Ҳамраев Бобур Янгибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт таълим муассасаларини молиявий тизимини такомиллаштириш (модернизация) асосида спортчилар тайёрлашнинг янги методологиясини яратиш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, 13.00.07 – Таълимда менежмент (жисмоний тарбия ва спорт таълими йўналиши). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped9669.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбарлар: Маткаримов Рашид Машарипович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Набиуллин Ришат Хисматулович иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор. 
Расмий оппонентлар Алламуратов Шухратулла Иноятович биология фанлари доктори, профессор, Икрамов Мурад Акрамович иқтисодиёт фанлари доктори, пофессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт таълим муассасаларини молиявий тизимини такомиллаштириш асосида спортчилар тайёрлашнинг янги методологиясини яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги мусобақаларнинг ҳудудий ва финал босқичларини ташкил этиш ҳамда спортчилар иштироки учун транспорт, яшаш, овқатланиш харажатлари ва совғаларни, шунингдек маҳаллаларга спорт инвентарларини етказиб бериш тизимини ишлаб чиқиш ҳисобига умумтаълим мактаблари, олий ва профессионал таълим тизимида ўқувчи, талабалар ҳамда турли нозологияси бор шахслар билан ишлаш орқали республикада оммавий спортни ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовларидан мақсадли фойдаланиш учун умумтаълим мактаблари, олий ва профессионал таълим муассасаларида ўқувчи-талабалар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини (ёш, жинс, жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича мувофиқликда қўллаш) танлаб ёʻналтиришдан мақсадли фойдаланиш ҳисобига уларнинг жисмоний фаоллиги ўсишини назорат қилиш имкониятлари оширилган;
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида ижодий имтиҳонларни адолатли ҳамда шаффоф ташкил қилиш учун электрон баҳолаш тизимини жорий этиш, спорт-таълим муассасаларига Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида ғолиб ва совриндор бўлган иқтидорли спортчи-ўқувчиларни танлаб олиш ҳисобига миллий терма жамоаларга спортчи етказиб бериш ва захирасини яратиш методикаси такомиллаштирилган;
“ЭРП-Спорт” тизимини ишга тушириш ва спорт соҳасини тўлиқ рақамлаштириш орқали спорт-таълим муассасаларида спорт гуруҳларини шакллантириш ҳамда соҳага ажратилаётган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, спорт таълим муассасаларига спортчиларни қабул қилишнинг минимал, оптимал ва максимал миқдорларини белгилаш ҳамда спортчилар тайёрлаш жараёнига хусусий секторни жалб этиш ва улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳисобига спорт таълим тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт таълим муассасаларини молиявий тизимини такомиллаштириш (модернизация) асосида спортчилар тайёрлашнинг янги методологиясини яратиш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
спортчиларни “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги мусобақаларнинг ҳудудий ва финал босқичларини ташкил этиш ҳамда спортчилар иштироки учун транспорт, яшаш, овқатланиш харажатлари ва совғаларни, шунингдек маҳаллаларга спорт инвентарларини етказиб бериш тизимини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар барча туман ва шаҳар спорт мактаблари таълим жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 16-апрелдаги 02-16/3832-сонли ва 2025-йил 17-июндаги 03-10/108-сонли маълумотномалари). Натижада, аҳолининг оммавий спортдаги қамрови 9 %га, шу жумладан нозологияси бор шахсларнинг қамрови 2,8%га ошган. Спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари бўлган маҳаллаларда 1 369 та (474 та универсал, 647 та стритбол-воркаут, 248 та воркаут) спорт майдончалари қуриб берилган;
жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовларидан мақсадли фойдаланиш учун умумтаълим мактаблари, олий ва профессионал таълим муассасаларида ўқувчи-талабалар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини (ёш, жинс, жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича мувофиқликда қўллаш) танлаб ёʻналтиришдан мақсадли фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар республикадаги барча даражадаги таълим муассасаларига ҳамда идора ва ташкилотлар фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 16-апрелдаги 02-16/3832-сонли ва 2025-йил 17-июндаги 03-10/108-сонли маълумотномалари). Натижада, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича махсус ва ихтиёрий спорт синовларини таълим муассасалари (мактаб, профессионал ва ОТМ) тизимида қабул қилиш ҳисобига ўқувчи ва талабаларнинг жисмоний фаоллиги 63 %га оширилган (мисол учун, мазкур тизим илк бор 2024-йилдан жорий этилиб, 2025-йилнинг 30-май ҳолатига 5,1 миллион ўқувчи ва талабалардан спорт синовлари қабул қилинган ҳамда ғолиб ва совриндорларга 31 448 та И, ИИ, ИИИ даражали кўкрак нишонлари ва 4 542 та спорт формалари тарқатилган); 
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида ижодий имтиҳонларни адолатли ҳамда шаффоф ташкил қилиш учун электрон баҳолаш тизимини жорий этиш, спорт-таълим муассасаларига Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида ғолиб ва совриндор бўлган иқтидорли спортчи-ўқувчиларни танлаб олиш бўйича таклиф ва тавсиялар Республикадаги олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ҳамда бошқа ихтисослаштирилган спорт таълим муассасалари иш юритиш фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 16-апрелдаги 02-16/3832-сонли ва 2025-йил 17-июндаги 03-10/108-сонли маълумотномалари). Натижада, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида миллий терма жамоаларга спортчи етказиб бериш кўрсаткичи 15 % га ўсган;
“ЭРП-Спорт” тизимини ишга тушириш ва спорт соҳасини тўлиқ рақамлаштириш орқали спорт-таълим муассасаларида спорт гуруҳларини шакллантириш ҳамда соҳага ажратилаётган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, спорт таълим муассасаларига спортчиларни қабул қилишнинг минимал, оптимал ва максимал миқдорларини белгилаш ҳамда спортчилар тайёрлаш жараёнига хусусий секторни жалб этиш ва улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклиф ва тавсиялар Республикадаги давлат спорт таълим муассасаларининг иш юритиш фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 16-апрелдаги 02-16/3832-сонли ва 2025-йил 17-июндаги 03-10/108-сонли маълумотномалари). Натижада, спорт мактабларида спорт билан шуғуланувчи ёшлар қамрови 1,7 баробарга ошган ҳамда терма жамоаларга олимпия ва паралимпия спорт турларидан спортчи етказиб бериш 2021-йилга нисбатан 2025-йилда 42 %га ўсган, шунингдек йилига ўртача спорт инфратузилмасига ажратилаётган маблағларнинг 10 % ёки 2025-йил учун назарда тутилган маблағларнинг қарийб 30 % айнан хусусий инвестициялар орқали ўзлаштирилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish