Холбозорова Насиба Холбозар қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Дифференциал ёндашув асосида она тили таълимида талабаларни ўқув-билиш компетенсияларини ривожлантириш методикаси (бошланғич таълим йўналиши мисолида)” 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8829.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий  педагогика университети.
Илмий раҳбар: Рахимов Зокир Тоштемирович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Саидова Моҳинур Жонпўлатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади дифференциал ёндашув асосида она тили таълимида талабаларни ўқув-билиш компетенсияларини ривожлантириш методикасини  такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнида ўқув-билиш компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик имокниятлари дифференциал ёндашувга асосланган вазифаларни шакллантириш, мотивацион, эмоционал, ижодий фикрлаш, метакогнитив, мобил ва онлайн платформаларда индивидуализациялаш-тирилган таълим муҳитига мослаштириш ҳамда мослашувчан, ижтимоий ўрганиш, флексибил таълим, педагогик менторлик, инклюзив таълим шароитларини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
дифференциал ёндашув асосида она тили таълимида талабаларни ўқув-билиш компетенсияларини ривожлантириш модели ёндашувнинг муҳим таркибий педагогик ижтимоий, маънавий, маърифий ва технологик компетенсияларга семантик боғлиқлигини таъминлаш, ҳамда фанга оид компетенсияларни дидактик шарт-шароитлар, технологиялар ва воситаларга уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетенсияларини ривожлантириш методикаси она тили таълимида билим, кўникма, малакаларни касбий-шахсий ривожлантириш, ўқув машғулотлари ва мустақил таълимни ижодий фаоллаштиришда қўллаш ҳамда таҳлил, синтез ва ўз фикрини ишончли баён этишга оид ўқув-билиш компетенсияларини тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
дифференциал ёндашув асосида она тили таълимида талабаларни ўқув-билиш компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги баҳолашнинг диагностик радикал, комбинатив, рефлексив мезонларини баҳолаш даражаларига динамиклашгани таъминлаш ҳамда танқидий фикрлаш қобилиятлари ривожланганлигини фактик аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дифференциал ёндашув асосида она тили таълимида талабаларни ўқув-билиш компетенсияларини ривожлантиришга оид олинган илмий натижалари асосида: 
талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнида ўқув-билиш компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари дифференциал ёндашувга асосланган вазифаларни шакллантириш, мотивацион, эмоционал, ижодий фикрлаш, метакогнитив, мобил ва онлайн платформаларда индивидуализациялаш-тирилган таълим муҳитига мослаштириш ҳамда мослашувчан, ижтимоий ўрганиш, флексибил таълим, педагогик менторлик, инклюзив таълим шароитларини таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Мутахассисликка кириш” номли ўқув қўлланмасида фойдаланилган. Натижада, дифференциал ёндашув жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетенсияларини ривожлантиришга эришилган; 
дифференциал ёндашув асосида она тили таълимида талабаларни ўқув-билиш компетенсияларини ривожлантириш модели ёндашувнинг муҳим таркибий педагогик ижтимоий, маънавий, маърифий ва технологик компетенсияларга семантик боғлиқлигини таъминлаш, ҳамда фанга оид компетенсияларни дидактик шарт-шароитлар, технологиялар ва воситаларга уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Мутахассисликка кириш” номли ўқув қўлланмасида фойдаланилган. Натижада, дифференциал ёндашув жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги ошган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетенсияларини ривожлантириш методикаси она тили таълимида билим, кўникма, малакаларни касбий-шахсий ривожлантириш, ўқув машғулотлари ва мустақил таълимни ижодий фаоллаштиришда қўллаш ҳамда таҳлил, синтез ва ўз фикрини ишончли баён этишга оид ўқув-билиш компетенсияларини тизимлаштириш асосида такомиллаштиришга  оид таклифлар “Мутахассисликка кириш” номли ўқув қўлланмасида фойдаланилган. Натижада, дифференциал ёндашув жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик мазмуни бойитилган; 
дифференциал ёндашув асосида она тили таълимида талабаларни ўқув-билиш компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги баҳолашнинг диагностик радикал, комбинатив, рефлексив мезонларини баҳолаш даражаларига динамиклашгани таъминлаш ҳамда танқидий фикрлаш қобилиятлари ривожланганлигини фактик аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Мутахассисликка кириш” номли ўқув қўлланмасида фойдаланилган. Натижада талабаларнинг ўқув-билиш компетенсиялари, ижодий ва танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish