Худайбердиев Носиржон Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Иккиламчи термопластлар ва термореактив қатронлардан кўмирли адсорбентлар олишнинг коллоид-кимёвий асослари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/К963.
Илмий раҳбар: Эргашев Ойбек Каримович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор; Абдулхаёв Толибжон Долимович, кимё фанлари доктори, достент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иккиламчи термопластлар ва термореактив қатронлардан углеродли адсорбентлар олишнинг коллоид-кимёвий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
10 оғ. % ПАН қўшилиши ФФҚ ва ПС тизимларида 800 °C да углерод қолдиғи унумини модификацияланмаган намуналар билан солиштирганда камайттириб, бу ароматик барқарорлашув ва азот тутувчи тузилмалар углерод скелетига киритилиши билан боғлиқлиги аниқланган;
НаОҲ иштирокида 1:0,8 нисбатда амалга оширилган ишқорий фаоллаштириш АФФҚ-0,8 учун 132 м2/г ва АПС-0,8 учун 118 м2/г гача бўлган максимал солиштирма сирт юзасини таъминлаши, бу эса скелетнинг оптимал даражадаги емирилиши ва микроғовакли тузилма шаклланиши билан боғлиқлиги аниқланган;
ФФҚ+ПАН-10 ва ПС+ПАН-10 намуналарининг солиштирма сирт юзаси мос равишда 94,12 м2/г ва 82,24 м2/г га етиши, шу билан бирга мезоғоваклар ҳажми 0,1585 см3/г (ФФҚ) ва 0,1923 см3/г (ПС) ни ташкил қилиши, бу эса самарали термоструктуралаш ва микродефектлар шаклланиши билан боғлиқлиги асосланган;
АФФҚ-0,8 ва АПС-0,8 модификацияланган сорбентларининг фенолга нисбатан максимал сорбсия сиғими мос равишда 58 ва 31 мг/г ни ташкил қилиши, бу кўрсаткичларнинг модификацияланмаган намуналар (ФФҚ-800 13 мг/г; ПС-800 8,2 мг/г) билан солиштирганда 4-7 баробар юқорилиги, юқори микроғовак зичлиги ва функсионал гуруҳлар мавжудлиги билан боғлиқлиги исботланган;
АФФҚ-0,8 намунаси сефазолин моддасини 49 мг/г гача адсорбсиялаши, бу кўрсаткич тижорат актив кўмири учун атиги 19 мг/г ни ташкил қилиши, бунда сиртнинг функсионал гуруҳларга бойлиги ва антибиотик молекулаларига юқори аффиниглик билан боғлиқлиги аниқланган;
Лангмюр модели бўйича энг яхши адсорбсион параметрлар АФФҚ-0,8 намунаси учун аниқланиб, фенол бўйича А0 = 0,23 ммол/г, К = 38,6 ва ΔГ = –11,3 кЖ/мол, сефазолин бўйича эса А0 = 0,16 ммол/г, К = 41,38 ни ташкил қилиши, бу физик-кимёвий адсорбсиянинг водородли ва π–π ўзаро таъсирлар орқали амалга ошишини кўрсатиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полимер чиқиндилари асосида адсорбентлар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
0,8 % НаОҲ иштирокида 800 °С да термокимёвий фаоллантириш орқали олинган углеродли адсорбент (АПС-0,8) “КҲАНТЕХ ГРОУП” МЧЖда фенол бирикмалари ва фенолли бўёқлар билан ифлосланган тўқимачилик оқава сувларини тозалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 22 апрелдаги 03/25-2772-сонли маълумотномаси). Натижада, фенол бирикмалари консентрацияси 22 мг/л дан 0,8 мг/л гача, бўёқлар эса 29 мг/л дан 0,2 мг/л дан камроқ даражага камайтириш, шунингдек, умумий органик моддаларнинг миқдори 128 мг/л дан 1,8 мг/л гача пасайтириш, барқарор органик ифлослантирувчиларни самарали ажратиб олиш имконини берган;
фенол-формалдегид қатрони ва полиакрилонитрил асосида термокимёвий фаоллаштириш йўли билан олинган АФФҚ-0,8 углеродли адсорбент “КҲАНТЕХ ГРОУП” МЧЖда умумий оқава сувлардан фенол бирикмалари ва органик модда қолдиқларини тозалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 22 апрелдаги 03/25-2772-сонли маълумотномаси). Натижада, фенол бирикмаларининг консентрацияси 2,2 мг/л дан 0,2 мг/л дан паст даражага, умумий органик моддаларнинг миқдорини 36,5 мг/л дан 9,2 мг/л гача камайтириш, оқава сувлари чуқур тозалаш талаблари бўйича юқори самарадорликка эришиш имконини берган.