Ғофуров Нуриддин Тожимирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари) ихтисослиги бўйича тайёрланган “Тукли уруғлик чигит сифатини сақлаб қоладиган такомиллаштирилган бункер таъминлагич қурилмасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4915
Илмий раҳбар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети , DSc.03/04.10.2025.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Саримсақов Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Абдулхаевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Тукли уруғлик чигит учун бункер-дозалагич қурилмасини такомиллаштирилган конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш асосида уруғлик чигитнинг сифат кўрсаткичларини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тукли уруғлик чигитни юқори аниқликда, узлюксиз ва бир меъёрда дозалаш имконини берувчи такомиллаштирилган бункер-дозатор қурилмасининг янги конструктив схемаси ишлаб чиқилган;
дозалаш жараёнида юзага келадиган тиқилиш ва зичланиш ҳолатларини бартараф этиш учун бункернинг пастки қисми қўзғалувчи девор билан жиҳозланган ҳамда чигит оқимини барқарорлаштирувчи йўналтиргичлар конструктив жиҳатдан такомиллаштирилган;
дозаторнинг асосий ишчи органи сифатида аррачали цилиндрнинг тиш профили турли вариантларда ўрганилиб, мақбул геометрия асосида янги профил шакли танлаб олинган;
назарий тадқиқотлар ва режали экспериментлар натижалари асосида уруғлик чигитни белгиланган меъёр асосида таъминлаб берувчи бункер дозатор конструкцияси ишлаб чиқилган ва параметрлари асосланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
аррачали цилиндр тиши профилининг шаклини чигитни илаштириб кетиш самараси ва чигитнинг механик шикастланишига таъсири ўрганилган, тўрт хил тишли профилдаги цилиндрлар орасида тўғри бурчакли трапеция шаклидаги тишли цилиндр авзалликка эгалиги, яъни чигитни илаштириб кетиш самараси юқори ҳамда чигитни механик шикастланишини энг кам миқдорда эканлиги аниқланган;
аррачали цилиндр тиши билан ростланувчи девор орасидаги масофа 15 мм, цилиндр тишларининг чигит тароғидан чиқиш баландлиги 12 мм ва аррачали цилиндрнинг айланиш тезлиги 32 мин-1 ҳолатида ростланганида дозаторнинг иш унумдорлиги 4000 кг/соатни ташкил этиб, дозатордан чигит бир текис узатилиши таъминланган;
такомилаштирилган конструксияли бункер-дозатор қурилмасини технологик иш жараёнида амалдаги бункер-дозаторини иш жараёнидагига нисбатан тукли уруғлик чигитни белгиланган 4000 кг/соат иш унумдорлигида бир текисда узатиб, уруғлик чигитнинг механик шикастланиши 0,33 фоизга камайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бункер-дозаторнинг такомиллаштирилган дозалаш механизмининг конструксиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
такомиллаштирилган бункер-дозатор қурилмаси Наманган вилояти Чуст тумани “НТ Чуст ғалла кластер” МЧЖ Чуст пахта тозалаш маскани уруғлик чигит тайёрлаш бўлимига жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2025-йил 22-апрелдаги № 03/25-859 сонли маълумотномаси). Натижада, уруғлик чигитларни асоссиз йўқотишларини 0,05 фоизга камайтиришга эришилган ҳамда корхонада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 108046 минг (бир юз саккиз миллион қирқ олти минг) сўмни ташкил қилган.
Қўзғалувчи девор билан жиҳозланган бункер ҳамда чигит оқимини барқарорлаштирувчи йўналтиргичларнинг такомиллаштирилган конструксияси “НТ Чуст ғалла кластер” МЧЖ Чуст пахта тозалаш маскани уруғлик чигит тайёрлаш бўлимига жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2025-йил 22-апрелдаги № 03/25-859 сонли маълумотномаси). Натижада, уруғлик чигитларни механик шикастланишини 1-2 фоизга камайтиришга эришилган.