Асатуллаев Алишер Асатулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда корпоратив кредитлаш амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4059. 
Илмий раҳбар: Элмирзаев Самариддин Эшқувватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01.
Расмий оппонентлар: Атаниязов Жасур Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Раҳматов Ҳасан Ўткирович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда корпоратив кредитлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик ва ўрта бизнес субектлари учун кредит юкламаси 100 фоизгача бўлганда 36 ойгача, 125 фоизгача бўлганда 24 ойгача, 150 фоизгача бўлганда 12 ойгача муддатли шартларда 3 миллиард сўмгача махсус кредит маҳсулотини тақдим этиш асосланган; 
тижорат банкларида кредит портфели рискини пасайтиришда кредит миқдори ва юклама даражасига қараб мулкий таъминотнинг энг кам миқдорини 80 фоиздан 125 фоизгача белгилаш ҳамда кредит ҳажми ошгани сари номулкий таъминотга рухсатни босқичма-босқич чеклаш таклиф этилган;
Ўзбекистонда резидент ҳисобланган тадбиркотлик субъектларига экспортга йўналтирилган саноат ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари учун хорижий кредит линияси очишда қарз олувчининг лойиҳадаги иштироки камида 30 фози, импорт шартномасидаги улуши эса камида 15 фоиз бўлиши таклиф этилган;
экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлашда корпоратив мижозда ижобий пул оқими, валюта тушумларининг мавжудлиги каби асосий талабларни белгилаш асосида экспортолди молиялаштириш кредитини жорий этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда корпоратив кредитлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик ва ўрта бизнес субектлари учун кредит юкламаси 100 фоизгача бўлганда 36 ойгача, 125 фоизгача бўлганда 24 ойгача, 150 фоизгача бўлганда 12 ойгача муддатли шартларда 3 миллиард сўмгача махсус кредит маҳсулотини тақдим этиш таклифи АТБ Бизнесни ривожлантириш банкида янги турдаги корпоратив банк маҳсулотини яратишда фойдаланилган (АТБ Бизнесни ривожлантириш банкининг 2024-йил 18-сентябрдаги 01-07/8042-сонли маълумотномаси). Натижада, “Бизнес учун” кредит маҳсулотини амалиётга жорий этиш натижасида кредит юкламасига мос равишда кредит муддатини белгилашга ўтилган ва бизнес субектлари ҳамда банк учун кредит рискини бошқариш имконияти юзага келган; 
тижорат банкларида кредит портфели рискини пасайтиришда кредит миқдори ва юклама даражасига қараб мулкий таъминотнинг энг кам миқдорини 80 фоиздан 125 фоизгача белгилаш ҳамда кредит ҳажми ошгани сари номулкий таъминотга рухсатни босқичма-босқич чеклашга доир таклиф АТБ Бизнесни ривожлантириш банкидаги корпоратив кредитлаш амалиётларининг янги йўналишларида фойдаланилган (АТБ Бизнесни ривожлантириш банкининг 2024-йил 18-сентябрдаги 01-07/8042-сонли маълумотномаси). Натижада, кредит миқдори 500 миллион сўмгача ва кредит юкламаси 50 фоизгача бўлганда мулкий кредит таъминотининг энг кам миқдори 80 фоиз ва номулкий таъминотга 45 фоизгача рухсат бериш, кредит миқдори 1 миллиард сўмгача ва кредит юкламаси 75 фоизгача бўлганда мулкий кредит таъминотининг энг кам миқдори 100 фоиз ва номулкий таъминотга 25 фоизгача рухсат бериш, ҳамда кредит миқдори 3 миллиард сўмгача ва кредит юкламаси 150 фоизгача бўлганда мулкий кредит таъминотининг энг кам миқдори 125 фоиз ва номулкий таъминотга рухсат этмаслик асосида банкнинг “Бизнес учун” кредит маҳсулотида кредит таъминотига қўйилган талабларидаги кредит миқдори ва кредит юкламаси такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда резидент ҳисобланган тадбиркотлик субъектларига экспортга йўналтирилган саноат ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари учун хорижий кредит линияси очишда қарз олувчининг лойиҳадаги иштироки камида 30 фози, импорт шартномасидаги улуши эса камида 15 фоиз бўлиши таклифи АЖ Асакабанкда янги кредит линияларини шакллантиришда фойдаланилган (АЖ Асакабанкнинг 2024-йил 25-сентябрдаги 1901/914-сонли маълумотномаси). Натижада, Корея Республикаси ЭХИМ банки кредит линияси жалб қилинган ва корпоратив бизнесга 2024-йил 9 ойи давомида 37 894 евролик кредитлар ажратилишига эришилган ва бунда лойиҳаларни корпоратив мижозлар билан биргаликда молиялаштириш таъминланган; 
экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлашда корпоратив мижозда ижобий пул оқими, валюта тушумларининг мавжудлиги каби асосий талабларни белгилаш асосида экспортолди молиялаштириш кредитини жорий этиш таклифи АЖ Асакабанк томонидан экспортёр корхоналар фаолиятини молиялаштириш мақсадида ташкил этилган корпоратив кредитлаш амалиётларида фойдаланилган (АЖ Асакабанкнинг 2024-йил 25-сентябрдаги 1901/914-сонли маълумотномаси). Натижада, 2024-йил 3 чораги бўйича корпоратив мижозларга 5,3 млрд.сўмлик экспортолди молиялаштириш кредити ажратилган ва 225 млн.АҚШ долларига тенг экспорт таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish