Шадманов Хайрулла Носириллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон суғурта бозорини рақамлаштириш шароитида суғурта хизматлари самарадорлигини ошириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt626.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университиети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Сагдиев Равшан Сайфуллаевич. иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филилали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодийт шароитиди суғурта хизматларини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компания хизматларининг рақамлашуши шаротида мажбурий ва ихтиёрий суғурта маҳсулотларини интеграция қилган ҳолда онлайн шаклда тақдим этиш таклиф этилган;
мижозларга рискларни селекция қилиш имкониятини тақдим этилиши орқали шартномаларни расмийлаштириш вақти ва даъволарни кўриб чиқиш муддатлари 2 баробарга қисқариши асослатган;
маҳсулотларнинг рақамли трансформацияси ва компаниянинг рақобатбардошлигини оширишда онлайн шаклда тузиладиган суғурта шартномаларига суғурта тарифларидан 25 фоизгача чегирма бериш таклиф этилган;
корпоратив ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган суғурта хизматларининг зарарлилик коеффициентларини ҳисобга олган ҳолда, табақалашган нетто-ставка тарифларини корпоратив мижозлар учун 10-15 фоизгача ва жисмоний шахслар учун 15-20 фоизгача камайтириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғурта бозорини рақамлаштириш шароитида суғурта хизматлари самарадорлигини ошириш боʼйича олинган илмий натижалар асосида:
компания томонидан кўрсатилаётган суғурта хизматларини рақамлаштириш орқали мажбурий ва ихтиёрий суғурта хизматларини гибрид шаклда интеграция қилган ҳолда суғурта полисларини онлайн тақдим этиш кўламини кенгайтиришга доир таклифи АЖ “ИНСОН” суғурта компанияси фаолиятига жорий этилган (АЖ “ИНСОН” суғурта компаниясининг 2025-йил 28-апрелдаги №640-сон маълумотномаси). Натижада, 2024-йилда жамғарилган суғурта мукофотлари миқдори 2023-йилга нисбатан 47,9 фоизга ошган;
мижозларга рискларни селекция қилиш имкониятини тақдим этилиши орқали шартномаларни расмийлаштириш вақти ва даъволарни кўриб чиқиш муддатлари 2 баробарга қисқаришига доир таклифи АЖ “ИНСОН” суғурта компанияси фаолиятига жорий этилган (АЖ “ИНСОН” суғурта компаниясининг 2025-йил 28-апрелдаги №640-сон маълумотномаси). Натижада, 2024-йил давомида суғурталанувчиларга 48290,0 миллион сўм миқдорида суғурта қопламалари тўлаб берилди, бу эса 2023-йил кўрсаткичлари билан солиштирилганда 179,9 фоизга ошган;
маҳсулотларнинг рақамли трансформацияси ва компаниянинг рақобатбардошлигини оширишда онлайн шаклда тузиладиган суғурта шартномаларига суғурта тарифларидан 25 фоизгача чегирма беришга доир таклифи АЖ “ИНСОН” суғурта компанияси фаолиятига жорий этилган (АЖ “ИНСОН” суғурта компаниясининг 2025-йил 28-апрелдаги №640-сон маълумотномаси). Натижада, компания томонидан онлайн тузилган шартномалар сони ўтган 2024-йилга нисбатан 14,4 фоизга ошган ва офлайн шаклда тўзилган шартномалар сони 14,1 фоизга камайган.
корпоратив ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган суғурта хизматларининг зарарлилик коеффициентларини ҳисобга олган ҳолда, табақалашган нетто-ставка тарифларини корпоратив мижозлар учун 10-15 фоизгача ва жисмоний шахслар учун 15-20 фоизгача камайтиришга оид таклифи АЖ “ИНСОН” суғурта компанияси фаолиятига жорий этилган (АЖ “ИНСОН” суғурта компаниясининг 2025-йил 28-апрелдаги №640-сон маълумотномаси). Натижада, компания суғурта хизматларининг қамрови 2023-йилдаги кўрсаткичларига нисбатан 2024-йилда 32,1 фоизга ошган.