Мухамедова Шахноза Юсуфжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Семизлик мавжуд беморларда одонтоген флегмоналарни даволаш тактикасини такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2022.2.PhD/Tib2844.
Илмий раҳбар: Ганиев Абдуаваз Абдулахатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шукпаров Асилбек Баядилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоқистон Республикаси). 
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тибиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: семизлик мавжуд беморларда одонтоген флегмоналарни даволаш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
семизлик мавжуд бўлган одонтоген флегмонали беморларда таклиф қилинган даволаш усули натижасида эндоген интоксикация хуружлари частотаси пасайиши, микроб флорасининг спектри Staphylococcus epidermidis 10,33%гача, Staphylococcus aureus 9,64 %гача, Streptococcus rp. А 2,33%гача, Pseudomonas aureginosa 3,21% гача камайиши исботланган;
периферик кондаги лейкоцитоз курсаткичи мурожаат вактидан семизлик мавжуд бўлган одонтоген флегмонали беморларда таклиф қилинган усул натижасида 1,5 баробар пасайиб, тўқималарнинг гипоксиясини нормаллаштириши муваффақиятли даволашга эришиши исботланган;
семизлик мавжуд беморларда даволашдан сўнг жарроҳлик кесмани тозалиги ва эпителизация жараёнининг ўртача кўрсаткичи яхшиланиш томонга ўзгариб, гистограммаларда коллаген толаларининг гомогенлашуви ва 2,65±0,45%  миқдорда плазма ҳужайра элементлари пайдо бўлганлиги туфайли, жараёнларнинг тезлашиши исботланган;
ишлаб чиқилган даволаш-диагностика алгоритми семизлик мавжуд одонтоген флегмонали беморларда тана массаси индексини ва яра юзаси микрофлорасининг ҳолатини нормалаштиришга, таклиф қилинган усулининг 92,4% фоиз клиник самарадорлигини исботлаган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Семизлик мавжуд беморларда одонтоген флегмоналарни даволаш тактикасини такомиллаштириш ва жаррохлик амалиётидан кейинги асоратларни олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  2024 йил 8 июл 2-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: семизлик мавжуд бўлган одонтоген флегмонали беморларда таклиф қилинган даволаш усули натижасида эндоген интоксикация хуружлари частотаси пасайиши, микроб флорасининг спектри Staphylococcus epidermidis 10,33%гача, Staphylococcus aureus 9,64 %гача, Streptococcus rp. А 2,33%гача, Pseudomonas aureginosa 3,21% гача камайиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 01 майда 04-з/9 сон билан тасдиқланган “ Семизлик фонида одонтоген флегмонани очишдан кейинги жаррохлик сохасини даволаш усуллари”номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф  Тошкент шаҳридаги 7 шаҳар клиник касалхонаси бўйича 2023 йил 04 мартдаги №21   ва Тошкент давлат стоматология институти катталар юз-жағ жаррохлиги бўлими бўйича 2023 йил 18 мартдаги №19/1буйруқлари билан амалиёт фаолиятига жорий қилинди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 08 июлдаги 2-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ушбу илмий тадқиқот доирасида қуйидаги натижаларга эришилди: семизлик мавжуд беморларни комплекс даволашда асоратлар хавфини камайтириш ва даволаниш жараёнини тезлаштириш, юз  флегмоналаридан кейин юзага келадиган кайталаниш ва сурункали жараённинг олдини олиш имкони берди.  Иқтисодий самарадорлик: олинган маълумотлар юз-жағ жарроҳлиги бўлимида одонтоген флегмоналарни даволашда ҳар бир бемор учун касалхонада ётиш муддати 3 кунга қисқарганлигини кўрсатди. Бу бюджет маблағларининг иқтисодий самарадорлигини 50% га таъминлади.
