Сапарова Гулнар Даулетмуратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий магний сақловчи хомашёларни қайта ишлаб, магний нитратини олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материяллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5028.
Илмий раҳбар: Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.30.12.2019.Т.20.03.
Расмий оппонентлар: Алимов Умарбек Кадирбергенович, техника фанлари доктори, профессор; Реймов Каржаубай Даулетбаевич, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон конидаги серпентинитни комплекс нитрат кислотали қайта ишлашнинг физик-кимёвий асослари ва технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда тоза магний нитрат гексагидрати, магний-аммоний нитратли (МАНЎ) ва темир-магний-аммоний-нитратли (ТМАНЎ) ўғитлар олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоқ кони серпентинитини физик-кимёвий таҳлил усуллари натижасида руда таркиби (оғирлик %): МгО-33,06; ФеО-1,62; Фе2О3-6,63; Ал2О3-2,47; CаО-1,82; На2О-1,56; ЅіО2-41,42 % ташкил этиши аниқланган ва магний нитрати олишда фойдаланиш имкониятлари яратилган;
парчаланиш жараёнида эритмадаги магний ва темир ионлари концентрасиясига, филтрасия коеффисиентига ва суспензия қаттиқ фазасининг чўкиш тезлигига жараён ҳарорати, давомийлиги, шунингдек нитрат кислотасининг бошланғич концентрасияси таъсири аниқланган ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги илмий асосланган;
серпентинитни кислотали парчалаш жараёнида ҳосил бўлган эримайдиган чўкманинг секторнинг жойлашувига қараб кремний миқдори 36,7-38,4%, калций, магний ва алюминий миқдори мос равишда 0,1-0,2; 4,9-6,1 ва 0,9-1,0 фоизни ташкил этиши аниқланган;
ҲНО3 нинг белгиланган концентрасиялари ва парчаланиш ҳароратида асосий филтратдан магний оксидини ажратиб олиш даражасини олдиндан аниқлаш имконини бериши номограмма орқали исботланган;
серпентинитни нитрат кислотали парчалашдан олинган эритмаларни газсимон аммиак билан аммонийлаштириш орқали магний нитратни ажратиб олиш жараёни ўрганилган, бунда аммонийлаштириш ва буғлатишнинг мақбул параметрлари аниқланган;
магний, аммоний нитратлари ва сувни ўз ичига олган мураккаб тизим таркибий қисмларининг ўзаро таʻсири тўғрисида янги маʻлумотлар олинган, магний-аммоний-нитратли ўғит олиш жараёнини асословчи уларнинг политермик эрувчанлик диаграммалари тузилган;
Қорақалпоқ кони серпентинитининг нитрат кислотали парчалашдан олинган магний-аммоний-нитратли (МАНЎ) ва темир-магний-аммоний-нитратли (ТМАНЎ) ўғитларнинг мақбул шароитлари ва таркиблари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ кони серпентинитининг нитрат кислотали парчаланиши орқали магнийли бирикмалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дастлабки ва термик ишлов берилган серпентинитни нитрат кислотали парчалаш асосида магний нитрат олиш технологияси “Электрокимёзавод” АЖ-ҚКнинг “2025-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича  истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” АЖ-ҚКнинг 2024 йил 4 ноябрдаги 132-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашё асосида импорт қилинадиган магний гексагидратини ишлаб чиқариш имконияти яратилади;
Қорақалпоқ серпентенитни нитрат кислотали қайта ишлаш асосида азот-магнийли ўғитларни олиш технологияси “Электрокимёзавод” АЖ-ҚКнинг ““2025-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича  истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” АЖ-ҚКнинг 2024 йил 4 ноябрдаги 132-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хом ашёдан қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб суғориш учун сувда эрийдиган нитрат-магнийли ўғитларни олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish