Қаршиева Янглиш Абдували қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Аҳмад Яссавий ҳикматларининг талабалар маънавияти шаклланишига таъсири», 19.00.01 – Психология назарияси ва тарихи. Умумий психология. Шахс психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P836.
Илмий раҳбар: Холназарова Матлюба Холбўтаевна психология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори, профессор; Алимов Хўжакелди Мустафаевич, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аҳмад Яссавий ҳикматларининг талабалар маънавияти шаклланишидаги таъсирини тадқиқ этиш ва зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Аҳмад Яссавий ҳикматлари илк маротаба тадқиқ этилганлиги туфайли умумпсихологик нуқтаи назардан унинг маънавий, гуманистик ғоялари мазмуни ҳозирги замон кишиларининг руҳиятига таъсир этиш орқали комиллик хухусиятларини уйғотиш, ўзини-ўзи намоён этиши, таълим ва тарбия психология йўналишларида олиб борилганлиги, ўқиш фаолиятига боғлаб онг ва фаолият бирлиги, тарихий психологик тадқиқотларнинг обективлиги тамойили асосида таҳлил қилинган ҳамда ҳозирги давр учун маънавий аҳамияти очиб берилган.
Аҳмад Яссавий ҳикматларининг асосий йўналишларини тизимлаштиришда психологик жараёнлардан: ақлий интуиция, тафаккур, оламни теран идрок этиш, нутқни бошқариш, инсон руҳи ва онгини психологик юксалтириш, шахс йўналганлигига оид юксак психологик туйғулар ватанпарварлик, инсонпарварлик, фидоийлик, ҳақгўйлик, беғаразлилик, ҳамиятлилик, камтаринликни ривожлантириш, эҳтиёж билан нафсни фарқлаш, нафсни енгиш, иродавий сифатларни ўстириш каби сифатларга боғланган ҳолда Яссавий ҳикматлари мазмун моҳияти тизимлаштирилган.
Аҳмад Яссавий ҳикматлари таҳлил қилиш орқали тавба, гуноҳ, фақирлик, нафсга берилмаслик, диний-дунёвий илмларни ўрганиш ва миллий ва умуминсоний қадриятларни эгаллаш ҳамда ижтимоий – ахлоқий, ижтимоий-психологик муаммолар ечими инсоннинг гўзал фазилатларида деган ғоялари билан талабаларнинг маънавий ривожланишида диний-ирфоний, ижтимоий-ахлоқий, ижтимоий-психологик юксалтириши библиографик метод востасида далилланган.
психология йўналиши талабаларига «Аҳмад Яссавий ҳикматларининг маъно-мазмунини англатиш орқали илмий психологик кўникмаларини ривожлантириш, талаба шахсининг юксак маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш, унинг маънавий билимлар ривожи ортиши имкониятларини кўрсатиб беришига асосланиб, «Аҳмад Яссавий ҳикматларининг маънавий дунёси» номли ўқув машғулотини маърифат дарс соатига киритиш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Аҳмад Яссавий ҳикматларининг талабалар маънавияти шаклланишига таъсирини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Аҳмад Яссавий ҳикматлари илк маротаба тадқиқ этилганлиги туфайли умумпсихологик нуқтаи назардан унинг маънавий, гуманистик ғоялари мазмуни ҳозирги замон кишиларининг руҳиятига таъсир этиш орқали комиллик хухусиятларини уйғотиш, ўзини-ўзи намоён этиши, таълим ва тарбия психология йўналишларида олиб борилганлиги, ўқиш фаолиятига боғлаб онг ва фаолият бирлиги, тарихий психологик тадқиқотларнинг обективлиги тамойили асосида таҳлил қилинган ҳамда ҳозирги давр учун маънавий аҳамияти очиб берилганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-345 сон буйруғига кўра “Шахс психологияси” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-345а сон маълумотнома). Натижада бўлғуси психологларнинг Ўзбекистонда психология фанининг тараққиёти ҳақида билимларини такомиллаштиришга эришилган.
Аҳмад Яссавий ҳикматларининг асосий йўналишларини тизимлаштиришда психологик жараёнлардан: ақлий интуиция, тафаккур, оламни теран идрок этиш, нутқни бошқариш, инсон руҳи ва онгини психологик юксалтириш, шахс йўналганлигига оид юксак психологик туйғулар ватанпарварлик, инсонпарварлик, фидоийлик, ҳақгўйлик, беғаразлилик, ҳамиятлилик, камтаринликни ривожлантириш, эҳтиёж билан нафсни фарқлаш, нафсни енгиш, иродавий сифатларни ўстириш каби сифатларга боғланган ҳолда Яссавий ҳикматлари мазмун моҳияти тизимлаштирилганлигига оид илмий таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-345 сон буйруғига кўра “Шахс психологияси” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-345а сон маълумотнома). Мазкур илмий таклифларнинг жорий этилиши натижасида бўлғуси психологларнинг Ўзбекистонда психология фанининг ривожланишига оид билимларини бойитиш имконияти пайдо бўлган;
Аҳмад Яссавий ҳикматлари таҳлил қилинганда у ўзининг ахлоқий қарашларида инсоннинг гўзал фазилатларига диққат қаратади, тавба, гуноҳ, фақирлик, нафсга берилмаслик, диний-дунёвий илмларни ўрганиш ва миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳамда ижтимоий – ахлоқий, ижтимоий-психологик муаммолар ечими инсоннинг гўзал фазилатларида деган ғояни илгари суради. Ислом дини ақидаларига таянган ҳолда ижод қилган, ҳикматлари ҳам инсон ўзлигини англашга ундаган. Яссавий ижоди талабаларнинг маънавий ривожланишида диний-ирфоний, ижтимоий-ахлоқий, ижтимоий-психологик юксалтириши библиографик метод востасида далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-345 сон буйруғига кўра “Шахс психологияси” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-345а сон маълумотнома). Натижада бўлажак педагог-психолог мутахассисларни Аҳмад Яссавий ҳикматларининг мазмун-моҳияти англаш орқали ёшларнинг маънавий психологик дунёсини бойитиши ҳақидаги тасаввурлари кенгайтирилган;
психология йўналиши талабаларига Аҳмад Яссавий ҳикматларининг маъно-мазмунини англатиш орқали илмий психологик кўникмаларини ривожлантириш, талаба шахсининг юксак маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш, унинг маънавий билимлар ривожи ортиши имкониятларини кўрсатиб беришига асосланиб, «Аҳмад Яссавий ҳикматларининг маънавий дунёси» номли ўқув машғулотини маърифат дарс соатига киритиш зарурати исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-345 сон буйруғига кўра “Шахс психологияси” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-345а сон маълумотнома). Мазкур хулосанинг жорий этилиши натижасида «Маърифат» дарслари мазмуни такомиллаштирилган.