иккинчи илмий янгилик: периферик кондаги лейкоцитоз курсаткичи мурожаат вактидан қулланилган усул натижасида семизлик мавжуд бўлган одонтоген флегмонали беморларда 1,5 баробар пасайиб, тўқималарнинг гипоксиясини нормаллаштириши муваффақиятли даволашга эришиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 01 майда 04-з/9 сон билан тасдиқланган “ Семизлик фонида одонтоген флегмонани очишдан кейинги жаррохлик сохасини даволаш усуллари”номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф  Тошкент шаҳридаги 7 шаҳар клиник касалхонаси бўйича 2023 йил 04 мартдаги №21   ва Тошкент давлат стоматология институти катталар юз-жағ жаррохлиги бўлими бўйича 2023 йил 18 мартдаги №19/1буйруқлари билан амалиёт фаолиятига жорий қилинди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 08 июлдаги 2-сонли хулосаси).Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот ишнинг натижалари операциядан кейинги асоратларни камайтириш имконини, беморни тез реабилитатсия қилиш, меҳнат қобилиятини ва ҳаёт сифатининг яхшиланишига ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлик: олинган маълумотлар юз-жағ жарроҳлиги бўлимида одонтоген флегмоналарни даволашда ҳар бир бемор учун касалхонада ётиш муддати ўртача 2,8 кунга қисқарганлигини кўрсатди. Бу бюджет маблағларининг иқтисодий самарадорлигини 1278500 сумгача камайишини таъминлади.
учинчи илмий янгилик: семизлик мавжуд беморларда жарроҳлик кесмани тозалиги ва эпителизация жараёнининг ўртача кўрсаткичи яхшиланиш томонга ўзгариб, гистограммаларда коллаген толаларининг гомогенлашуви ва 2,65±0,45%  миқдорда плазма ҳужайра элементлари пайдо бўлганлиги туфайли, жараёнларнинг тезлашиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 01майда 04-з/9 сон билан тасдиқланган “ Семизлик фонида одонтоген флегмонани очишдан кейинги жаррохлик сохасини даволаш усуллари”номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф  Тошкент шаҳридаги 7- шаҳар клиник касалхонаси бўйича 2023 йил 04 мартдаги №21   ва Тошкент давлат стоматология институти катталар юз-жағ жаррохлиги бўлими бўйича 2023 йил 18 мартдаги №19/1буйруқлари билан амалиёт фаолиятига жорий қилинди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 08 июлдаги 2-сонли хулосаси).Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тадбиқ натижасида беморларнинг қўшимча даволаш билан боғлиқ бўлган ноқулайликларни бартараф этилди. Иқтисодий самарадорлик: анъанавий даволаш усули учун сарфланадиган харажатлар, ушбу анъанавий даволаш усулларига хос бўлган, яллиғланиш рецидивлар кўринишида юзага келувчи асоратларни даволашга сарфланадиган маблағнинг тўлиқ тан нархининг ўртача арифметик қиймати бўйича амалга оширилди. Шунингдек, таклиф қилинган усулни қўллаш юз жағ флегмоналарни семизлик фонида даволаш муддатини ўртача 2,8 ётоқ кунига қисқартиради ҳамда камида 1278000 сўм тежалишига олиб келди.
тўртинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган даволаш-диагностика алгоритми семизлик мавжуд одонтоген флегмонали беморларда тана массаси индексини ва яра юзаси микрофлорасининг ҳолатини нормалаштиришга, таклиф қилинган усулининг 92,4% фоиз клиник самарадорлигини исботлаганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 01 майда 04-з/9 сон билан тасдиқланган “ Семизлик фонида одонтоген флегмонани очишдан кейинги жаррохлик сохасини даволаш усуллари”номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф  Тошкент шаҳридаги 7 шаҳар клиник касалхонаси бўйича 2023 йил 04 мартдаги №21   ва Тошкент давлат стоматология институти катталар юз-жағ жаррохлиги бўлими бўйича 2023 йил 18 мартдаги №19/1буйруқлари билан амалиёт фаолиятига жорий қилинди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 08 июлдаги 2-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: татбиқ натижасида даволаниш муддати қисқарди, анъанавий даволаш усулларига хос бўлган асоратларни олди олинди, қўшимча даволаш билан боғлиқ бўлган ноқулайликлар бартараф этилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф қилинган усулни қўллаш юз -жағ флегмоналарни семизлик фонида даволаш муддатини ўртача 2,8 ётоқ кунига қисқартиради ҳамда камида 1278000 сўм тежалишига олиб келди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish