Дусанов Шухрат Абдиразаковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида иродавий сифатларни ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P907.
Илмий раҳбар: Якубова Гузал Асатуллаевна, психология фанлар доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Мингбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Ғофуров Азизбек Умаржонович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида иродавий сифатларни ривожлантиришнинг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш ва иродавий сифатларни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг иродавий сифатларини ривожланишида талабалардаги режалаштириш, мустақиллик, мослашувчанлик жиҳатларини чидамлилик, ташаббускорлик хусусиятларига интегратив намоён бўлишига асосланиб шахснинг ўз хулқ-атворини тартибга солишдаги дифференциал фарқлар психологик омил эканлиги исботланган.
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг иродавий сифатларини ривожланишида шахснинг мақсадга интилувчанлиги, ташаббускорлиги ва чидамлилиги эмосионал барқарорликни кучайтирганлиги туфайли таълим жараёнига боғлиқ ҳолда қатъиятлиликнинг устуворлиги аниқланган.
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида иродавий сифатларни ривожлантиришда талабалардаги қатъиятлилиги фаоллик ва ўзига ишончни, мослашувчанлик хусусияти эса ҳиссий ҳолатга таъсири туфайли шахс эмосионал соҳасини барқарорлаштириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги далилланган.
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида иродавий сифатларни ривожлантириш модели талабаларнинг мақсадга интилувчанлик, иродавий зўр бериш жиҳатларини стрессли вазиятларда устувор намоён бўлишига эришиш орқали “мотивасион” компонентни “психологик тайёргарлик”ка интеграсияси асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида иродавий сифатларни ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг иродавий сифатларини ривожланишида талабалардаги режалаштириш, мустақиллик, мослашувчанлик жиҳатларини чидамлилик, ташаббускорлик хусусиятларига интегратив намоён бўлишига асосланиб шахснинг ўз хулқ-атворини тартибга солишдаги дифференциал фарқлар психологик омил эканлиги исботланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-335 сон буйруғига кўра “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-335а сон маълумотнома). Натижада бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида иродавий сифатларни шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари аниқлаштирилган.
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг иродавий сифатларини ривожланишида шахснинг мақсадга интилувчанлиги, ташаббускорлиги ва чидамлилиги эмосионал барқарорликни кучайтирганлиги туфайли таълим жараёнига боғлиқ ҳолда қатъиятлиликнинг устуворлиги аниқланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-335 сон буйруғига кўра “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-335а сон маълумотнома). Натижада бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг иродавий сифатларини ривожланишидаги устувор жиҳатлари очиб берилган.
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида иродавий сифатларни ривожлантиришда талабалардаги қатъиятлилиги фаоллик ва ўзига ишончни, мослашувчанлик хусусияти эса ҳиссий ҳолатга таъсири туфайли шахс эмосионал соҳасини барқарорлаштириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги далилланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-335 сон буйруғига кўра “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-335а сон маълумотнома). Натижада бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида иродавий сифатларни ривожлантиришда шахс эмосионал соҳасини барқарорлаштиришнинг таъсири очиб берилган.
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида иродавий сифатларни ривожлантириш модели талабаларнинг мақсадга интилувчанлик, иродавий зўр бериш жиҳатларини стрессли вазиятларда устувор намоён бўлишига эришиш орқали “мотивасион” компонентни “психологик тайёргарлик”ка интеграсияси асосида такомиллаштирилган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-335 сон буйруғига кўра “Психокоррексия” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-335а сон маълумотнома). Натижадаталабаларда иродавий сифатларни шаклланишига мўлжалланган психологик тренинг дастурларини ишлаб чиқилган.