Хакимов Аббосхон Орибжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ташкилотлари тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларида ўқиш саводхонлигини ривожлантириш технологияси”, 13.00.08 – Мактабгача таълим тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2025.2.PhD/Ped2658
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Асранбаева Муножатхон Халимжановна педагогика фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Джамилова Наргиза Нуриддиновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотлари тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларида ўқиш саводхонлигини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мактабгача таълим ташкилотлари тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларида ўқиш саводхонлигини ривожлантиришнинг амалиётдаги ҳолати ва педагогик-психологик жиҳатлари саводхонликка ўргатиш машғулотининг интегратив хусусиятлари ҳамда тарбияланувчилар ўқиш саводхонлигининг ривожланганлик даражасини тизимли ташхислаш жараёнларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларида ўқиш саводхонлигини ривожлантириш жараёни шахсга йўналтирилган, дифференциал ва индивидуал таълим технологияларининг дидактик имкониятлари тарбияланувчиларнинг ўқишга ижобий мотивацияга эга бўлиши, ўқиш ва график кўникмаларни намоён этиши ҳамда шахсий интилишини шакллантириш асосида аниқлаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотларида ривожлантирувчи таълим муҳити ва ахборот-ресурс таъминотини яратиш, ўқиш саводхонлигини ривожлантирувчи таянч компетенсияларни (коммуникатив, ижтимоий, шахсий (“Мен” консепсияси), билиш компетенсияни) шакллантириш асосида мактабга тайёрлов гуруҳида тарбияланувчиларнинг ўқиш саводхонлигини ривожлантириш жараёни модели такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларида ўқиш саводхонлиги кўникмаларининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари соҳаси компетенсиялари кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мактабгача таълим ташкилотлари тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларида ўқиш саводхонлигини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача таълим ташкилотлари таййорлов гуруҳи тарбийаланувчиларида оъқиш саводхонлигини ривожлантиришнинг амалийотдаги ҳолати ва педагогик-психологик жиҳатлари саводхонликка оъргатиш машғулотининг интегратив хусусийатлари ҳамда тарбийаланувчилар оъқиш саводхонлиги даражасини тизимли ташхислаш жарайонларига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид услубий тавсиялар “Болаларни мактабга тайёрлаш методикаси” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғига асосан, №537258). Натижада мактабгача таълим ташкилоти тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларда ўқиш саводхонлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
мактабгача таълим ташкилотлари тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларида ўқиш саводхонлигини ривожлантириш жараёни шахсга йўналтирилган, дифференциал ва индивидуал таълим технологияларининг дидактик имкониятлари тарбияланувчиларнинг ўқишга ижобий мотивацияга эга бўлиши, ўқиш ва график кўникмаларни намоён этиши ҳамда шахсий интилишини шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялардан Наманган, Андижон, Фаргона ва Сурхондарё вилоятлари мактабгача таълим ташкилотларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 3-октябрдаги 03-33-2631-сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларининг тайёрлов гуруҳи тарбиячилари учун “Саводхонликка ўргатиш” машғулотларининг ўқув-дидактик таъминотини такомиллаштирилган;
ривожлантирувчи таълим муҳити ва ахборот-ресурс таъминотини йаратиш, оъқиш саводхонлигини ривожлантирувчи тайанч компетенсийаларни (коммуникатив, ижтимоий, шахсий (“Мен” консепсийаси), билиш компетенсийани) шакллантириш асосида мактабга таййорлов гуруҳида тарбийаланувчиларнинг оъқиш саводхонлигини ривожлантириш технологийасининг дидактик имкониятларидан фойдаланиш ҳолати “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сонли буйруғига асосан, рўйхатга олиш рақами 194-325) ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. Натижада, мактабгача таълим ташкилотлари тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларида ўқиш саводхонлигини ривожлантиришнинг самарадорлигини оширишга эришилган;
мактабгача таълим ташкилотлари тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларида ўқиш саводхонлиги кўникмаларининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари соҳаси компетенсиялари кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилга доир методик тавсиялардан “Болаларни мактабга тайёрлаш методикаси” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғига асосан, №537258). Натижада мактабгача таълим ташкилоти тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларда ўқиш саводхонлигини ривожлантиришда иннивацион технологоялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга шароит яратилган.