Тўхтаев Ботир Умирзақовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Очиқ бурчакли глаукомани лазер усуллари билан даволашнинг қиёсий таҳлиллари» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2239.
Илмий раҳбар: Юсупов Амин Абдуазизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01.
Расмий оппонентлар: Мухамадеев Тимур Рафаэльевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Набиев Абдували Мирзалиевич, тиббиёт фанлари доктори
Етакчи ташкилот: Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бирламчи очиқ бурчакли глаукома билан оғриган беморларда 532 нм, 577 нм ва 810 нм тўлқин узунлигига эга лазерлар ёрдамида бажарилган трабекулопластика амалиётининг даволаш самарадорлигини таққослаш орқали оптимал даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадқиқот доирасида СЛТ жаррохликидан кейин узоқ муддатли кузатув даврида энг юқори клиник самарадорлиги бирламчи очик бурчакли глаукомада олдинги камера бурчагида III ва IV пигментация даражасида булиши асосланган;
бирламчи очик бурчакли глаукомада олдинги камера бурчагида I ва II пигментация даражасида 577 nm микроимпульсли трабекулопластика ва олдинги камера бурчагини III ва IV пигментация даражасида 810 nm лазерни қўллашнинг клиник фукционал мезонлари аникланган;
трабекулопластика амалиётини ўтказиш учун беморларни ажратиш индикаторлари қайта кўриб чиқилди ва клиник-диагностик мезонлар асосида танлов алгоритми таклиф этилди, бу эса беморларга индивидуал ёндашувни асосланган;
бирламчи очиқ бурчакли глаукомани даволашда лазерли трабекулопластиканинг самарали клиник мезонлари олдинги камера бурчагини пигментация даражасига таяниб, ишлаб чикилган ва уларни амалиётга жорий этиш имкониятлари илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Очиқ бурчакли глаукома билан оғриган беморларни даволаш, юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш ва даволаш чора - тадбирларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 24 ноябрдаги 09/22-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: тадқиқот доирасида СЛТ жаррохликидан кейин узоқ муддатли кузатув даврида энг юқори клиник самарадорлиги бирламчи очик бурчакли глаукомада олдинги камера бурчагида III ва IV пигментация даражасида булиши асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар “Лазерли трабекулопластика жарроҳлик амалиётининг клиник самарадорлиги” (Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги эксперт кенгашининг 2024-йил 29-майдаги №10 сон баённомаси билан тасдиқланган) ва “Микроимпулсли транссклерал циклофотокоагуляция жарроҳлик амалиётининг клиник самарадорлиги” (Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги эксперт кенгашининг 2024-йил 29-майдаги №10 сон баённомаси билан тасдиқланган) номланган методик тавсиялар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан РИКМИАТМ Жиззах филиалига (2024-йил 7 ийиндаги 47 У сонли буйруқ) ва РИКМИАТМ Қашқадарё филиалига (2024-йил 10 ийиндаги 36 У сонли буйруқ) билан амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: глаукома касаллигигинг III ва IV пигментация даражасига бўлган беморларда тўлқин узунлиги 532 nm лазер ёрдамида бажарилгин трабекулопластиканинг узоқ муддатли самарадорлиги тасдиқланди. Мазкур усулдан амалиётда кенг фойдаланиш орқали соғлиқни сақлаш тизими харажатларини қисқартириш, қайта-қайта жарроҳлик амалиётларининг камайтириш ва офтальмологик хизмат сифатини ошириш мумкин бўлади, ўз навбатида аҳолининг меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга кўмаклашади. Иқтисодий самарадорлиги: тўлқин узунлиги 532 nm лазер ёрдамида бажарилган трабекулопластиканинг глаукоманинг III ва IV пигментация даражасида юқори самарадорлиги муолажани қайта амалга оширишни камайтиради. Хулоса: ушбу усулнинг узоқ муддатли самараси туфайли консерватив усулда даволанишга эҳтиёжни камайтиради, натижада беморларнинг харажатларини сезиларли даражада камайтиради. Ногиронликнинг камайиши меҳнатга лаёқатли аҳоли сонини оширади, натижа меҳнат бозори ва иқтисодиётига ижобий таъсир этади.
иккинчи илмий янгилик: бирламчи очик бурчакли глаукомада олдинги камера бурчагида I ва II пигментация даражасида 577 nm микроимпульсли трабекулопластика ва олдинги камера бурчагини III ва IV пигментация даражасида 810 nm лазерни қўллашнинг клиник фукционал мезонлари аникланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар “Лазерли трабекулопластика жарроҳлик амалиётининг клиник самарадорлиги” (Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги эксперт кенгашининг 2024-йил 29-майдаги №10 сон баённомаси билан тасдиқланган) ва “Микроимпулсли транссклерал циклофотокоагуляция жарроҳлик амалиётининг клиник самарадорлиги” (Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги эксперт кенгашининг 2024-йил 29-майдаги №10 сон баённомаси билан тасдиқланган) номланган методик тавсиялар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан РИКМИАТМ Жиззах филиалига (2024-йил 7 ийиндаги 47 У сонли буйруқ) ва РИКМИАТМ Қашқадарё филиалига (2024-йил 10 ийиндаги 36 У сонли буйруқ) билан амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: очиқ бурчакли глаукоманинг пигментация даражаларига қараб лазер турларини танлаш (577 nm ва 810 nm) микроимпульсли трабекулопластикада офтальмология амалиётида индивидуал ёндашувни жорий этиш имкониятини яратди, натижада ҳар бир бемор учун юқори самарали муолажа турини танлаш имконини беради, бу ҳолат даволаш натижаларининг самарадорлигини оширди. Иқтисодий самарадорлиги: глаукома касаллигининг пигментация даражасига қараб микроимпульсли трабекулопластикада тўлқин узунлиги фарқли бўлган (I–II даражада 577 nm, III–IV даражада 810 nm) лазер турларини мақсадли қўллаш орқали муолажа самарадорлиги оширади ва қайта аралашув эҳтиёжи камаяди. Хулоса: ушбу натижа тиббиёт муассасалари учун харажатларни оптималлаштиришга, тиббий ресурсларни мақсадли тақсимлашга ва даволаш ҳаражатларини қисқартиришга имкон беради.
учинчи илмий янгилик: трабекулопластика амалиётини ўтказиш учун беморларни ажратиш индикаторлари қайта кўриб чиқилди ва клиник-диагностик мезонлар асосида танлов алгоритми таклиф этилди, бу эса беморларга индивидуал ёндашувни асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар “Лазерли трабекулопластика жарроҳлик амалиётининг клиник самарадорлиги” (Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги эксперт кенгашининг 2024-йил 29-майдаги №10 сон баённомаси билан тасдиқланган) ва “Микроимпулсли транссклерал циклофотокоагуляция жарроҳлик амалиётининг клиник самарадорлиги” (Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги эксперт кенгашининг 2024-йил 29-майдаги №10 сон баённомаси билан тасдиқланган) номланган методик тавсиялар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан РИКМИАТМ Жиззах филиалига (2024-йил 7 ийиндаги 47 У сонли буйруқ) ва РИКМИАТМ Қашқадарё филиалига (2024-йил 10 ийиндаги 36 У сонли буйруқ) билан амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: глаукома касаллигини даволашда трабекулопластика амалиётини амалга ошириш учун беморларни танлаш индикаторларининг қайта шакиллантириш ва клиника диагностик мезонлар заминида танлов усулларини таклиф этилиши тиббиёт амалиётида индивидуал ёндашувларни таъминлаш имкониятини юзага келтиради. Шахсийлаштирилган тиббий ёндошувни жорий этилиши замонавий тиббиётнинг асосий вазифаларидан биридир, унинг жорий қилиниши тиббий хизмат сифати ва аҳолининг ишончини янада оширади. Иқтисодий самарадорлиги: глаукома билан оғриган беморларга нисбатан индивидуал ёндашув орқали улар учун зарур ва самарали муолажалар тавсия этилади, натижада дори-дармон, диагностика ва диспансер кузатув харажатларини камайтиради. Хулоса: ижобий муолажа натижасида беморнинг меҳнат қобилияти қайта тикланади ва ижтимоий нафақа ва реабилитация харажатлари сезиларли даражада камаяди.
тўртинчи илмий янгилик: бирламчи очиқ бурчакли глаукомани даволашда лазерли трабекулопластиканинг самарали клиник мезонлари олдинги камера бурчагини пигментация даражасига таяниб, ишлаб чикилган ва уларни амалиётга жорий этиш имкониятлари илмий асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар “Лазерли трабекулопластика жарроҳлик амалиётининг клиник самарадорлиги” (Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги эксперт кенгашининг 2024-йил 29-майдаги №10 сон баённомаси билан тасдиқланган) ва “Микроимпулсли транссклерал циклофотокоагуляция жарроҳлик амалиётининг клиник самарадорлиги” (Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги эксперт кенгашининг 2024-йил 29-майдаги №10 сон баённомаси билан тасдиқланган) номланган методик тавсиялар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан РИКМИАТМ Жиззах филиалига (2024-йил 7 ийиндаги 47 У сонли буйруқ) ва РИКМИАТМ Қашқадарё филиалига (2024-йил 10 ийиндаги 36 У сонли буйруқ) билан амалиётига жорий этилди.. Ижтимоий самарадорлиги: очиқ бурчакли глаукома касаллигини даволашда лазерли трабекулопластика учун натижадор клиник мезонларнинг ишлаб чиқилиши ва уларнинг клиник амалиётга жорий этишнинг илмий асосланиши офтальмологик амалиётда далилларга асосланган ва шахсийлаштирилган ёндашувларни таъминлайди. Ушбу мезонлар заминида беморларга натижадор муолажалар белгиланади, бу эса муолажа самарадорлигини яхшилайди, натижада кераксиз амалиётлар сони камаяди. Иқтисодий самарадорлиги: трабекулопластика амалиётига тавсия этилиши натижасида тиббий харажатлари камаяди. Хулоса: даволаш самарадорлигининг яхшиланиши орқали беморлар меҳнатга лаёқатлилигини сақланади, ногиронлик даражаси камаяди, натижади давлат бюджетига бўладиган ижтимоий нафақалар, реабилитация харажатларини камайтириш имкониятини яратади.