Даукеева Айдин Оралбаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғИ номи): «Талабаларда ўзига ишончи намоён бўлишининг психологик детерминантлари (Педагогик олий таЪлим муассасалар мисолида)», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/P122.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов  Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Шамсиев Октам Бахриддинович, психология фанлари доктори, профессор; Қабулов Қосимбой Пиржонович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларнинг ўзига ишонсҳи намоён бўлишнинг психологик детерминантларини аниқлаш ва зарур тавсийалар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ўзига ишончини ривожланиши шахсий, касбий, жамоавий, институционал, ижтимоий даражасини баҳолашда шахснинг ўз ўзига муносабати, ўзига ишонч, шахс йўналганлигининг  психологик хусусият негизида устувор намоён бўлишига асосланиб, эмоционал барқорорлик, когнитивлик омилларига бўглиқ эканлиги далилланган.
талабаларнинг ўзига ишонч ҳиссини ривожланиши шахснинг ўзини бошқариши, талабаларнинг ўзини эмоционал қабул қилиши ва ўзига ҳиссий муносабатини ёшга оид сифатларга боғлиқ равишда устувор намоён бўлишига асосланиб, динамик хусусиятга эга эканлиги асосланган.
талабаларда ўзига ишончининг психологик хусусиятлари иккинчи курсларда вазиятни тезкор баҳолаш, муаммоларни ҳал қилиш ва қарорлар қабул қилиш (вазиятли), тўртинчи курсларда ўз фаолияти, қарорлари ва натижаларини баҳолаш орқали ўзини англаш (ретроспектив), келажакдаги вазиятларни олдиндан баҳолаш (перспектив) сифатларининг устуворлигига асосланиб, шахсдаги рефлекция даражасига боғлиқ эканлиги далилланган.
педагогик таълим жараёнида ўзаро муносабатларидаги самимийлик, конструктив мулоқат кўникмасини барқарорлаштиришда ўзига ишончни кўрсатиб берувчи субектив омиллар ўзига ишонч, ўзини идора қилиш, ўзини қабул қилиш, ўзига муносабат ҳиссини (ўзига эмоционал муносабат), когнитив  (ўз ўзини тавсифлаш) хусусиятларни устуворлиги туфайли талабаларнинг ўзига ишончини ривожланиши психологик  хусусиятга эга эканлиги далилланган.
талабаларда ўзига ишончини ривожлантиришнинг психологик  модели шахсдаги рефлексив жараёнларни шаклланишига эришиш муҳимлиги туфайли “мустақиллик”, “ўзига йўналганлик” компонентларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  
Талабаларда ўзига ишончи намоён бўлишнинг психологик детерминантларини бўйича олинган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талабаларнинг ўзига ишончини ривожланиши шахсий, касбий, жамоавий, институционал, ижтимоий даражасини баҳолашда шахснинг ўз ўзига муносабати, ўзига ишонч, шахс йўналганлигининг психологик хусусият негизида устувор намоён бўлишига асосланиб, эмоционал барқорорлик, когнитивлик омилларига бўглиқ эканлиги далилланганлигига оид илмий маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йили 9-ноябрдаги 241-сон буйруғига асосан “Касб психологияси” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йили 13-ноябрдаги 241а сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг ўзига ишончини ривожланишига таъсир этувчи омиллар аниқлаштирилган;
талабаларнинг ўзига ишонч ҳиссини ривожланиши шахснинг ўзини бошқариши, талабаларнинг ўзини эмоционал қабул қилиши ва ўзига ҳиссий муносабатини ёшга оид сифатларга боғлиқ равишда устувор намоён бўлишига асосланиб, динамик хусусиятга эга эканлиги асосланганлигига оид илмий маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йили 9-ноябрдаги 241-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йили 13-ноябрдаги 241а сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг ўзига ишончини ривожланиши динамик хусусиятга эга эканлиги аниқлаштирилган;
талабаларда ўзига ишончининг  психологик  хусусиятлари иккинчи курсларда вазиятни тезкор баҳолаш, муаммоларни ҳал қилиш ва қарорлар қабул қилиш (вазиятли), тўртинчи курсларда ўз фаолияти, қарорлари ва натижаларини баҳолаш орқали ўзини англаш (ретроспектив), келажакдаги вазиятларни олдиндан баҳолаш (перспектив) сифатларининг устуворлигига асосланиб, шахсдаги рефлекция даражасига боғлиқ эканлиги далилланганлигига оид илмий маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги  Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йили 9-ноябрдаги 241-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган(Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йили 13-ноябрдаги 241а сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг ўзига ишончини ривожланишига шахсдаги рефлекция даражасига боғлиқ эканлиги аниқлаштирилган;
педагогик таълим жараёнида ўзаро муносабатларидаги самимийлик, конструктив мулоқат кўникмасини барқарорлаштиришда ўзига ишончни кўрсатиб берувчи субектив омиллар ўзига ишонч, ўзини идора қилиш, ўзини қабул қилиш, ўзига муносабат ҳиссини (ўзига эмоционал муносабат), когнитив  (ўз ўзини тавсифлаш) хусусиятларни устуворлиги туфайли талабаларнинг ўзига ишончини ривожланиши психологик хусусиятга эга эканлиги далилланганлигига оид илмий маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йили 9-ноябрдаги 241-сон буйруғига асосан “Мулоқот психологияси” модулига киритилган( Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йили 13-ноябрдаги 241а сон маълумотномаси). Натижа дапедагогик таълим жараёнида ўзаро муносабатларидаги детерминантлар аниқлаштирилган;
талабаларда ўзига ишончини ривожлантиришнинг психологик  модели шахсдаги рефлексив жараёнларни шаклланишига эришиш муҳимлиги туфайли “мустақиллик”, “ўзига йўналганлик” компонентларини киритиш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йили 9-ноябрдаги 241-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йили 13-ноябрдаги 241а сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ўзига ишончини намоён бўлишининг психологик  модели ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish