Бабажанов Тўлқин Жуманазаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Энергетик ичимликлар таъсирида ўн икки бармоқли ичакдаги морфологик ўзгаришлар” (экспериментал тадқиқот) 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tib2626.
Илмий раҳбар: Ильясов Азиз Саидмуротович, биология фанлари доктори, профессор Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Раупов Фарход Сайидович тиббиёт фанлари доктори (DSc); Расулов Ҳамидулло Абдуллаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абуали Ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўн икки бармоқли ичак деворининг тузил-маларига энергетик ичимликлар таъсирида ва қовоқ уруғи мойи билан коррекциядан сўнг морфологик ўзгаришларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ЭИларнинг қисқа муддат истеъмол қилган тажриба каламушлари ўн икки бармоқли ичак девори шиллиқ қаватининг ҳусусий пластинкасида лимфацитларнинг диффуз тўплами ошганлиги кузатилиб, назорат гуруҳи каламушларига нисбатан лимфацитларнинг сони ошиб эпителиал қатламга яқин миграцияланганлиги асосланган; 
илк бор ЭИларнинг узоқ муддат истеъмоли оқибатида тажриба каламушлари ўн икки бармоқли ичак девори шиллиқ қавати қалинлиги, ворсинкалар баландлиги, крипталар чуқурлиги ва микро қон томирлар девори қалинлиги кўрсаткичлари назорат гуруҳи каламушларникига нисбатан камайганлиги аниқланган; 
илк бор иммуногистокимёвий усуллар ёрдамида тажриба каламушларнинг ўн икки бармоқли ичак девори шиллиқ қаватида Ki67 маркери ёрдамида текширилганда пролифератив жараёнлар ошганлиги,  CD163 маркери ёрдамида текширилганда моноцитар макрофагал ҳужайралар сонининг ошганлиги кузатилиб, бу шиллиқ қаватда носпецифик яллиғланиш жараёни назорат гуруҳи каламушларига нисбатан юзага келгани исботланган;
илк бор ЭИларни узоқ муддат қабул қилиш ва биологик коррекциялаш шароитида ўн икки бармоқли ичак девори шиллиқ қавати қалинлиги, ворсинкалар баландлиги, крипталар чуқурлиги ва микро қон томирларининг девор қалинлиги кўрсаткичлари қовоқ уруғи мой истеъмолидан кейин ошиб назорат гуруҳи каламушлариникига яқинлашганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Энергетик ичимлик таъсирида ўн икки бармоқли ичак девор тузилмалари ва микро қон томирларининг морфофункционал ўзгариш-ларини тажрибада ўрганиш ва профилактик чора тадбирларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор ЭИларнинг қисқа муддат истеъмол қилган тажриба каламушлари ўн икки бармоқли ичак девори шиллиқ қаватининг ҳусусий пластинкасида лимфацитларнинг диффуз тўплами ошганлиги кузатилиб, назорат гуруҳи каламушларига нисбатан лимфацитларнинг сони ошиб эпителиал қатламга яқин миграцияланганлиги асосланганлиги Тошкент тиббиёт академияси Эксперт кенгашининг 2024 йил 10 октябрдаги 10-24/409-t сонли хулосаси билан тасдиқланган “Энергетик ичимликлар сурункали истеъмоли таъсирида ўн икки бармоқли ичакдаги морфологик ўзгаришларни баҳолаш усуллари” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф ТТА Урганч филиали клиникасининг 06.11.2024 йилдаги 31-I- сонли ҳамда Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 06.12.2024 йилдаги 166-I-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/07-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: энергетик ичимлик қабулидан кейин ўн икки бармоқли ичак девори тузилмаларининг ва микро қон томирларининг патологик жараёнларининг қиёсий тавсифи очиб берилганлиги оғир асоратлар ривожланишининг олдини олишда профилактик ва даволовчи чора тадбирларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: энергетик ичимлик фонида ўн икки бармоқли ичак девори тузилмаларининг ва микро қон томирларининг морфологик ва морфометрик ўзгаришлари туфайли ривожланадиган патологик ҳолатнинг эрта ташхисланиши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 24000 сўмга иқтисод қилинади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор ЭИларнинг узоқ муддат истеъмоли оқибатида тажриба каламушлари ўн икки бармоқли ичак девори шиллиқ қавати қалинлиги, ворсинкалар баландлиги, крипталар чуқурлиги ва микро қон томирлар девори қалинлиги кўрсаткичлари назорат гуруҳи каламушларникига нисбатан камайганлиги аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академияси Эксперт кенгашининг 2024 йил 10 октябрдаги 10-24/409-t сонли хулосаси билан тасдиқланган “Энергетик ичимликлар сурункали истеъмоли таъсирида ўн икки бармоқли ичакдаги морфологик ўзгаришларни баҳолаш усуллари” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф ТТА Урганч филиали клиникасининг 06.11.2024 йилдаги 31-I- сонли ҳамда Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 06.12.2024 йилдаги 166-I-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/07-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: энергетик ичимлик қабулидан кейин ўн икки бармоқли ичак девори тузилмаларининг ва микро қон томирларининг патологик жараёнларнинг қиёсий тавсифи очиб берилганлиги оғир асоратлар ривожланишини олдини олишда профилактик ва даволовчи чора тадбирларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: энергетик ичимлик фонида ўн икки бармоқли ичак девори тузилмаларининг ва микро қон томирларининг морфологик ва морфометрик ўзгаришлари туфайли ривожланадиган патологик холатнинг эрта ташхисланиши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 24000 сўмга иқтисод қилинади.
