Бекбаев Рауф Рустамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): «Шарқ ва Ғарб фалсафаси тарихида анъана ва анъанавийлик феномени» 09.00.03 – «Фалсафа тарихи».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Fal259.
Илмий маслаҳатчи: Саидова Камола Усканбаевна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Рузматова Гулноз Мирахраровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қодиров Анвар Қаҳҳорович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норов Тожи Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарқ ва Ғарб фалсафаси тарихида «анъана» ва «анъанавийлик» феноменининг фалсафий-тарихий эволюцияси асосий векторларининг Янги Ўзбекистон тараққиёти учун аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
«анъана » фалсафа тарихида ва ижтимоий-маданий амалиётнинг турли соҳаларида намоён бўлувчи кўп қиррали комплекс феномен сифатида Шарқ ва Ғарб маданиятларининг серҳосил мулоқоти учун фундаментал базалиги, Янги Ўзбекистоннинг маданиятлараро алоқаларини маънавий ворисийлик, дахлдорлик ва анъаналар синергияси тамойилларига асосан амалга оширишга конструктив платформалиги очиб берилган; 
«анъана» ва «анъанавийлик» феномени Янги Ўзбекистонда самарали ижтимоий, маданиятлараро, таълим ва динлараро интеграцияни яратиш ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашда маданий-тарихий ва феноменологик-геменевтик структура сифатида методологик асослиги фалсафий-компаративистик ёндашувнинг инструментарийси (эквивалентлик, аналогия, параллеллик, типологизация) нуқтаи назардан аниқланган; 
Янги Ўзбекистон ёш авлод вакилларида маънавий-ахлоқий қадриятларини ривожлантиришнинг динамик ресурси сифатида маданий идентикликни сақлаб миллий қадриятлар ва замонавий давр тенденцияларини бирлаштирувчи маданиятлараро компетенцияни шакллантиришда «анъана» ва «анъанавийлик» феноменининг функционал пойдеворлиги аниқланган;
глобализация ва замонавий трансформациялар шароитида Янги Ўзбекистоннинг барқарор маънавий-маданий тараққиётида ижтимоий янгиланиш ва маданий-аксиологик ворисийликни уйғунлаштиришда «анъана» феноменининг тузилмавий механизм сифатидаги «анъана» ва модернизациядаги интеграцион жараёнларни стратегик амалий аҳамияти асосланган;
Янги Ўзбекистоннинг тадрижий тараққиётида маданий идентикликнинг бир қисми бўлган «анъана» феномени математик модел асосида маданий тараққиётнинг тадқиқи ҳамда истиқболлари тенденсиялари «анъана» ва замонавийликнинг интеграциялашув даражасига боғлиқлиги тузилмавий динамика нуқтаи назардан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Шарқ ва Ғарб фалсафаси тарихида «анъана» ва «анъанавийлик» феноменининг фалсафий-тарихий эволюциясининг асосий векторлари ва унинг Янги Ўзбекистон тараққиётидаги аҳамиятини тадқиқ этиш натижаларида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
«анъана» фалсафа тарихида ва ижтимоий-маданий амалиётнинг турли соҳаларида намоён бўлувчи кўп қиррали комплекс феномен сифатида Шарқ ва Ғарб маданиятларининг серҳосил мулоқоти учун фундаментал базалиги, Янги Ўзбекистоннинг маданиятлараро алоқаларини маънавий ворисийлик, дахлдорлик ва анъаналар синергияси тамойилларига асосан амалга оширишга конструктив платформалигига оид илмий хулосадан «Шарқ ва Ғарб фалсафаси тарихи» фанидан дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 03.10.2024-йилдаги 4/17-04-04-02/2252-сон маълумотномаси). Натижада, дарсликнинг илмий-услубий асосини ва ўқув мазмунини компаративистик ва маданиятлараро ёндашувлар ҳамда анъанавийликнинг категориал аппаратини киритиш орқали такомиллаштиришга, шунингдек, фалсафий тафаккурга динамик тизим сифатида яхлит қарашни шакллантиришга хизмат қилган;
«анъана» ва «анъанавийлик» феномени Янги Ўзбекистонда самарали ижтимоий, маданиятлараро, таълим ва динлараро интеграцияни яратиш ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашда маданий-тарихий ва феноменологик-геменевтик структура сифатида методологик асослиги фалсафий-компаративистик ёндашувнинг инструментарийси (эквивалентлик, аналогия, параллеллик, типологизация) нуқтаи назардан аниқланганлигига оид хулоса Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятида конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари, шунингдек, маданий-маърифий ишларни ташкил этишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024-йил 18-октябрдаги 14-07-1209-сон маълумотномаси). Натижада, ўтказилаётган тадбирларнинг мазмуний ва консептуал даражасини оширишга, хорижий мамлакатлар ва ватандошлар билан алоқаларни йўлга қўйишда комплекс ғоявий-назарий платформани ривожлантиришга, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг очиқ давлат сифатидаги имиджини тарғиб қилишга қаратилган маданий ташаббусларда академик иштирокни кенгайтиришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон ёш авлод вакилларида маънавий-ахлоқий қадриятларини ривожлантиришнинг динамик ресурси сифатида маданий идентикликни сақлаб миллий қадриятлар ва замонавий давр тенденцияларини бирлаштирувчи маданиятлараро компетенцияни шакллантиришда «анъана» ва «анъанавийлик» феноменининг функционал пойдеворлигига оид хулоса Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 08.10.2024-йилдаги Но4-13-21-5282-сон маълумотномаси). Натижада, агентлик томонидан таълим муассасалари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, анъаналарни шахсий ва фуқаролик юксалиши учун манба сифатида идрок этиш орқали ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий савияси ва танқидий тафаккурини юксалтиришга хизмат қилган;
глобализация ва замонавий трансформациялар шароитида Янги Ўзбекистоннинг барқарор маънавий-маданий тараққиётида ижтимоий янгиланиш ва маданий-аксиологик ворисийликни уйғунлаштиришда «анъана» феноменининг тузилмавий механизм сифатидаги «анъана» ва модернизациядаги интеграцион жараёнларни стратегик амалий аҳамиятига оид хулосадан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 04.10.2024-йилдаги 10/104-сон маълумотномаси). Натижада, турли маданият вакиллари ўртасида ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳини мустаҳкамлаш орқали республика аҳолиси ўртасида маънавий-маърифий ишларни такомиллаштиришга, анъана феномени асосида миллатлараро ва конфессиялараро мулоқотнинг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистоннинг тадрижий тараққиётида маданий идентикликнинг бир қисми бўлган «анъана» феномени математик модел асосида маданий тараққиётнинг тадқиқи ҳамда истиқболлари тенденсиялари «анъана» ва замонавийликнинг интеграциялашув даражасига боғлиқлиги тузилмавий динамика нуқтаи назардан очиб берилганлигига оид хулосадан “Ўзбекистон” телерадиоканалида телекўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган («Ўзбекистон телерадиоканали» давлат муассасасининг 2024-йил 23-октябрдаги 01-30-1135-сон маълумотномаси). Натижада «Тарихий масала» ва «Этно» телекўрсатувлар ссенарийларининг илмий-фалсафий мазмунини ошириш, маданий меросни асраш ва жамиятни уйғун ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини сифатли ёритиш, томошабинларда анъаналарга онгли муносабатни ҳозирги замон контекстида шакллантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish