Абдурахимов Зохид Норматович
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳарбий хизматчиларнинг махсус поябзалини бутловчи материаллардан фойдаланиб тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш” 05.06.03 – “Тери, мўйна, пойабзал ва тери-галантерея буюмлар технологияси” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/4925
Илмий раҳбар: Максудова Умида Мирзарахимовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Нигматова Фотима Усмановна техника фанлари доктори, профессор; Мусаев Сайфулло Сафоевич техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё асосидаги юқори самарали бутловчи материаллардан фойдаланган ҳолда ҳарбий хизматчилар учун махсус изолятцияланган пойабзалнинг импорт ўрнини босувчи ассортиментини ва ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш, паст ҳарорат шароитида пойабзалнинг ҳимоя хусусиятларини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
оёқнинг ҳарорат топографиясини ва пойабзалнинг умумий иссиқлик қаршилигини таҳлил қилиш асосида талаблар назарий жиҳатдан асосланаган метеорологик шароитларнинг маълум кўрсаткичлари учун ишлатиладиган изоляция қилинган пойабзалларнинг конструкциялари такомиллаштирилган;
бешта пойабзал конструкциясининг юқори ва пастки қисмлари учун материаллар тўпламининг иссиқлик ўтказувчанлиги кўрсаткичлари бўйича оптимал компонентлар аниқланди ва пойабзалнинг минимал умумий иссиқлик қаршилигининг стандарт қиймати 0,24-0,33 м2 0C/Вт ўрнатилди, паст ҳароратларда пойабзал кийганда оёқнинг қулай ҳолатини таъминлаш такомиллаштирилган;
астар материалларининг иссиқлик ўтказувчанлик хусусиятларини експериментал тадқиқотлар асосида материаллар қалинлигининг иссиқлик ўтказувчанлик хусусиятларига таъсири аниқланди ва паст ҳарорат таъсиридан ҳимоя қилиш учун пойабзал материаллари пакетларини ишлаб чиқилган;
махсус этикларнинг конструкциялари ва ишлатилган материалларини таҳлил қилиш орқали пойабзал физиологик хусусиятлари, оёқнинг қулай нормал биомеханик кўрсаткичлари ишлаб чиқилди, шунингдек, республиканинг тоғли қорли ҳудудларида експериментал синовлар учун пойабзал дизайни такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Янги бутловчи материаллардан фойдаланган ҳолда паст ҳарорат шароитида фойдаланиш учун махсус пойабзалларни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш асосида:
пойабзалларни харид қилиш ва йиғиш ҳамда икки қаватли тагликни оёқ кийим устки қисмига тўғридан-тўғри қуйиш йўналишлари бўйича технологик регламент “GO‘ZAL BIZNES PLUS” корхонасининг ишлаб чиқаришга жорий қилинган (2024- йил 8-июлдаги "Uzcharmsanoat" уюшмасининг AC-7/1944 рақамли маълумотномаси). Натижада баланд қўнжли қишки этик конструкцияларига асосланган ҳолда, ҳарбий хизматчилар учун махсус пойабзал ишлаб чиқариш бўйича талаблар ва техник шартлар ишлаб чиқилган;
экспериментал тажриба натижаларига кўра, ишлаб чиқилган қишки махсус пойабзал конструкциялари ҳарбий хизматчилар учун пост кийими сифатида, шунингдек, паст ҳароратли ҳудудларда хизмат қилаётган суткалик наряд кийими сифатида моддий таъминот мейёри таркибига киритилган (Мудофаа вазирининг 2024 йил 11- июлдаги 505-сонли буйруғи). Натижада махсус пойабзал иссиқлик сақлаш кўрсаткичлари оширилиб, ҳомашё сарфи 15% гача камайтиришга эришилган ва махаллий корхоналарда ички ва ташқи бозорга йўналтирилган махсулотлар ишлаб чиқариш имкони яратилган.