учинчи илмий янгилик: илк маротаба иммуногистокимёвий усуллар ёрдамида тажриба каламушларнинг ўн икки бармоқли ичак девори шиллиқ қаватида Ki67 маркери ёрдамида текширилганда пролифератив жараёнлар ошганлиги,  CD163 маркери ёрдамида текширилганда моноцитар макрофагал ҳужайралар сонининг ошганлиги кузатилиб, бу шиллиқ қаватда носпецифик яллиғланиш жараёни назорат гуруҳи каламушларига нисбатан юзага келгани исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси Эксперт кенгашининг 2024 йил 10 октябрдаги 10-24/409-t сонли хулосаси билан тасдиқланган “Энергетик ичимликлар сурункали истеъмоли таъсирида ўн икки бармоқли ичакдаги морфологик ўзгаришларни баҳолаш усуллари” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф ТТА Урганч филиали клиникасининг 06.11.2024 йилдаги 31-I- сонли ҳамда Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 06.12.2024 йилдаги 166-I-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/07-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: энергетик ичимлик қабулидан кейин ўн икки бармоқли ичак девори тузилмаларининг ва микро қон томирларининг патологик жараёнларнинг қиёсий тавсифи очиб берилганлиги оғир асоратлар ривожланишини олдини олишда профилактик ва даволовчи чора тадбирларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: энергетик ичимлик фонида қовоқ уруғи мойи билан комплекс даволаш самарадорлигини ҳамда қовоқ уруғи мойи билан даво чора-тадбирларининг ўн икки бармоқли ичакга ижобий таъсирини ўрганиш натижалари асосида даволаниш ва дори-дармонларни сотиб олиш харажатларини камайтириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 24000 сўмга иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ЭИларни узоқ муддат қабул қилиш ва биологик коррекциялаш шароитида ўн икки бармоқли ичак девори шиллиқ қавати қалинлиги, ворсинкалар баландлиги, крипталар чуқурлиги ва микро қон томирларининг девор қалинлиги кўрсаткичлари қовоқ уруғи мой истеъмолидан кейин ошиб назорат гуруҳи каламушлариникига яқинлашганлиги аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академияси Эксперт кенгашининг 2024 йил 10 октябрдаги 10-24/409-t сонли хулосаси билан тасдиқланган “Энергетик ичимликлар сурункали истеъмоли таъсирида ўн икки бармоқли ичакдаги морфологик ўзгаришларни баҳолаш усуллари” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф ТТА Урганч филиали клиникасининг 06.11.2024 йилдаги 31-I- сонли ҳамда Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 06.12.2024 йилдаги 166-I-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/07-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: қовоқ уруғи мойининг даволовчи таъсири аниқланиши унинг энергетик ичимлик қабулидан кейин ўн икки бармоқли ичакда юзага келадиган асоратларда қўлланилиши учун асос бўлиб хизмат қилади, улар ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: энергетик ичимлик таъсирида ўн икки бармоқли ичак девори тузилмалари ва микро қон томирларидаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш диагностик усулларига ва даволаш тактикасига ўзгартиришлар киритилишини инобатга олиниши орқали иқтисодий самарадорликка эришилади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 24000 сўмга иқтисод қилинади.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish