Магдиева Марҳабо Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Уюшмаган хотун-қизлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/P1154.
Илмий раҳбар: Каршиева Дилафруз Суюновна, психология фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Жўраев Нурбек Садуллаевич, психология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: уюшмаган хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг психологик хусусиятларини ўрганиш ва ижтимоий фаолликни оширишга қаратилган амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уюшмаган хотин-қизларда ижтимоий фаолликни намоён бўлишига социал омилларнинг таъсирига кўра аёлларнинг “ўз устида ишлаш ва ўзлигини намоён қилиш”, “касбий шаклланиш”, “моддий ва маънавий рағбат”, “оиладаги ижтимоий мавқени мустаҳкамлаш”, “келажакни таъминлаш” билан боғлиқ эҳтиёжларини амалга оширишдаги ўзига хос қарашларига асосланиб, аёлларнинг “ижтимоий фаоллик ҳақидаги тасаввурлари”, “ижтимоий фаолликка ундовчи ва психологик тўсиқ бўлувчи омиллар”, “шахс хусусиятлари” билан боғлиқ дифференциал фарқларнинг мавжудлиги аниқланган;
уюшмаган хотин-қизлардаги ижтимоий фаолликни оширишда аёлларнинг янгиликка интилиш ҳиссини когнитив хусусиятлар негизида ижодкорликка йўналганликни мотивацион компонентга уйғун намоён бўлишига олиб келиши шахснинг ўзини баҳолаш даражасини барқарорлаштириши мумкинлиги туфайли ижодий фаолликнинг таъсири устувор ҳарактерга эга эканлиги аниқлаштирилган;
уюшмаган хотин-қизларнинг ўзини англаш даражаси аёллардаги вақтга нисбатан орентасия, ижтимоий мослашувчанлик, шахснинг ўзини қабул қилиши, билишга бўлган эҳтиёжнинг кучли ифодаланиши социал активликнинг когнитив, эмоционал-статусли, мотивацион компонентини устувор намоён бўлишини таъминлаганлиги боис ижтимоий фаолликни оширишда муҳим психологик детерминант эканлиги исботланган;
уюшмаган хотин-қизлардаги ижтимоий фаолликни оширишда муваффақиятга интилиш мотивациясининг устувор ҳарактерга эга эканлиги когнитив компонент таъсири асосида исботланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Уюшмаган хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг психологик хусусиятларини ўрганиш натижалари асосида:
уюшмаган хотин-қизларда ижтимоий фаолликни намоён бўлишига социал омилларнинг таъсирига кўра аёлларнинг “ўз устида ишлаш ва ўзлигини намоён қилиш”, “касбий шаклланиш”, “моддий ва маънавий рағбат”, “оиладаги ижтимоий мавқени мустаҳкамлаш”, “келажакни таъминлаш” билан боғлиқ эҳтиёжларини амалга оширишдаги ўзига хос қарашларига асосланиб, аёлларнинг “ижтимоий фаоллик ҳақидаги тасаввурлари”, “ижтимоий фаолликка ундовчи ва психологик тўсиқ бўлувчи омиллар”, “шахс хусусиятлари” билан боғлиқ диффференсиал фарқларнинг мавжудлиги аниқланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-320 сон буйруғига кўра “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 5-мартдаги ПМ-320а сон маълумотнома). Натижада уюшмаган хотин-қизларда ижтимоий фаолликни намоён бўлишига социал омилларнинг таъсирини аниқлаштирилган.
уюшмаган хотин-қизлардаги ижтимоий фаолликни оширишда аёлларнинг янгиликка интилиш ҳиссини когнитив хусусиятлар негизида ижодкорликка йўналганликни мотивацион компонентга уйғун намоён бўлишига олиб келиши шахснинг ўзини баҳолаш даражасини барқарорлаштириши мумкинлиги туфайли ижодий фаолликнинг таъсири устувор ҳарактерга эга эканлиги аниқлаштирилганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-320 сон буйруғига кўра “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 5-мартдаги ПМ-320а сон маълумотнома). Натижада уюшмаган хотин-қизлардаги ижтимоий фаолликни оширишда ижодий фаолликнинг аҳамиятини тадқиқ этиш имконияти яратилган.
уюшмаган хотин-қизларнинг ўзини англаш даражаси аёллардаги вақтга нисбатан орентасия, ижтимоий мослашувчанлик, шахснинг ўзини қабул қилиши, билишга бўлган эҳтиёжнинг кучли ифодаланиши социал активликнинг когнитив, эмоционал-статусли, мотивацион компонентини устувор намоён бўлишини таъминлаганлиги боис ижтимоий фаолликни оширишда муҳим психологик детерминант эканлиги исботланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-320 сон буйруғига кўра “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 5-мартдаги ПМ-320а сон маълумотнома). Натижада уюшмаган хотин-қизлардаги ижтимоий фаолликни оширишга ўзини-ўзи англашнинг таъсирини тадқиқ қилиш имконияти яратилган.
уюшмаган хотин-қизлардаги ижтимоий фаолликни оширишда муваффақиятга интилиш мотивациясининг устувор ҳарактерга эга эканлиги когнитив компонент таъсири асосида исботланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-320 сон буйруғига кўра “Умумий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 5-мартдаги ПМ-320а сон маълумотнома). Натижада уюшмаган хотин-қизлардаги ижтимоий фаолликни оширишда муваффақиятга интилиш мотивациясининг ўрнини аниқлаштириш имконияти яратилган.