуаллашув ходисасининг когнитив ва аксиологик деформациялари тасаввуфнинг интроспектив (ўз-ўзини англаш) ғоялари орқали очиб берилиб, инсон биологик, социокултурал ва коммуникатив факторларининг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи структуравий бирлик сифатида очиб берилган.
VI. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Инсон борлиғи  намоён бўлишининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари юзасидан олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижаларидан:
дунёқараш ақлий фаолият ва ижтимоий онгининг динамик ўзаро таъсирини ифодаловчи параметр сифатида, инсоннинг ижтимоий антропологик ўзига хослигини  намоён этувчи маънавий борлиқ ва ахлоқий мўтадилликнинг фалсафий аспектларини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Экологик партияси “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” лойиҳаларини амалга оширишда бевосита фойдаланилди (Ўзбекистон Экологик партиясининг Андижон вилоят Кенгашининг 2024-йил 26-ноябрдаги 65-сон далолатномаси). Натижада, ёшлар ўртасида миллий қадриятларни тарғиб қилишга қаратилган тарбиявий тадбирларни самарали ташкил этишда асос бўлиб хизмат қилган;
инсоннинг ижтимоий-онтологик борлиғини экспликация қилишда стоик фалсафанинг атарахиа (вазминлик, ички мувозанат) ва тасаввуфий интроспексиянинг синергетик интеграциясига асосланган парадигмал хусусиятлар, инсоннинг ижтимоий моҳиятинининг аксиологик ва праксеологик функцияларини мустаҳкамлашига оид илмий таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чоратадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда  фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 9 -июлдаги 10/331-сон далолатномаси). Натижада, глобаллашув даврида инсон маънавиятига нисбатан хавф туғдирувчи янги таҳдидлар (ахборот босими, социал алиенация, идентитетнинг йўқолиши) ни тизимлаштиришга ҳамда инсон борлиғи ва унинг ижтимоий антропологик хусусиятларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил этишга хизмат қилган;
жамиятда инсон борлиғини белгиловчи маънавий (дунёқараш, тафаккур), иқтисодий (мехнат, моддий эҳтиёжлар), ижтимоий (турмуш тарзи, фаолият) омиллари  ўртасидаги барқарорликни таъминлашга доир хулоса ва тавсияларидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказида 2024 йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларга муносабати ва танқидий фикрлаш маҳоратини аниқлаш мақсадида ўтказилган тадбирларда диссертация материалларидан фойдаланилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказининг 2024-йил 4-ноябрдаги № ИТИД-24-07-сонли  далолатномаси). Натижада, олий таълим муассасаси талаба-ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир онтологик тарғиботларнинг замонавий, таъсирчан, методларини ишлаб чиқиш ҳамда инсоннинг креатив фаоллиги ва интеллектуал салоҳиятига ижобий таъсирини очиб беришга хизмат қилган;
ахборотлашиш шароитида инсоннинг маънавий-антропологик борлиғида юз бераётган виртуаллашув ходисасининг когнитив ва аксиологик деформациялари тасаввуфнинг интроспектив (ўз-ўзини англаш) ғоялари орқали очиб беришга доир таклиф ва тавсиялардан 2024-йил учун чоратадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда  фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 9 -июлдаги 10/331-сон далолатномаси). Натижада, инсоннинг биологик, социокултурал ва коммуникатив факторларининг ўзаро боғлиқлигини очиб беришга ва инсон борлиғи ва унинг ижтимоий антропологик хусусиятларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил этишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish