Ахмадалиев Худайберди Умматалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ёшлар сиёсий фаоллигини оширишнинг ижтимоий фалсафий муаммолари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fal1418.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдуллаев Элмурод Бозарбой, ўғли фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атақулович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Абдумаликов Абдулатиф Абиджанович фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамиятда ёшлар сиёсий фаоллигини оширишнинг ижтимоий-фалафий омилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сиёсий фаоллик феномени мултидисиплинер ёндашув асосида таҳлил қилиниб, сиёсий субъективлик тушунчаси аксиологик ва аксиопрагматик жиҳатлар билан узвий боғлиқлиги фалсафий асосланган;
хорижий давлатларда фаолият юритаётган ёшлар сиёсий ташкилотларининг институционал моделлари ижтимоий-фалсафий мезонлар асосида ўрганилиб, уларнинг Ўзбекистонда ёшлар сиёсий иштирокини кучайтиришдаги потенциал адаптатбд (диалектик, коструктив, деструктив) имкониятлари далилланган;
ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш муаммоси либерализм, коммунитаризм, постмодернист тафаккур доирасида мултидисиплинер ёндашув асосида таҳлил қилиниб фаоллик тушунчасининг генезиси ва структуравий таркиби сиёсий субъективлик билан ўзоро диалектик боғлиқлиги очиб берилган;
Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсий фаоллигини оширишга доир стратегик ислоҳотлар фалсафий таҳлили асосида ёшларнинг сиёсий иштирокини кучайтиришга хизмат қилувчи стратегик императивлар жамиятда ижтимоий фаолликни мустаҳкамловчи атрибут эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ёшларда фуқаролик позициясини шакллантиришга доир ишлаб чиқилган ижтимоий-фалсафий таклифлар асосида:
сиёсий фаоллик феномени мултидисиплинер ёндашув асосида таҳлил қилиниб, сиёсий субъективлик тушунчаси аксиологик ва аксиопрагматик жиҳатлар билан узвий боғлиқлигига доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида 2024-йил 15-ноябрдаги 46-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар ташкилотлари сиёсий қаноти фаолияти тажрибаларини миллий даражада қўллаш ва бу жараёнда асосий эътибор ҳарбий-ватанпарварлик масалаларига эътибор қаратилишини очиб беришга хизмат қилган;
хорижий давлатларда фаолият юритаётган ёшлар сиёсий ташкилотларининг институционал моделлари ижтимоий-фалсафий мезонларига доир хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Аслида қандай?” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон Телерадиоканали” Давлат Муассасасининг 2024 –йил 22-октябрдаги 01-44-334-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар орқали узатилган дастурлар доирасида ҳам ёшлар сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган тарғибот ишлари амалга оширишга ҳамда ёшлар сиёсий иштирокини кучайтиришга хизмат қилган;
ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш муаммоси либерализм, коммунитаризм, постмодернист тафаккур доирасида мултидисиплинер ёндашувларига доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида 2024-йил 15-ноябрдаги 46-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар ташкилотлари сиёсий қаноти фаолияти тажрибаларини миллий даражада қўллаш ва бу жараёнда асосий эътибор ҳарбий-ватанпарварлик масалаларига эътибор қаратилишини очиб беришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсий фаоллигини оширишга доир стратегик ислоҳотлар фалсафий таҳлили асосида ёшларнинг сиёсий иштирокини кучайтиришга хизмат қилувчи стратегик императивларни риводжлантиришга оид хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Аслида қандай?” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон Телерадиоканали” Давлат Муассасасининг 2024 –йил 22-октябрдаги 01-44-334-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар орқали узатилган дастурлар доирасида ҳам ёшлар сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган тарғибот ишлари амалга оширишга ҳамда ёшлар сиёсий иштирокини кучайтиришга хизмат қилган.