Темербекова Барнохон Маратовнанинг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Булутли ҳисоблаш ва сунъий интеллект технологиялари асосида ахборот-бошқарув тизимларини синтез қилиш усуллари ва алгоритмлари”, 05.01.11 – “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Т898 
Илмий маслаҳатчи: Севинов Жасур Усмонович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/05.05.2023.Т.07.03.
Расмий оппонентлар: Ахатов Акмал Рустамович, техника фанлари доктори, профессор; Мирзаев Номаз Мирзаевич, техника фанлари доктори, профессор; Атаджанов Ибрагим Равшанбекович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мураккаб технологик жараёнларни бошқаришнинг ишончлилиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган булутли ҳисоблаш ва сунъий интеллект технологиялари асосида ахборот-бошқарув тизимларини синтез қилиш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни аниқ динамик обектларни рақамлаштириш ва интеллектуаллаштириш масалаларини ечишда амалий қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблашда маълумотларнинг юқори ишончлилигини таъминлашга имкон берувчи булутли ҳисоблаш асосида хатоларни топиш, тузатиш ва оптималлаштириш масаласини ечиш алгоритмларини қўллаган ҳолда ахборот-бошқарув тизимларида маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш усули ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқариш ҳолатини нафақат тизимдаги ҳалақитлар тўғрисида объектив статистик маълумотлар мавжуд бўлганда, балки субъектив маълумотлар асосида ҳам баҳолашга имкон берувчи норавшан тўпламлар назарияси аппаратини қўллаган ҳолда ахборот-бошқарув тизимларининг халақитлардан химояланганлигини баҳолаш асосида технологик мажмуаларни тезкор-диспетчерлик бошқариш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ҳалақитлар ва бошқарув таъсирларини ҳисобга олган ҳолда технологик тугунларнинг ўзгарувчан хусусиятларини башоратлашга имкон берувчи норавшан мантиқ асосида ахборот-бошқарув тизимларида технологик мажмуанинг имитацион модели ишлаб чиқилган; 
норавшан мантиқ асосида корректировка қилинган ечимларни ҳисоблаш, алоқа тенгламаларини ўзгартиришнинг ишончлилигини назорат қилишни таъминлайдиган интеграциялашган ахборот-бошқарув тизимларини синтез қилиш алгоритми ишлаб чиқилган;
мис-бойитиш фабрикасида тизимли башорат қилишнинг аниқлигини ошириш ва металлургия ишлаб чиқаришининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини оптималлаштиришга имкон беручи гибрид булутли ҳисоблаш ва нейрон тармоқнинг ЛСТМ-ДНН моделига асосланган металлургия ишлаб чиқаришини ахборот-бошқарув тизимининг архитектурали модели ишлаб чиқилган; 
ахборот-бошқарув тизимларида технологик параметрларнинг сифат кўрсаткичларини оширишга имкон берувчи норавшан мантиқ асосида технологик жараённинг материал оқимларининг мустақил ўлчанадиган параметрларининг ишончлилигини назорат қилиш масаласини ечишнинг умумий услуби асосланган;
мураккаб ахборот-бошқарув тизимларини тезкор-диспетчерлик бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари ишлаш самарадорлигини ошириш учун нейрон тармоқнинг ЛСТМ-ДНН модели асосида структуравий-параметрик синтезлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқилган тадқиқот усуллари ва алгоритмлари асосида натижалар қуйидаги йўналишларда амалиётга жорий этилган: 
сунъий интеллект технологиясини қўллаган ҳолда ахборот-бошқарув тизимларида маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш усуллари, интеграциялашган ахборот-бошқарув тизимларини синтез қилиш алгоритмлари, норавшан тўпламлар назарияси усуллари асосида технологик жараённинг материал оқимларининг мустақил ўлчанадиган параметрларининг ишончлилигини назорат қилиш масаласини ечишнинг умумий услуби, шунингдек, нейрон тармоқларнинг гибрид моделлари асосида автоматик тезкор бошқариш тизимининг ахборот-бошқарув мажмуаларини ўлчашда булутли ҳисоблашлардан фойдаланиш технологияси “Олмалиқ КМК” АЖнинг Мис-бойитиш фабрикасида жорий қилинган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2025-йил 17-январдаги №СЛ-0055-сон маълумотномаси). Натижада мис-бойитиш фабрикасида маъданни бойитиш жараёнидаги технологик режимларини барқарорлаштириш ва унинг ишлаш самарадорлигини ошириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish